Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/1754 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый "KAFIL-SUG`URTA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007178 Claim ID 3077230 PDF Hash f4116dc5a19b958c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2204/1754-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья -У.Латипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья- В.Сатторова А Ж Р И М (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 17 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили – С.Усманов (2022 йил 11 ноябрдаги 03-23/415-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ “Агробанк” манфаатида “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятидан ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан 14 000 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими устидан “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Агробанк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) 14 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 000 000 сўм суғурта товони ундирилган. Қўшимча жавобгарга нисбатан иш юритиш тугатилган. Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 10 октябрдаги ажрими билан жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Палата ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Бироқ судлов судлов ҳайъати номига жавобгар вакили томонидан ариза келиб тушган бўлиб, унда кассация шикоятидан воз кечиши маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг шикоятдан воз кечишини қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг фикрини тинглаб ва жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 296-моддасининг учинчи қисмига кўра, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятидан воз кечганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатиш тугатилиши муносабати билан ИПКда ушбу асос билан иш юритиш тугатилганда давлат божини қайтариш назарда тутилмаган, шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, жавобгар ягона муассасининг 2022 йил 15 февралдаги қарори билан “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамиятига қайта ташкил этилган. ИПК 46-моддасининг бири нчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, жавобгар унинг ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилиши лозим. 3 Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 46, 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин. “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатилсин. Суд харажатлари “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов