← Назад
Решение #672995 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2201/3112-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Л.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- М.Астанов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайлов раислигида, судьялар В.Саттарова ва
А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари А.Орипов, М.Мажидов
ва М.Хамраев (2022 йил 21 декабрдаги 01/09-4420-сонли ишончнома
асосида), “Beshkent-Agro Klaster” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Ё.Назарова (2022 йил 26 декабрдаги 184/22-сонли ордерга асосан) ва
Д.Мирзаев (2022 йил 2 ноябрдаги 134-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши
курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“Beshkent-Agro Klaster” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига 1 260 130 443
сўм асоссиз даромад (тафовут) ҳамда ушбу даромадга нисбатан
ҳисобланган 252 026 088 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Андижон ва
Қашқадарё вилоят судлари кўмагида видеоконференцалоқа режимида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 15 майдаги
402-сонли қарорининг 15-банди талаблари ижросини таъминлаш
мақсадида вилоятда фаолият юритувчи, товар ёки молия бозорида устун
мавқени эгаллаб турган субъектлар томонидан биржа савдолари орқали
сотилган юқори ликвидли маҳсулотлар бўйича ўрганиш ва таҳлиллар
ўтказилган.
Ўтказилган мониторингда “Beshkent-Agro Klaster” масъулияти
чекланган жамиятининг пахта техник чигитини биржа савдолари орқали
сотилиши ўрганилиб, 2021 йилда етиштирилган пахта хом ашёсининг
миқдори 11 620 тоннани, 2022 йил 1 май ҳолатига пахта хом ашёси мавжуд
эмаслиги, пахта хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган техник чигит
6296.78 тоннани, уруғлик чигит 269,22 тоннани ташкил этиши, 2021 йил
ҳосилидан ишлаб чиқарилган 6296,22 тонна техник чигит биржа
савдоларисиз тўғридан-тўғри 2021 йил 30 ноябрдаги 30/11-сонли
шартнома асосида учинчи шахсларга сотилганлиги аниқланган.
Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан 2022 йил 4 апрелда
5 833,6 тонна биринчи нав биринчи синф техник чигит 17 500 000 сўмга,
2022 йил 6 апрелда 464 тонна биринчи нав биринчи синф техник чигити
1 391 786,5 сўмга, жами 6 297,5 тонна биринчи нав биринчи синф техник
чигити 18 891 869,6 сўмга сотилиб, бунда биринчи нав биринчи синф
техник чигити бир тоннасининг нархи қўшилган қиймат солиғи билан
2 999 899,9 сўмни ташкил этган. Шунингдек, реализация қилинган ушбу
миқдордаги биринчи нав техник чигитни 2022 йил 4-6 апрель кунлари
биржа савдоларидаги бошланғич нархи 3 200 сўм эканлиги аниқланган.
Тўғридан-тўғри шартнома бўйича сотилган ҳажмда сотиш нархи
билан биржа савдоларининг бошланғич нархи ўртасидаги тафовут
(2 999 899,89-3 200 000,0= 200 100,11) 200 100,11 сўмни ташкил этган.
Ўрганиш натижасида биржа савдоларисиз тасарруф этилган
6 297,5 тонна техник чигитнинг ҳажми тўғридан-тўғри шартнома бўйича
сотилган ҳажмни сотиш нархи 2 999 899,89 сўм билан биржа
савдоларининг бошланғич нархи 3 200 000 сўм ўртасидаги 200 100,11 сўм
тафовутга
кўпайтирилганда
(6297,5×200100,11=1 260 130 442,7)
1 260 130 443 сўмлик тафовут мавжудлиги аниқланган.
Ўрганиш якуни бўйича даъвогар томонидан 2022 йил 17 июнда
05-10/46-сонли қарор қабул қилиниб, қарорда кўрсатилган ҳолатларнинг
ижросини таъминлаш мақсадида жавобгарга кўрсатма юборилган.
Бироқ жавобгар томонидан кўрсатмада назарда тутилган
1 260 130 443 сўм миқдоридаги даромад суммаси бир ой муддатда
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисоб
рақамига ўтказиб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши
курашиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Beshkent-Agro Klaster” масъулияти чекланган жамияти
(кейинчалик матнда жавобгар, МЧД деб юритилади) ҳисобидан
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Рақобатни
ривожлантиришга
кўмаклашиш
жамғармасига
1 260 130 443 сўм асоссиз даромад (тафовут) ҳамда ушбу даромадга
нисбатан ҳисобланган 252 026 088 сўм жарима ундириб беришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
“Beshkent-Agro Klaster” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво
талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга
асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
17 мартдаги ПҚ-5031-сонли Қарори 1-бандининг б-кичик бандига кўра
2021 йил 15 июндан бошлаб 2023 йил 1 январгача монополист бўлмаган
ва устав фондида давлат улуши 50% кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд
бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пахтадан
олинган чигит, пахта мойи ва қайта ишланган чигит чикиндилари – ишлаб
чиқариш ҳажмининг 100% ички бозорда фақат биржа савдолари орқали
бозор тамойиллари асосида реализация қилиниши тартиби жорий
этилганлиги, лекин тарафлар мазкур Қарорга зид равишда пахта
чигитини етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузган бўлиб,
бу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ва оқибат келтириб
чиқармаслиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон
қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва
монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
31-1, 32, 32-1-бандлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги
777-сонли қарори билан киритилган ва шартнома тузилган вақтда ушбу
норма мавжуд бўлмаганлиги, шунингдек МЧЖ уставида давлат улуши
мавжуд эмаслиги, пул бошқармага эмас, юридик шахс бўлмаган
жамғармага ундирилганлиги, суд фарқ суммасини аниқлашда биржа
котировкалари бўйича айнан ўртача нархни олишда биржада қайд
қилинган нархларни қайси даврлар учун ҳисоблаб чиқилганлигига
ойдинлик киритмаганлиги, биржа котировкалари бўйича ўртача нархни
олиш ва бошланғич нарх суд томонидан ўрганилмаганлиги, даъвогар
томонидан онлайн олинган нарх биржа орқали расмий олинмаганлиги,
монополист корхонанинг тушунчаси мавжуд бўлиб, жамият монополист
корхонага кирмаслиги ва устав фондида давлат улуши йўқлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қўллаб қувватлаб, жавобгар монополист ташкилотлар рўйхатига
кирмаслиги эътиборга олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли Қарорига зид
равишда шартнома тузганлиги, ушбу ҳолатда жавобгарнинг учинчи
шахслар билан тузган шартномалари ҳақиқий эмас деб топилиши
лозимлиги, шунингдек даъвогар томонидан реализация қилинган
товарларга нисбатан тафовутни аниқлашда ҳисоб-китоблар нотўғри
кўрсатилганлиги, биржа савдоларининг нархи ўртача 2500-3000 сўм
бўлганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-1, 32, 32-1-бандлари Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сонли қарори билан
киритилган ва шартнома тузилган вақтда ушбу норма мавжуд
бўлмаганлиги, шунингдек МЧЖ уставида давлат улуши мавжуд эмаслиги,
пул
бошқармага
эмас,
юридик
шахс
бўлмаган
жамғармага
ундирилганлиги, суд фарқ суммасини аниқлашда биржа котировкалари
бўйича айнан ўртача нархни олишда биржада қайд қилинган нархларни
қайси даврлар учун ҳисоблаб чиқилганлигига ойдинлик киритмаганлиги,
биржадан расмий маълумот олинмаганлиги, биржа котировкалари бўйича
ўртача
нархни
олиш
ва
бошланғич
нарх
суд
томонидан
ўрганилмаганлигини билдириб, жавобгар монополист ташкилотлар
давлат
реестрига
киритилмаганлигини
билдириб,
шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, даъвогар юқори ликвидли монопол
маҳсулотни биржа орқали сотишини назорат қилиш ваколатига эгалиги,
жавобгарга техник чигитни биржа савдоларисиз реализация қилмаслик
ҳақида бир неча бор огоҳлантириш хатлари юборилганлиги, аммо
жавобгар томонидан товарлар учинчи шахсларга биржа савдоларисиз
сотиб юборилганлиги, тафовут миқдори реализация қилинган товарга
нисбатан
ҳисоб-китоб
қилинганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли қарори 3-бандида
Монополияга қарши курашиш қўмитасига ички бозорда нархларнинг
сунъий равишда ошиб кетиши ва бозордаги бошқа салбий ҳолатларнинг
олдини олиш учун, зарур ҳолларда юқори ликвидли, шу жумладан
мавсумийлик талабидан келиб чиққан ҳолда талаб ошадиган товарларни
фақат товар-хом ашё биржалари орқали сотиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий
шаклидан қатъи назар ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган
кўрсатмалар киритиш ваколати берилганлиги, бунда кўрсатмалар
берилган ташкилотларга ҳамда мазкур қарорнинг 1-банди “б” ва “в” кичик
бандларида назарда тутилган ташкилотларга биржа савдоларида юқори
ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги
низом талаблари ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда
тутилган биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар
қўлланилиши белгиланганлиги, шунга кўра асоссиз тафовут тўғри
ҳисобланганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
ПҚ-4484-сонли “Товар хом-ашё биржалари фаолияти самарадорлигини
ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш
чоралари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол
турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
зиммасига юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни биржа
савдоларида ўрнатилган тартибда қўйиб борилиши устидан назоратни
таъминлаш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги
ПҚ-5031-сонли “Юқори ликвидли ва (ёки) монопол товарларни сотиш
жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди б-кичик бандида 2023 йил
1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да
давлат улуши 50 фоизидан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган
юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пахтадан олинган чигит,
пахта мойи (экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит
чиқиндилари (шрот, шелуха) ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи ички
бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида
реализация қилиниши қатъий белгиланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгар 2022 йил 5 январдаги
01/05-09-сонли хат билан монопол маҳсулот (техник чигит)ни реализация
қилишда Низом талабларига қатъий амал қилиб борилиши ҳақида
огоҳлантирилганига қарамасдан 2021 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган
жами 6 296,22 тонна миқдорида пахта чигитини биржа савдоларини
четлаб ўтган ҳолда 2021 йил 30 ноябрда тузилган шартномага асосан
реализация қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
18 мартдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида
юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби
тўғрисида”ги Низом 5-бандининг иккинчи хатбошисида сотувчилар савдо
кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва
(ёки)
монопол
турдаги
маҳсулотларни
биржа
савдоларига
йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида қўйиш ҳамда
ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, қўйиш жадвалларини
мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаши ҳамда уларни биржа расмий вебсайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштириши,
шунингдек монополияга қарши курашиш органига тақдим этиши қайд
этилган.
Учинчи хатбошисига кўра, монополияга қарши курашиш органи
сотувчиларга йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар
кўрсаткичлари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
талаблардан келиб чиққан ҳолда маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш
жадваллари параметрларига тузатишлар киритиш ҳақида бажарилиши
мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли.
Низомнинг 311-бандига асосан биржа иштирокчилари қуйидаги
қасддан қилинган ҳар қандай ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланиши
ва уларни амалга ошириш тақиқланиши, хусусан биржада сотилаётган
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотнинг нархига, талабига,
таклифига ва уни етказиб бериш шартларига сунъий равишда таъсир
этиш, шу жумладан юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг
биржа савдосида сотилмай қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар
асосида сотиш орқали маҳсулотларни савдоларга қўйиш ҳажмларини
қисқартириш, юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тегишли
жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога
қўймаслик, юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш ва б.қ.лар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар,
хизматлар)га
тартибга
солинадиган
нархлар
(тарифлар)ни
шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда
уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом 39-бандининг биринчи хатбошисида товарларнинг
юқори ликвидли ва монопол турлари биржа савдоларига тегишли
жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган
тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа савдосига
қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг
иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут,
хўжалик юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган
товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилиши назарда
тутилган.
Шунингдек, иккинчи хатбошисида биржа савдоларидан четлатилган
ҳажмларда товарларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу
жумладан экспортга сотиш фактлари аниқланганда, тўғридан-тўғри
шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа
савдоларининг бошланғич нархи ўртасидаги тафовутга кўпайтириш
орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилиши қайд этилган.
Ушбу Низомнинг 49-бандига кўра монополияга қарши давлат органи
томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган
текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари
бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37-41-бандларига
мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг
10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланилиши, айнан ўша
қоида бузиш жарима қўлланилгандан кейин икки йил мобайнида
такроран аниқланганда эса 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорида жарима
қўлланилиши белгиланган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабида кўрсатилган
жавобгардан 1 260 130 443 сўм асоссиз олинган даромад ва ушбу
даромадга ҳисобланган 252 026 088 сўм жарима ундириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг ушбу
тўхтами билан келишиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан юқори ликвидли ва монопол
маҳсулотни биржа савдоларини четлаб ўтган ҳолда тўғридан-тўғри
тузилган шартномалар орқали учинчи шахсларга реализация қилганлиги
ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланган, шунга кўра даъвогар томонидан
биржадаги бошланғич нарх ўртасидаги тафовут асосли ундирилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Жавобгар учинчи шахс билан шартномани тузиб, зиммаларига олган
мажбуриятларни тўлиқ бажарган, шартнома бўйича маҳсулот етказиб
берилиб, тўловлар қабул қилинган.
Мазкур ҳолатда даъво предмети шартнома бўйича кеишмовчилардан
келиб чиқмаган, фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида
сотиладиган маҳсулотлар рўйхатида техник чигит киритилган ва ва
тафовут натижасида реализация қилинган товарга нисбатан аниқланган
даромад ҳисоб-китоб қилинган. Шунга кўра жавобгарнинг шартноманинг
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини важ қилиб даъвони рад қилиш тўғрисидаги
важлари билан келишиб бўлмайди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сонли қарорининг 6-бандида
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга
кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилган бўлиб, унинг манбалари
рақобат ва табиий монополиялар ҳақидаги қонунчиликни бузганлик учун
ундирилган асоссиз олинган даромадларнинг суммаси деб кўрсатилган.
Шунга кўра даъво аризасида жавобгардан ундирувни Жамғармага
ундириш сўралган ва суд томонидан даъво талабидан келиб чиқиб пул
Жамғармага ундирилган. Мазкур ҳолатда Жамғарманинг юридик шахс
мақомига эга эканлиги ёки эмаслигининг аҳамияти йўқ, сабаби пулни
Жамғармага ундирилганлиги уни ишда тараф деб ҳисоблашга асос
бўлмайди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан пахта техник чигитининг
бошланғич нархини тасдиқловчи биржа электрон маълумоти тақдим
этилган, кейинчалик эса даъвогар томонидан Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан олинган
2023 йил 12 январдаги 167/03-15-сонли маълумотномада 2022 йил
4-6 апрель кунларида пахта техник чигитининг бошланғич нархи бир
тонна маҳсулот учун 3 200 000 сўм эканлиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, жавобгар монополист корхона бўлмаса-да, устав
жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлмаса-да, юқорида қайд этилган
нормаитв-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан юқори ликвидли ва монопол
турдаги маҳсулот рўйхатига киритилган техник чигит маҳсулотини тўлиқ
биржада сотиши лозим бўлган корхоналар таркибига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги
ПҚ-5031-сонли Қарорининг 3-бандининг 4-хатбошисида кўрсатмалар
берилган ташкилотларга ҳамда мазкур қарорнинг 1-банди “б” ва “в” кичик
бандларида назарда тутилган ташкилотларга биржа савдоларида юқори
ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги
низом талаблари ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда
тутилган биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар
қўлланилиши белгиланган бўлиб, бу даъвогарга Ўзбекистон Республикаси
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида қабул
қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли
қарорининг биржа савдоларига доир бандларига ҳам монополияга қарши
талаблар қўлланилиши ҳуқуқини беришини билдиради.
Даъвогарнинг
тушунтиришларига
кўра,
даъвогар
махсус
комиссиясининг маблағни олиб қўйиш ҳақидаги қарори Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли
Қарори асосида қабул қилинган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
жамият томонидан маҳсулот юклаб жўнатиш даврида амалда бўлганлиги
сабабли ушбу Низом талабларига ҳам риоя этилмаганлиги кўрсатиб
ўтилган, бироқ маблағни олиб қўйиш ушбу Қарорга асосланмаган.
Бундан ташқари, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил
26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачи “Beshkent-Agro Klaster”
МЧЖнинг Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасида ташкил
этилган Махсус комиссиянинг 2022 йил 17 июндаги 05-10/46-сонли иш
бўйича чиқарилган қарори ва кўрсатмасини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорида жавобгар тўғридан-тўғри шартномалар
асосида даъвогарнинг огохлантиришларига қарамасдан маҳсулотларни
реализация қилганлиги, 2021 йил ноябрь ойида техник чигит биржа
савдоларининг бошланғич нархи 3200 сўмни, тўғридан-тўғри сотилган
техник чигитнинг нархи 2900 сўмни ташкил этганлиги, МЧЖ томонидан
техник чигитни биржа савдоларисиз, тўғридан-тўғри сотилишини
қонуний ва асосли деб бўлмаслиги, Монополияга қарши курашиш
қўмитаси ҳудудий бошқармасининг қарори қонун нормаларига риоя
қилинган ҳолда чиқарилганлиги тўғрисида хулоса қилинган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
9
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан
мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдириб, жавобгардан кассация инстанцияси учун
15 121 563 сўм давлат божи ва 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Жавобгар
“Beshkent-Agro
Klaster”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
қаноатлантирмасдан,
Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Beshkent-Agro Klaster” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан кассация инстанцияси учун:
- республика бюджетига 15 121 563 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
В.Саттарова
А.Абдуллаев