Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/3113 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OHANGARON RUSTAM AGRO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PISKENT ADONIS GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1035657 Claim ID 3060753 PDF Hash 34e77f8b98568f8c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 17 январь 4-1104-2202/3113-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “Хххх” МЧЖнинг жавобгар – “Хххх” МЧЖ ҳисобидан 57 038 652 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили А.Ахмедов (ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Хххх” МЧЖ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан 57 038 652 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128,170моддасига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январда 08-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.3-бандига кўра ҳисоб-фактурага асосан товарнинг ҳар бир етказиб бериладиган (партияси) қисми учун жавобгар томонидан олдиндан 100 фоиз тўлов асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан 122 639 412 сўм қийматдаги маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган. Даъвогар томонидан маҳсулотларнинг етказилганлиги даъво аризага илова қилинган ҳисоб-фактура билан тасдиқланган. Бироқ жавобгар томонидан етказилган маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 57 038 652 сўм қарздорлиги юзага келган. Шартнома мажбуриятларини бажаришни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 57 038 652 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Хххх” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Хххх” МЧЖ фойдасига 57 038 652 сўм қарздорлик, 570 386,52 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов