Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/2302 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение POYTUG' BARKAMOL QURILISH хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Улуғнорда Абдулхамид кўли фермер хўжалиги
Source ID 1022440 Claim ID 3097584 PDF Hash 7d47522e15b53063... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 1703-2202/2302-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий суди судья Ш.М.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида даъвогар «POYTUG’ BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «УЛУҒНОРДА АБДУЛХАМИД КЎЛИ” фермер хўжалигидан 3 000 000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Б.Олимов (гувоҳнома асосида), жавобгар фермер хўжалиги раҳбари И.Карабаев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «POYTUG’ BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «УЛУҒНОРДА АБДУЛХАМИД КЎЛИ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 3 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар тушунтириш бериб, корхонани тугатиш жараёнида жавобгарни жамият томонидан ўтказиб берилган 3 000 000 сўм молиявий ёрдам қарздорлиги аниқланганлиги, корхона ва жавобгар ўртасида молиявий ёрдам бериш ҳақида шартнома корхонада сақланмаганлигини, корхонанинг банк айланмаси тахлил қилинганда ушбу қарздорлик тўланмаганлиги аниқланганлигини билдириб, жавобгардан 3 000 000 сўм ва судга мурожаат қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундириб беришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни сўради. Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриш ҳақида судга ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни даъвогарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгар суд мажлисида тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам «POYTUG’ BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси томонидан 2017 йилда ҳисоб рақамига 3 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилганлигини, ўша вақтда ўтказиб берилган молиявий ёрдам эвазига фермер хўжалиги махсулотлари берганлигини, орадан 5 йилдан ортиқ вақт ўтганлиги сабабли ҳужжатлар сақланмаганлигини билдириб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорига асосан «POYTUG’ BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси банкрот деб эътироф этилиб, жамиятни тугатишга доир иш юритиш очилган ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси Б.О.Олимов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, даъвогар томонидан 2017 йил 17 июлдаги №15-сонли шартномага асосан жавобгарнинг “Агробанк” АТБ Андижон вилоят ҳудудий филиали (МФО: 00077)даги 20208000600301314001-сонли ҳисоб рақамига 3 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилганлиги, банк айланмаларида ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчисининг 2022 йил 09 сентябрдаги №01/029-Б.О-сон билан чиқим қилинган қарздорликни қайтариш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар 3 000 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Пул маблағлари жавобгарга ўтказиб берилганлиги, ушбу маблағларнинг корхонага қайтарилмаганлиги, даъвогар ва жавобгарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд банк айланмаси билан тасдиғини топса-да, лекин даъвогарнинг даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ўтказиб юборилган. ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 153-моддасига асосан, Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ҳамда даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек корхона ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150, 153-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-178-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланилсин. Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. «POYTUG’ BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик қилувчи Ш.М.Абдухаликов