Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/3105 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "Мега Агропром Инвест" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021296 Claim ID 2986597 PDF Hash 8fe89bd7bdf7c3fa... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 январь 4-1901-2201/3105-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – М.Исанов (2022 йил 25 октябрдаги №04/3141-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТИБ «Ипотекабанк» манфаатида жавобгарлар «МЕГА АГРОПРОМ ИНВЕСТ» МЧЖ, «Термиз» хусусий меҳмонхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТИБ «Ипотекабанк» манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «МЕГА АГРОПРОМ ИНВЕСТ» МЧЖдан 382063 АҚШ доллари муддатли кредит қарзи, 90000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 89000 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириб, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгар «Термиз» хусусий меҳмонхонасига тегишли гаров мулкига ҳамда қўшимча жавобгарнинг 300000000 сўмлик кафиллик шартномасига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бироқ суд жараёнида жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 2018 йил 26 сентябрда №313-сонли кредит шартномаси тузилган. 2020 йил 30 мартда кредит шартномасига 313/1-сонли қўшимча келишув тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк қарздорга “Бетон ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида махсус технологиялар ҳамда техникалар жамланмасини сотиб олиш учун” 60 ой муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 636770 сўм АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2018 йил 24 октябрда банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Термиз шаҳри С.Саодат кўчаси 21-манўилгоҳда жойлашган 2 қаватли ертўлали мехмонхона биноси А литерда 2 қаватли ертўлали “Термиз хусусий мехмонхонаси” биноси 127 хонадан иборат, фойдаланиш майдони 1455,27 кв.м., умумий майдони 797,24 кв.м.дан иборат мехмонхона биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган. Шунингдек, 2018 йил 4 августда тузилган кафиллик шартномасига мувофиқ, қўшимча жавобгарнинг 300000000 сўмлик кафиллиги олинган. Бундан ташқари, 2021 йил 11 ноябрдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган HOWO ZZ5317GJBN3667CIC русумли давлат рақами 75 437 VAA бўлган транспорт воситаси, Бўш ядро плита машинаси, Кенгаювчи кучланиш машинаси лангар тутчқичлари, Пичоқли кесиш машинаси, 2 дона бетон озиқлантирувчи дамперлар ва 10 дона бетон озиқлантирувчи дамперлар гарвога қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномаси бандларида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 382063 АҚШ доллари муддатли кредит қарзи, 90000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 89000 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага келган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда 286547,60 АҚШ доллари муддатли кредит қарздорлиги, 79486,92 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарздорлиги, 14961,02 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги мавжуд. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан (300000000 сўм чегарасида) солидар тартибда 286547,60 АҚШ доллари муддатли кредит қарздорлиги, 79486,92 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарздорлиги, 14961,02 АҚШ доллари фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 125196046,67 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар – АТИБ «Ипотекабанк» фойдасига жавобгар – «МЕГА АГРОПРОМ ИНВЕСТ» МЧЖ ва «Термиз» хусусий меҳмонхонасидан (300000000 сўм чегарасида) солидар тартибда 286547,60 АҚШ доллари муддатли кредит қарздорлиги, 79486,92 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарздорлиги, 14961,02 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги ундирилсин. Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгар – «МЕГА АГРОПРОМ ИНВЕСТ» МЧЖга тегишли HOWO ZZ5317GJBN3667CIC русумли давлат рақами 75 437 VAA бўлган транспорт воситаси, Бўш ядро плита машинаси, Кенгаювчи кучланиш машинаси лангар тутчқичлари, Пичоқли кесиш машинаси, 2 дона бетон озиқлантирувчи дамперлар ва 10 дона бетон озиқлантирувчи дамперларга ҳамда қўшимча жавобгар «Термиз» хусусий меҳмонхонасига тегишли Термиз шаҳри С.Саодат кўчаси 21-манўилгоҳда жойлашган 2 қаватли ертўлали мехмонхона биноси А литерда 2 қаватли ертўлали “Термиз хусусий мехмонхонаси” биноси 127 хонадан иборат, фойдаланиш майдони 1455,27 кв.м., умумий майдони 797,24 кв.м.дан иборат мехмонхона биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар – «МЕГА АГРОПРОМ ИНВЕСТ» МЧЖдан даъвогар – АТИБ «Ипотекабанк» фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгар – «МЕГА АГРОПРОМ ИНВЕСТ» МЧЖдан 125196046,67 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Д.Жумаев