Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/5033 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый ELCHINBEK SALOXIDDIN фермер хўжалиги
Source ID 1022684 Claim ID 3081401 PDF Hash 2f0dda0ee139ea0c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 130-моддаси ИПК 130 law
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
онуни 29-моддаси онуни 29 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
суд ИПК 107-моддаси суд ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 16 январь № 4-1603-2201/5033 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– АТБ «Агробанк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «ELCHINBEK SALOHIDDIN» фермер хўжалиги ҳисобидан жами 118.170.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Алиев (2022 йил 11 октябрдаги №01/920-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТБ «Агробанк» (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар– «ELCHINBEK SALOHIDDIN» фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб юритилда) ҳисобидан муддати ўтган 114.800.000 сўм асосий қарз, 3.370.000 сўм кредит фоизи жами 118.170.000 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили низо медиация йўли билан ҳал этилганлигини билдириб, бу ҳақидаги медиатив келишувни судга тақдим этди. Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд муҳокамасида иштирок этмади. Даъво талаби юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ёки эътирозларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 20 майда №08-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш учун 5 йил муддатга йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан 190.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида кредит ҳисобига сотиб олинадиган қиймати 341.00.000 сўм бўлган қишлоқ хўжалик техникасини гаров қўйиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномалар шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан жами 118.170.000 сўм кредит қарздорликка йўл қўйилган. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган. ИПК 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПК 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган ҳамда улар ўртасида 2023 йил 13 январда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида эса агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Ушбу қонун нормалари мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, суд ишни кўриш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд ИПК 107-моддасининг 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров