Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3326 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ASADBEK SAMANDAR масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими
Source ID 1021041 Claim ID 3081592 PDF Hash 1451ba8d886a3d90... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуни 861-моддаси онуни 861 law
аролик кодексининг 271-моддаси аролик кодекси 271 code_article
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3326-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожонов котиблигида, аризачи “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида аризачи “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Холназаров, вакили Ш.Эргашев (адвокатлик ордери ва ишончнома асосида)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан ишга “Агробанк” акциядорлик тижорат банки низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Н.Холназаров тушунтириш бериб, аризадаги талабни тўлиқ қаноатлантиришни, давлат ижрочисининг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ш.Эргашев тушунтириш бериб, аризада келтирилган асос ва важларни қувватлаб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими ва учинчи шахс “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакиллари томонидан “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ўртасида гаров шартномаси тузилганлиги далиллар билан исботлаб берилмаганлигини, Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 22 августдаги қарори қонун талабларига зид эканлигини ҳисобга олиб, давлат ижрочисининг мазкур қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими давлат ижрочиси А.Мусурмонов тушунтириш бериб, аризачининг талабига эътироз билдириб, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 июндаги ижро ҳужжатига асосан ижро иши қўзғатилганлигини ва ижро ҳаракатлари қонун талабларига мувофиқ амалга оширилганлигини, мазкур ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинганлиги тўғрисида хабари бўлмаганлигини, шундай бўлсада аризачининг талабини асоссиз деб ҳисоблашини, чунки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти зиммасига кредит эвазига сотиб олинган “MAN” русумли автотранспорт воситаси ва тиркаманини гаровга қўйиш мажбурияти юклатилганлигини, бу ҳақида жамияти раҳбари огохлантирилганлигини, “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ўртасида гаров мулкини баҳолаш юзасидан тузилган келишув далолатномаси мавжудлигини, “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти нотариал тартибда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган транспорт воситасини гаровга қўйиш мажбуриятини олганлигини маълум қилиб, аризачининг талабини рад қилишни сўраган. Аввалги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Агробанк” акциядорлик тижорат банки И.Алимбаев тушунтириш бериб, Банк ва “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йилда кредит шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра банк томонидан қарз олувчига “MAN” русумли транспорт воситаси ва тиркама сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилганлигини, шартнома шартлари қарз олувчи томонидан бажарилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, суднинг 2021 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамиятидан 946.431.333 сўм кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм кредит фоизи ва 689.600 сўм пеня ундирилганлигини, ундирув кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамиятига тегишли автотранспорт воситаси ва тиркамага қаратилганлигини, бироқ мазкур ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб, суднинг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвонинг кредит қарзини гаров мулкларига қаратиш қисми рад этилганлигини, ушбу ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилганлигини, давлат ижрочиси ўзининг тушунтиришида суднинг 2021 йил 29 июндаги ижро варақасига асосан ижро иши қўзғатганлигини айтган бўлсада, аслида ижро иши суднинг кейинги ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақасига асосан қўзғатилганлигини, мазкур ҳолатдан бўлим давлат ижрочиси Х.Лапасовнинг хабари борлигини, шунга қарамай давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари тўғри амалга оширилган деб ҳисоблашини, чунки “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти билан банк ўртасида кредит маблағлари эвазига сотиб олинган “MAN” русумли автотранспорт воситаси ва тиркамани кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш юзасидан келишув борлигини маълум қилиб, аризачининг талабини рад қилишни сўраган. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Арнасой филиали (Банк) ва “Асадбек Самандар” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 27 сентябрь куни 1417-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз олувчи”га “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт UAT STRP 2740.01 тиркама сотиб учун йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 980.000.000 сўм кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариши белгиланган. Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га жами 980.000.000 сўм кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя қилмаганлиги оқибатида 946.431.333 сўм кредит асосий қарз ва 150.000.000 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Натижада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Асадбек Самандар” фермер хўжалигидан 946.431.333 сўм кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм кредит фоизи ва 6.896.000 сўм пеняни ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган 1 дона “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт UAT STRP 2740.01 русумли тиркамага қаратишни сўраган. Суднинг 2021 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Асадбек Самандар” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 946.431.333 сўм кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм кредит фоизи ва 689.600 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати ундирилган. Ундирув жавобгар “Асадбек Самандар” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаровга қўйилган “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт ва UAT STRP 2740.01 русумли тиркамага қаратилган. Ҳал қилув қарори 2021 йил 29 июнь куни қонуний кучга киргач, шу ҳақида ижро варақаси берилган. Аризачи “Асадбек Самандар” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 майдаги 4-1304-2101/612-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 августдаги ажрими билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, суднинг 2021 йил 27 майдаги 4-1304-2101/612-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Ҳал қилув қарори асосида 2021 йил 29 июнда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “Асадбек Самандар” фермер хўжалигидан 946.431.333 сўм кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм кредит фоизи ва 6.896.000 сўм пеняни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган 1 дона “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт UAT STRP 2740.01 русумли тиркамага қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Асадбек Самандар” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 946.431.333 сўм кредит асосий қарзи, 150.000.000 сўм кредит фоизи ва 689.600 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 19.600 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарори билан кредит ҳисобига олинган техникаларни гаровга қўйиш бўйича расмийлаштирилган 2019 йил 27 сентябрь кунги гаров шартномаси нотариал тартибда расмийлаштирилмаганлиги, шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатасининг “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгарлар “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамияти ва Колназаров Азизга нисбатан кредит қарзини муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ва мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 2020 йил 24 июндаги қарорига асосан жавобгар “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамиятига кредит эвазига олинган “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт ва UAT STRP 2740.01 русумли тиркамани кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбурияти юклатилганлиги, суднинг мазкур қарори бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан, кредит эвазига олинган “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт ва UAT STRP 2740.01 русумли тиркамалар шу кунга қадар банк гаровга қўйилмаганлиги, балки 10.08.2021 йилда Арнасой туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дўстмуратов Исмоил Мухтарович орқали техникалар олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштирилиб, ушбу техникалар тақиқга қўйилганлиги аниқланиб, “Асадбек Самандар” масъулияти чекланган жамияти томонидан гаровга қўйилган “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли автотранспорт ва UAT STRP 2740.01 русумли тиркама жамиятга тегишли эмаслиги ва гаровда бўлмаганлиги сабабали даъво талабининг ушбу қисми рад этилган. Ҳал қилув қарори 2021 йил 21 сентябрь куни қонуний кучга киргач, шу ҳақида ижро варақаси берилган. Суднинг 2021 йил 21 сентябрдаги ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган. Мазкур ижро ҳаракатлари жараёнида “АсадбекСамандар” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “MAN TGА 333606x4BLS 2640” русумли, қизил рангли юк транспорт воситаси ва UAT STRP 2740.01 русумли ўзи ағдарувчи ярим тиркама қарздорлик эвазига хатланган. Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими давлат ижрочиси Х.Лапасовнинг 2021 йил 7 октябрдаги қарори билан ижро ҳаракатлари давомида “Olimp baholash va ekspertiza markazi”нинг баҳолаш хулосасига кўра, “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 25 152 АА давлат рақамли “MAN TGА 33360 6x4BLS 2640” русумли, қизил рангли юк тортувчи 1.089.912.500 сўмга ва 25 22 77 АА давлат рақамли, оқ рангли 2017 йилда ишлаб чиқарилган соз ҳолдаги ярим тиркама ўзи ағдарувчи 304.980.000 сўмга баҳоланганлиги ҳисобга олиниб, электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган. Бироқ, мазкур транспорт воситалари 2021 йил 22 ноябрда ҳамда 2021 йил 7 декабрда ўтказилган савдо натижаларига кўра сотилмаган. Шундан сўнг Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими томонидан 2021 йил 9 декабрь куни “Агробанк” акциядорлик тижорат банкига ушбу транспорт воситалари 10 фоиз арзонлаштирилилган ҳолда қарз эвазига мулк шаклида таклиф қилиниб, таклиф хатига беш кунлик муддат ичида жавоб хати берилмаса ёки қабул қилишдан бош тортилганда ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 40-моддаси бешинчи қисмига асосан тамомланиши ҳақида огохлантирилган. Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг таклиф хати “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан оқибатсиз қолдирилгач, ижро иши тамомланган. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига мулкий ундирув тўғрисидаги 4-1304-2101/612-сонли ижро варақасига асосан 2022 йил 3 август куни 1304220114337-сонли ижро иши қўзғатилган. Мазкур ижро иши доирасида давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 22 август куни мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 июндаги ижро варақасига асосан қарздор “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига кредит қарзи ундириш, ундирувни қарздор “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “MAN TGS 26.400 6x4 BLS/26400” русумли ва UAT STRP 2740.01 русумли тиркамага қаратиш тўғрисида тўғрисидаги ижро иши бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли 25 152 АА давлат рақамли “MAN TGА 33360 6x4BLS 2640” русумли, қизил рангли юк тортувчи автотранспорт воситаси ва 25 22 77 АА давлат рақамли, оқ рангли 2017 йилда ишлаб чиқарилган соз ҳолдаги ярим тиркама ўзи ағдарувчи транспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланганлиги, ушбу автотранспорт воситаси 2019 йил 27 сентябрдаги тарафлар ўртасида тузилган 1417-сонли гаров шартномаси ҳамда шу кунги келишув далолатномасига асосан 564.947.000 сўмга баҳоланганлиги баён этилиб, ушбу транспорт воситалари 564.947.000 сўм бошланғич баҳода электрон-онлайн аукцион орқали сотувга чиқарилиши белгиланган. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 августдаги ажрими билан суднинг 2021 йил 27 майдаги 4-1304-2101/612-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинганлиги сабабли ҳал қилув қарори асосида 2021 йил 29 июнда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинган. Демак, мазкур ҳолатда Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлими томонидан бекор қилинган суд ҳужжати асосида мол-мулкни электрон онлайнаукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 861-моддасига кўра, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда давлат ижрочисининг қарори устидан қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилади. Гарчанд, жавобгар ва учинчи шахс вакили томонидан суд муҳокамасида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти зиммасига кредит эвазига сотиб олинган автотранспорт воситаси ва тиркамани гаровга қўйиш мажбурияти юклатилганлиги, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ўртасида гаров мулкини баҳолаш юзасидан тузилган келишув далолатномаси мавжудлиги, “Асадбек Самандар” масьулияти чекланган жамияти нотариал тартибда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган транспорт воситасини гаровга қўйиш мажбуриятини олганлиги тўғрисида важлар келтирилган бўлсада, суд ушбу келтирилган важларни қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 271-моддаси тўртинчи қисмида гаров тўғpисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши кераклиги, бешинчи қисмида ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши кеpак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозимлиги, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно эканлиги, еттинчи қисмида ушбу модданинг тўртинчи, бешинчи қисмларидаги қоидаларга риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши кераклиги ҳамда ушбу қарор биланг тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши кераклиги белгиланган. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 54-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади. Бироқ, суд мажлисида “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамияти ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ўртасида 2019 йил 27 сентябрда нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилганлиги далиллар билан исботлаб берилмади. Холбуки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Мазкур ҳолатда, суд аризачининг аризасида кўрсатилган давлат ижрочиси томонидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 августдаги ажрими билан ундирув бекор қилинган суд ҳужжати асосида “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқарилганлиги тўғрисидаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179 - моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи “Асадбек-Самандар” масъулияти аризасидаги талаб қаноатлантирилсин. чекланган жамиятининг Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимининг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Дўстлик туман бўлимидан аризачи “Асадбек-Самандар” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. О.Эргашев