Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2207/55875 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QAXRAMONOV SHAHZOD OZODOVICH" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "KO'P XONADONLI UYLARNI MUKAMMAL VA JORIY TA'MIRLASH HAMDA ISSIQLIK TA'MINOTI OB'YEKTLARINI QURISH BO'YICHA INJINIRING KOMPANIYASI" Тошкент вилоят филиали
Source ID 1026903 Claim ID 2996473 PDF Hash 33591abe1366a55b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь Ўртачирчиқ тумани 4-1001-2207/55875-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – “Ххххх” хусусий корхонасининг жавобгар -“Ххххх” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 21 221 247 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Рахматов (раҳбар) иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “Ххххх” хусусий корхонаси иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар -“Ххххх” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 21 221 247 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ишга иккинчи жавобгар сифатида -“Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс бугунги суд мажлисига келмади. Суд жавобгар ва учинчи шахс бугунги суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ѐки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, бюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 638-моддасига мувофиқ, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ѐки унинг айрим боскичларига олдиндан хак тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган хакни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ѐхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Ххххх” хусусий корхонаси ва “Ххххх” давлат унитар корхонаси ўртасида 2019 йил 12 августда 10-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра пудратчи мазкур шартнома бўйича керакли нарсаларни харид қилиш, объектда қурилиш ва таъмирлаш ишларини смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолда бажариш мажбуриятини буюртмачи эса сифатли бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан шартноманинг қиймати 170 545 712 сўм этиб белгиланган. Даъвогар томмонидан бажарилган ишлар ҳисоб-фактурага асосан “Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали томонидан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 7.4-бандида мазкур шартномада белгиланган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин ишлар қийматининг 5 фоизигача миқдорида,бироқ молия йили тугамасдан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 13-бандида тушунтириш берилганидек, ФК 682- моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ѐки шартномада бошқача кафолат муддати назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати объект буюртмачи томонидан қабул қилинган кундан бошлаб ўн йилни ташкил этади. Судлар кафолат муддатини ҳисоблашда шартномада назарда тутилган кафолат муддати шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган муддатдан кам бўлмаслигига эътибор қаратишлари лозим. Мазкур бажарилган ишлар учун жавобгар даъвогарга бажарилган ишлар учун тўловларни қисман амалга оширганлиги натижасида, жавобгарнинг даъвогар олдида 8 527 285 сўм қарздорлиги қолган. Бу ҳақда даъвогар ва “Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ўртасида 2022 йил 23 ноябрь ҳолатига 8 527 285 сўм қарздорлик борлиги ҳақида ўзаро солиштирма далолатнома билан тасдиқланган. Қайд этилганларга биноан суд даъвогарнинг 8 527 285 сўм ундириш талабини асосли деб уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, “Ххххх” хусусий корхонаси ва “Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ўртасида 2020 йил 29 январда 01/20-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра пудратчи Тошкент вилояти, Тошкент тумани Келес шаҳарчаси “Озодлик” МФЙдаги 30, 31, 32-сонли кўп хонадонли уйларни олдидаги тротуарларни асфальт қопламаси билан таъмирлаш ирригация тармоқларини таъмирлаш, бордюрлар ўрнатиш ишларини смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолда бажриш мажбуриятини буюртмачи эса пудратчига бажариладиган ишлар учун зарур шароитлар яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан шартноманинг қиймати 115 399 656 сўм этиб белгиланган. Бироқ бажарилган иш учун жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 21 221 247 сўм қарздорлиги юзага келган. Бу ҳақда даъвогар ва “Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ўртасида 2022 йил 23 ноябрь ҳолатига 12 693 962 сўм қарздорлик борлиги ҳақида ўзаро солиштирма далолатнома билан тасдиқланган. Суд “Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали бажарилган ишларни қабул қилиб олганлиги ва тегишли тўловларни амалга оширганлик ҳолатларидан келиб чиқиб суд қарздорликни “Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ҳисобидан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ѐки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва судга тақдим этган ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 21 221 247 сўм асосий қарз бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 673, 686-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар -“Ххххх” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ҳисобидан даъвогар “Ххххх” хусусий корхонаси фойдасига 21 221 247 сўм асосий қарздорлик, 212 212,47 сўм давлат божи 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Олдиндан ортиқча тўланган 88 000 сўм давлат божи харажатини даъвогарга қайтариш бўйича маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Т.Салимов