Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5941 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GEOTOPOSERVIS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BIZNES REAL LOGISTICS TM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021869 Claim ID 3094783 PDF Hash e42e97389903bbaa... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь 4-2101-2202/5941-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 15.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномасига асосан хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига қарздорлик баратараф қилинмаганлигини билдириб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 23 сентябрда 12/22-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга хизмат кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жами 15.000.000 сўмлик геодезия хизматлари кўрсатилган, мазкур хизматлар учун жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд 15.000.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15.000.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев