Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/24 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TREMENDOUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1022743 Claim ID 3097504 PDF Hash ceae28e097a731e3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Н.Абдумўминов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили Б.Гафуров (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 7 648 293,20 сўм асосий қарз, 2 094 359,62 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 5 450 000 сўм ва суд харажатини жавобгардан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ХХХ “ХХХ” АЖ манфаатида даъво аризаси билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 7 648 293,20 сўм асосий қарз, 2 094 359,62 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 5 450 000 сўм ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар юзага келган қарздорликлардан асосий қарздорликни, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгандан сўнг қисман қоплаганлигини ва даъво талабидаги қолган 2 094 359,62 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 5 450 000 сўмни қопланмаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво талабини тасдиқловчи маълумотларни судга тақдим этиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, истеъмол қилинган электр энергияси бўйича юзага келган қарздорликни суд муҳокамасига қадар қисман тўлаганлигини ва қолган қисмини тўлашлиги учун вақт кераклигини билдириб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафларни вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган материалларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра 1 4-1104-2301/24-сонли иш даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тарафлар ўртасида “Юридик ва юиридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти” шартномаси тузилган. Томонлар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш шартномаси бўйича корхона (даъвогар) истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, истеъмолчи (жавобгар) эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаши лозим бўлган. Жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириши лозим бўлган бўлсада, жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан тўловларни амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 7 648 293,20 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларига ва судга тақдим этган маълумотига кўра, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгунга қадар жавобгар томонидан вужудга келган ўзининг асосий қарздорлигини қисман 2 263 387,50 сўмини қоплаганлиги боис, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги тўлиқ равишда, яъни қолган 5 384 905,7 сўмни (7 648 293,20 сўм – 2 263 387,50 сўм) ташкил этиши аниқланди ҳамда мазкур ҳолат бўйича даъвогар вакили 2023 йил 16 январдаги №45-01/20-11-сонли маълумотномани ҳамда бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини судга тақдим этди. Тараф вакилини суд мажлисидаги кўрсатмаларига кўра, иш ҳужжатларидаги маълумотлар, далолатномалар ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 5 384 905,7сўмни ташкил этиши суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ушбуларга асосан, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 7 648 293,20 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби 5 384 905,7 сўм миқдорда ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур талабини 5 384 905,7 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим топади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан, истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, корхонага 2 муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида ҳамда электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоизи миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳам белгиланган. Ушбу асосга кўра, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 2 094 359,62 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Мазкур ҳолатда, суд етказиб берилган энергия учун жавобгар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2 094 359,62 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг пеня қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги боис, суд ушбу талабни ҳам тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 132-бандига кўра, истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, маиший истеъмолчи — юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилардан ташқари). Даъвогар томонидан судга тақдим этган №U-27250-000149-сонли, №U27250-000319-сонли далолатномаларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 5 450 000 сўмлик электр тармоқларига истеъмолчини қайта улаш хизмати амалга оширилган. Ушбу ҳолатда, суд, иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 5 450 000 сўм электр тармоқларига истеъмолчини қайта улаш хизмати учун қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг мазкур қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги боис, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 5 450 000 сўм ундириш талабини ҳам тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур иқтисодий ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 244, 333, 474-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларига амал қилиб, суд 3 ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 5 384 905,7 сўм асосий қарз, 2 094 359,62 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 5 450 000 сўм ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин; - Республика бюджетига 303 853,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талаби рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 4