← Назад
Решение #672957 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 1001 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 17 январь
4-2101-2202/5952-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Джумаев раислигида,
М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси
даъвогар “А” акциядорлик жамияти жавобгар “Х” хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкатига нисбатан зарарни регресс тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида ўз биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси даъвогар “А”
акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Х” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан 54.400.000
cov зарарни регресс тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан жавобгар унинг ҳуқуқий вориси билан
алмаштирилган, ишга “Г” масъулияти чекланган жамияти жавобгар
сифатида жалб этилган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “банк” жалб қилинган.
Даъвогар ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили жавобгар кредит
қарздорлигини тўлаб бермаганлигини учун суғурта шартномасига асосан
даъвогар томонидан жами 54.400.000 сўм қоплаб берганлиги, даъво
талаби ассоли киритилганлагини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Аниқланишича, “Х” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати “Г” уй-жой
мулкдорлари ширкатига қўшилиш йўли билан биолаштирилган ҳамда
унинг номи “Г” масъулияти чекланган жамияти деб қайта номланган. “Х”
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳуқуқий вориси “Г”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади.
билан “банк” ўртасида 2022 йил 1 июлда банк кредит портфелини суғурта
қилиш бўйича 0100/1426/1/2200036-сонли бош шартнома тузилган.
Шунингдек, “банк” билан “Х” уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида
2019 йил 9 августда 100 млн сўм кредит ажратиш тўғрисида кредит
шартномаси тузилган. Кредит ўз вақтида қайтарилмаганлиги натижасида
даъвогар билан банк 2022 йил 10 августда ва 15 август кунлари жами
54.400.000 сўм суғурта ходиса юз берганлиги тўғрисида далолатнома
расмийлаштирилган ҳамда даъвогар томонидан 11.08.2022 йилда
11.400.000 сўм, 15.08.2022 йилда 43.000.000 сўм тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда - ФК деб юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда
тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта
қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса,
ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка
етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари
билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 1001-моддасига кўра, бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини
бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к)
томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар
қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида
қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли, суд даъвогар фойдасига жавобгардан 54.400.000 сўм
етказилган
зарарни
регресс
тартибида
ундириш
талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунга кўра, суд даъво талаби асосли эканлиги сабабли ишни кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини
жавобгардан даъвогар фойдасига ҳамда 1.088.000 сўм давлат божи
республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 14, 915-моддалари ҳамда
ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Г” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “A”
акциядорлик жамияти фойдасига 54.400.000 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Г” масъулияти чекланган жамиятидан 1.088.000 сўм
давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят иқтисодий
судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест)
келтириши мумкин.
Б.А.Джумаев