← Назад
Решение #673040 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПКнинг | 273 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2204/1773-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья У.Латипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Астанов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
С.Рахмоновнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Т.Аннаева
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси Акциядорлик
тижорат “Агробанк” манфаатида, “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти ва унинг
Қашқадарё вилоят агентлигидан 14 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Акциядорлик тижорат
“Агробанк” (бундан буён матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг Қашқадарё вилоят
агентлигидан 14 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 июлдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар
сифатида “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 14 000 000 сўм суғурта товони ундирилган. Жавобгарнинг Қашқадарё
вилоят агентлигига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича
иш юритиш тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
14.2 ва 14.3-бандларида келиб чиқадиган барча келишмовчилик ва низолар ўзаро
келишув йўли билан ҳал этилиши, ҳал этиш имкони бўлмаган тақдирда
қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси раисининг 2019 йил 15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан тасдиқланган
“Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя
қилинишини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 16-бандида икки тараф ҳам
Палата аъзоси бўлиб, жавобгар биринчи чақирув хатига мувофиқ низоларни судгача
ҳал этиш учун келмаган тақдирда ижрочи, яъни Палата вакили ёзма равишда
такрорий чақирув хати юборишга мажбурлиги белгиланганлиги, жавобгар Палата
аъзоси бўлса-да, у билан тегишли тартибда низоларни судгача ҳал этиш чораларни
кўрмасдан туриб, қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилганлиги,
ИПКнинг 107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдириши, 110-моддасида эса даъвогар жавобгар билан низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай
тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса суд иш юритишни тугатиши
белгиланганлиги, суд қарор қабул қилишда мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига
амал қилмасдан туриб қарор қабул қилганлиги, суғурта шартномасининг
5.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда
суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат
қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит
шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит
қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи/наф олувчига
зиён етказилишига сабаб бўлган воқеа ҳисобланиши, шартноманинг 7.2.7-бандида
қарздорга нисбатан суд жараёни бошланса суғурта қилдирувчи/наф олувчи
суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида иштирок этишга таклиф қилиш
мажбурияти юкланганлиги, аммо суғурталовчи ишга жалб қилинмаганлиги,
натижада суғурталовчида қарздорликнинг ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаш
имкони чекланиб қолганлиги, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида
кредитлаш ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига мувофиқ кредитлар
қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли
фойдаланиш шартлари асосида берилиши кўрсатилган бўлса-да, Банк томонидан
доимий иш жойи мавжуд бўлмаган шахсларга кредит ажратишга йўл қўйилганлиги,
суғурта шартномасининг 6.1.2-бандида суғурта қилдирувчи, қарздор ёки унинг
вакиллари томонидан кредит шартномасини расмийлаштиришда/кредит беришда
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган, ўзларининг
кредит мажбуриятларини бажармаган ҳолатлар суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги
ва тегишлича суғурта товони таркибига киритилмаслиги белгиланганлигини
кўрсатган.
Тарафлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятининг биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш
юритишни тугатиш, кассация шикоятининг апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Жавобгар томонидан бекор қилиш сўралган ҳал қилув қарори апелляция
тартибида кўрилмаган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация шикояти
(протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация
тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати
устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб,
иш юритишга қабул қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда кассация шикояти апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори билан бирга кассация тартибида шикоят қилиш мумкин бўлган
апелляция инстанцияси судининг апелляция шикояти бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақидаги ажрими устидан ҳам берилган. Шунинг учун кассация шикояти
иш юритишга қабул қилинган. Бироқ, ҳал қилув қарори апелляция тартибида
кўрилмаган.
Шунинг учун кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.
ИПКнинг 275-моддаси биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган
шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз
кечишга ҳақли.
Иш апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида жавобгар апелляция
шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим этган.
ИПКнинг 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси
суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда жавобгарнинг
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида
кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича
берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди
апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси
судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
4
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятининг биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни
тугатишни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни, апелляция судлов
ҳайъатининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган суд харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 275, 296, 301 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация
шикоятининг Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилсин,
кассация шикоятининг Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 октябрдаги ажримини бекор
қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Kafil-Sug‘urta” АЖнинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев