Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5954 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOI PROM GRAND масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый JONDOR MEGA SPEKTR TRANS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021865 Claim ID 3095039 PDF Hash 3b72192c4b29ee99... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 42-моддаси ИПКнинг 42 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 17 январь 4-2101-2202/5954-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз маъмурий биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан автомашиналарни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар суд мажлисида ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топди. Даъвогар ариза билан мурожаат этиб, қарздорлик тўлаб берилганлиги сабабли, киритилган даъво аризасидан воз кечишини билдириб, иш юритишни тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал 13-сонли Қарорининг 13-бандида даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозим. Судларнинг эътибори даъводан воз кечиш қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигига қаратилсин. ИПКнинг 42-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида ариза бериш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритишни тугатилади.. Суд, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қонун ҳужжатларига зид эмаслиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги боис, суд ушбу аризани қабул қилишни, иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 9.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110, 195-моддаларини қўллаб, суд A Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 9.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози тараф белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Б.Джумаев