← Назад
Решение #672970 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПК | 46 | — | law | |
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 111 | — | law | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2204/1760-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Латипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- А.Арзиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 17 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
В.Саттарова ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, Акциядорлик тижорат “Агробанк” вакили С.Усманов
(2022 йил 11 ноябрдаги 03-23/415-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти
ҳудудий
бошқармаси
(Акциядорлик
тижорат
“Агробанк”
манфаатида)нинг жавобгар “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти ва
унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан 14 000 000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22
июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини
тадбиркорликка кенг жалб этиш ва оилавий тадбиркорликни
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш
тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк ёки
даъвогар деб юритилади) фуқаро М.Рашидова (бундан буён матнда қарз
олувчи деб юритилади)га иссиқхона ташкил этиш учун 14 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратган.
Даъвогар ва “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади)
Қашқадарё вилоят агентлиги ўртасида 2021 йил 26 январда
18-02-44/009-2021-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш
бош шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан Банк томонидан қарз олувчига берилган
кредит қайтарилиши мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш
усули сифатида 2021 йил 23 февралда суғурталовчи Банкка
18-02-44/009-2021-70-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта
суммаси 14 000 000 сўм деб кўрсатилган.
Қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар
кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаганлиги сабабли
Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ҳал қилув
қарори билан қарз олувчидан Банк фойдасига кредит қарздорлиги
ундирилган ва 2021 йил 21 январь куни ижро варақаси берилган.
Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлимининг давлат
ижрочиси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро
судининг ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан ижро ҳаракатлари
олиб борилган ва қарз олувчининг тўлов қобилияти мавжуд эмаслиги
сабабли 2022 йил 4 апрелдаги қарор билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро иш
юритуви тамомланган ва ижро ҳужжати Банкка қайтарилган.
Даъвогар жавобгарга суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги сабабли
суғурта тўловини амалга оширишни сўраб, огохлантириш хати
юборилган. Аммо жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Шунинг учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан
14 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар
“Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилоят
агентлигига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 10 октябрдагиа жрими билан “Kafil-Sug‘urta”
АЖнинг апелляция шикояти юзасидан иш юритиш тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Палата ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Бироқ судлов судлов ҳайъати номига жавобгар вакили томонидан
ариза келиб тушган бўлиб, унда кассация шикоятидан воз кечиши
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
3
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафлар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили жавобгарнинг шикоятдан воз кечишини қабул
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва жавобгарнинг шикоятдан
воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда
ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг ариза бўйича фикрини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий
муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил
этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш,
қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва
мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга
оширилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти
акциядорлик жамиятига айлантирилганлиги сабабли, “Kafil-Sug‘urta”
масъулияти чекланган жамиятини “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти
билан алмаштириш лозим.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига
қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кассация
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиши белгиланган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 111-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ажримда иш
юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс
110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини
бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ
4
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
ИПК 296-моддасининг учинчи қисмига кўра, кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади,
унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги
масала ҳал этилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятидан воз кечганлиги
сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатиш тугатилиши муносабати
билан ИПКда ушбу асос билан иш юритиш тугатилганда давлат божини
қайтариш назарда тутилмаган, шу сабабли суд харажатларини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 46, 118, 296-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
ажрим қилди:
“Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин.
“Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятидан
воз кечганлиги сабабли кассация шикояти бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд
харажатлари ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
В.Саттарова
Б.Исрайлов