← Назад
Решение #673063 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 16 январ
4-1405-2201/3721-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга
нисбатан 636654,7 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
ишни, аризачи вакили Б.В. (2023 йил 10 январдаги 22-08376-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Б.А. (раҳари)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига
тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат
солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича
2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига жами 1140 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан
жавобгарга 2022 йил 1 ноябрда аризачи томонидан талабнома солиқ тўловчининг шахсий
кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома бўйича
молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги бартараф
этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган дебиторлик қарзининг фоизлар
эквивалентида 636654,7 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.В. судга маълумотнома тақдим
қилиб ўз тушунтиришида, жавобгар бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлигини
бартараф қилганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатларни эътиборга олиб қонуний қарор
қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Бозоров судга маълумотнома
тақдим қилиб ўз тушунтиришида, бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлигини
бартараф қилганлигини маълум қилиб, аризани рад этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида)
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 2022 йилнинг 1
октябр
ҳолатига
ООО
NOSIRChON-2015
(Тожикистон)
билан
201208366204999932220100001 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 1140 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф
этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 1 ноябр куни
22-91011-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор
қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган молиявий жаримани
қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи
билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш
норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган
санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни
репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан
эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар
суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Аниқланишича, жавобгарнинг юқорида қайд этилган экспорт шартномалари
бўйича 1140 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик жавобгар
томонидан бартараф қилинмаган.
Низомнинг 28-бандида, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилиши, талабномада
жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши белгиланган.
Жарима қўллаш тўғрисидаги талабнома аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 1
ноябр куни (2022 йил 1 ноябрдаги 22-91011-сонли талабнома) юборилган бўлиб,
2022 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси
бўйича 1 АҚШ доллари 11 169,38 сўмни ташкил этган.
Шунинг учун, ХХХнинг 201208366204999932220100001 ИДН рақамли экспорт
шартномаси бўйича 1140 АҚШ долларининг 5 фоизи (2022 йил 1 ноябрдаги Марказий
банкнинг расмий курси бўйича 11 169,38 АҚШ доллари)нинг сўмдаги қиймати 636654,7 сўм
молиявий жарима ҳисобланган.
Бироқ, суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан судга тақдим қилинган банк
маълумотномасидан,
жавобгарнинг
бугунги
кун
ҳолатига
201208366204999932220100001 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича 1140 АҚШ
доллари миқдоридаги дебитор қарздорлиги бартараф қилинганлиги ва унинг бугунги
кундаги дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Юқорида қайд қилинган Низомнинг 28-банди 10-хатбошисига кўра, аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда —
аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилиши белгиланган.
3
Мазкур ҳолатда, суд аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблаб, бироқ
жавобгарнинг 201208366204999932220100001 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича
бугунги кун ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини ва ушбу
ҳолат банк маълумотномаси билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аризачининг
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни,
жавобгар ХХХ ҳисобидан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини
ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 222 - моддаларига асосланиб, суд
ХХХнинг
жавобгар
ХХХга нисбатан 636654,7 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов