← Назад
Решение #672917 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| амда ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 январь
4-1103-2201/2372-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
"Тошкент ҳудудуий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар "TURSUNOY AYA" фермер хўжалиги ҳисобидан
90.556.508.51 сўм асосий қарз, 27.720.323.56 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан даъвогар "Тошкент ҳудудуий электр тармоқлари
корхонаси" акциядорлик жамияти ишончли вакили Ў.Султанова (ишончнома
асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди
биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "Тошкент ҳудудуий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик
жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"TURSUNOY AYA" фермер хўжалиги ҳисобидан 90.556.508.51 сўм асосий қарз,
27.720.323.56 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "Тошкент ҳудудуий электр
тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти ишончли вакили Ў.Султанова
даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга қўшимча хужжатлар тақдим этиб,
тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергиясини
етказиб берганлигини, жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси
учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 90.556.508.51
сўм қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу қарздорликка нисбатан
27.720.323.56 сўм пеня ҳисобланганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлнтириб
беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантириб, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
номидан "Чиноз тумани электр таъминоти" корхонаси (бундан буён
матнда-"Корхона" деб юритилади) ҳамда "TURSUNOY AYA" фермер хўжалиги
(бундан буён матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил
01 майда "Юридик шахс бщлган истеъмолчилар учун электр таъминоти
тўғрисида"ги 290067-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига асосан "Корхона" "Истеъмолчи"га электр
энергияси етказиб бериш "Истеъмолчи" эса етказиб берилган электр энергияси
учун шартноманинг ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
"Корхона" мазкур шартномага асосан ўз мажбуриятини тўлиқ бажариб,
"Истеъмолчи"га электр энергияси етказиб берган бўлиб, "Истеъмолчи" эса
шартнома шартларини бажармаган ҳолда, етказиб берилган электр энергия
ҳаққини тўлаб бермаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими
3.6-бандига мувофиқ, "Истеъмолчи"га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисобкитоб даври бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати
учун олдиндан юз фоизлик (100 фоиз) ҳақ тўлаш асосида амалга ошиирилиши,
бунда ҳисоб-китобни 50 фоизи олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш
ҳохишини билдирган "Истеъмолчи" ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни
кўрсатиб, ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги
тартибида бюрога мурожаат қилинган тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида етказиб берилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан
ҳақ тўлайдиган "Истеъмолчи" тоомнидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб
амалга оширилмаган ҳолларда мазкур "Истеъмолчи"га нисбатан электр
тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чора кўрилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
"Корхона" томонидан шартнома шартлари бажарилиб, "Истеъмолчи"га ўз
вақтида электр энергиясини етказиб берган бўлса-да, аммо "Истеъмолчи"
шартнома шартларига риоя қилмасдан, тўловларни амалга оширмаганлиги
натижасида, "Истеъмолчи"нинг "Корхона" олдидаги қарздорлиги суд
муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим қилинган таққослаш далолатномасига
асосан 2022 йил 01 сентябрь ҳолатига 90.556.508.51 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юазсидан 2022 йил
18 октябрда талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-238-моддаларига
кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл
қўйилмаслиги ҳамда ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогар "Тошкент ҳудудуий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик
жамияти томонидан 2023 йил 17 январь ҳолатига тақдим қилинган 48-сонли
маълумотномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъво
талаби бўйича 90.556.508.51 сўмни ташкил қилади.
Ушбу ҳолат суд жараёнида сўралган даъвогар вакилларининг
тушунтиришлари ҳамда иш хужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асослилигини инобатга олиб уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан
тўлов муддати ўтган ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.1 фоиз миқдорда, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2 фоиз
миқдорида, аммо пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня хисобланиши белгиланганлигини инобатга
олиб 27.720.323.56 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган
ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорида тушунтириш берилган.
Гарчи даьвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандига
асосан пеняни ундиришни талаб қилган бўлса-да, аммо унинг ўзи тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига зид равишда етказиб берилган
электр энергияси учун олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб
махсулот етказиб бериб дебиторлик қарзини вужудга келишига айнан ўзи
сабабчи бўлганлиги инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантириб 4.158.041 сўм қилиб белгилашни лозим деб топади.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 90.556.508.51 сўм асосий қарз, 4.158.041 сўм
пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад
қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TURSUNOY AYA" фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик
жамияти фойдасига 90.556.508.51 сўм асосий қарз, 4.158.041 сўм пеня 24.000 сўм
почта харажати;
Республика бюджетига 2.365.536,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов