Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/2729 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Агробанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Жасур Парранда" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023163 Claim ID 2939123 PDF Hash 8f85949b2119cd5e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 17 январь 4-1901-2201/2729-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – О.Эшов (2022 йил 26 октябрдаги 02001/271-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ж.Алибеков (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгарлар – “JASUR PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти, “AGTKSH MUSHTARIY” масъулияти чекланган жамияти ва “ALJ SAMARQAND” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “JASUR PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятидан 6016667000 сўм асосий қарз, 384399700 сўм кредит фоизи, 633333333 сўм муддати ўтган қарздорлик, жами 7034400033 сўм қарздорликни ундириб, ундирувни “AGTKSH MUSHTARIY” масъулияти чекланган жамияти ва “ALJ SAMARQAND” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар билан тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили ҳам даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. ўртасида иш бўйича медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни 17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши керак. Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Судья Д.Жумаев