Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3495 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нозим диер АС курилиш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Назарбек Автойул" унитар корхонаси
Source ID 1061212 Claim ID 3060817 PDF Hash faf22a70ba817ce0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу кодекснинг 420-моддаси Ушбу кодекс 420 code_article
дирда ушбу Кодекснинг 256-моддаси дирда ушбу Кодекс 256 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
амда ИПК 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь 4-1107-2202/3495-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят бошқармасининг “Nozim Diyor AS Qurilish” МЧЖ манфаатида жавобгар “Назарбекавтойўл” МЧЖ ҳисобидан 213.646.727 сўм асосий қарз ва 106.823.363 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили М.Маликов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Муродов (ишончнома асосида) иштирокида видеоконференц алоқа орқали ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Nozim Diyor AS Qurilish” МЧЖ (қуйида-даъвогар ёки сотувчи) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Назарбекавтойўл” МЧЖ (қуйидажавобгар ёки харидор) ҳисобидан 213.646.727 сўм асосий қарз ва 106.823.363 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан суд жараёнида ўтказилган ўзаро ҳисоб-китоб натижасидан келиб чиқиб даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани қисман тан олиб, даъвогар билан суд жараёнида ўтказилган ўзаро ҳисоб-китоб натижасидан келиб чиқиб даъво аризани қисман қаноатлантиришга эътирози йўқлигини билдирди. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, дизель ёқилғисини етказиб бериш тўғрисида сотувчи ва харидор ўртасида 07.10.2019 йилда 220-сонли ва 04.02.2020 йилда 19сонли шартномалар тузилган. Шунингдек, битум маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида сотувчи ва харидор ўртасида 06.12.2019 йилда 251-сонли ва 09.01.2020 йилда 09-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар асосида даъвогар томонидан жавобгарга дизель ёқилғиси ва битум маҳсулотлари келишилган сифат ва қийматда етказиб берилгани, олинган товарлар учун қисман тўловлар амалга оширилгани ҳақида судда иштирок этган тарафларнинг вакиллари кўрсатма бердилар ва жавобгарнинг даъвогар олдида сўндирилмаган 193.646.727 сўм қарзи борлигига оид тасдиқланган кредиторлик-дебиторлик қарздорликни тасдиқловчи актни судга тақдим этдилар. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда томонларнинг мажбурияти улар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Ушбу кодекснинг 420-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмида сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади, дейилган. ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Суд қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, шунингдек товарларнинг етказиб берилгани ва қабул қилиб олинганлик факти ҳисоб фактуралар ҳамда ўзаро тузилган кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақидаги солиштириш акти билан тасдиқланганини инобатга олиб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 213.646.727 сўм эмас балки, 193.646.727 сўм асосий қарзни ундириб беради. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига мувфоқи тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Шартноманинг 5.1-бандига кўра, харидор тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун сотувчига бажарилмаган мажбуриятнинг 0,4% миқдорида неустойка тўлашни, бунда неустойканинг умумий миқдори бажарилмаган мажбуриятнинг 50%дан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган ва шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан 106.823.363 сўм пеня ҳисоблаган. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан пеня қўллашга оид қисмини асосли деб топади бироқ, пеня миқдори билан қисман келишмайди. Биринчидан, даъвогар сўраётган пеня миқдори 213.646.727 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланган бўлсада, бироқ суд муҳокамасида жавобгарнинг 20.000.000 сўм асосий қарзи тасдиқланмади. Иккинчидан, даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш ишларига эътибор бермаган ва натижада икки йилдан ортиқроқ вақт асоссиз ўтказиб юборилган. Учинчидан, ФК 326-моддасида “агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга” деб, белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ундириш талаб этилаётган пеня миқдорини камайтиришни ва Марказий банкнинг охирги икки йил давомидаги қайта молиялаш ставкаси 16% белгилангани учун ушбу ставка доирасида 31.000.000 сўм этиб белгилашни лозим топади (193.646.727х16%). Суд давлат божини муҳокама этиб ҳамда ИПК 118-моддасидан келиб чиқиб даъво аризанинг 30.000.000 сўм қисми (20.000.000 сўм асосий қарз + 10.000.000 сўм пеня) асоссиз бўлгани сабабли суднинг ҳал қилув қарори билан рад этилгани учун даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 600.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризанинг қолган қисми қисман қаноатлантирилгани учун 5.809.402 сўм давлат божини, 24.000 сўм почта харажати ва видео конференц алоқа учун 75.000 сўм ҳақни жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, ФК 14, 256, 420-моддалари, ИПК 118, 176-177моддалари асосида суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Назарбекавтойўл” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар “Nozim Diyor AS Qurilish” МЧЖ фойдасига 193.646.727 сўм асосий қарз, 31.000.000 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати; -республика бюджетига 5.809.402 сўм давлат божи; -видеоконференц алоқа хизмати учун Олий суд депозитига 75.000 сўм ҳақ ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Даъвогар “Nozim Diyor AS Qurilish” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 600.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов