Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/3192 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QURBONALI AGRO" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1024182 Claim ID 3082306 PDF Hash a64bbe33975dc709... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь 4-1104-2202/3192-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар хххх" фермер хўжалиги манфаатида Хххх, Ххххни жалб этган ҳолда жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 233 953 139,4 сўм асосий қарз, 116 976 596,7 сўм пеня, 35 226 604,9 сўм жарима ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Чуланов (ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар - хххх" фермер хўжалиги манфаатида Хххх, Ххххни жалб этган ҳолда Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 233 953 139,4 сўм асосий қарз, 116 976 596,7 сўм пеня, 35 226 604,9 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 170моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишда иштирок даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 25 октябрда 2-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Кластер), даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда бошоқли дон уруғи билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Кластер”га унга тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда буғдой маҳсулотини топшириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон маҳсулотлари етказиб берилган. Шартноманинг 3.4 бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 233 953 139,4 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб, юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мазкур қарздорлик даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ўзаро солиштирма далолатномасида жавобгар томонидан тан олинган. Мазкур қарздорлик даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан хам тўлиқ ўз исботини топди. ФКнинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланиши сабабли суд даъвонинг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгардан 116 976 596,7 сўм пеня, 35 226 604,9 сўм жарима ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 261-модасига кўра, неустойка жарима ѐки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 263-модасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклидаги белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослийлиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 3-бандида эса судларга агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима ҳам пеня, кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойкани қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг жарима ундириш ҳақидаги талабини рад қилишни, ва даъво талабини ушбу қисми юзасидан давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, шунингдек, даъво талабинининг пеня ундириш қисмини эса 25.000.000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, даъво талабини жарима қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 233 953 139,4 сўм асосий қарз, 25.000.000 сўм пеня, Хххх фойдасига 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 7 018 594,72 сўм давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвони рад қилинган қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисига асосан даъвогар фермер хўжалиги ҳисобидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 261, 263, 326, 333моддалари, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар хххх" фермер хўжалиги фойдасига 233 953 139,4 сўм асосий қарз, 25.000.000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Тошкент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 7 018 594,72 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Т.Салимов