Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/5032 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый CHUST AGRO BIO SERVIC фермер хўжалиги
Source ID 1024284 Claim ID 3081423 PDF Hash 75506076ab1263d5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 январь № 4-1603-2201/5032 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– АТБ «Агробанк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «CHUST AGRO BIO SERVIS» фермер хўжалиги ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 57.250.000 сўм миқдорида қарздорликни муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ш.Алиев (11.10.2022 йилдаги 01/920-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, АТБ «Агробанк» (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) Чуст филиали ҳамда «CHUST AGRO BIO SERVIS» фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 7 апрелда №61-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартига кўра, жавобгарга “Биолабораторияни ривожлантириш учун айланма маблағни тўлдириш” учун 18 ой муддатга йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 50.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. 2022 йил 13 декабрь ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган фоизидан бўлган қарзи 7.250.000 сўмни ташкил этган ва ушбу қарздорлик огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан кредит тўловларидан муддати ўтган фоизидан бўлган қарзи 7.250.000 сўм ҳамда муддати келмаган 50.000.000 сўм жами 57.250.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси куни ҳолатига қисман тўлов амалга оширганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 7 апрелда тузилган №61-сонли кредит шартномаси шартига кўра, жавобгарга “Биолабораторияни ривожлантириш учун айланма маблағни тўлдириш” учун 18 ой муддатга йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 50.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. Кредит шартномаси шартига кўра, қарздор кредит бўйича асосий қарзни, шунингдек ҳисобланган фоизларни кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова қилинган жадвалга асосан қоплаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалиги асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 13 декабр ҳолатига кредит тўловларидан муддати ўтган 7.250.000 сўм фоиз қарздорлигига йўл қўйилган. Мазкур кредит шартномаларининг 4.7-бандида қарз олувчи тўлов мажбуриятларини бажармаса банк кредитни фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлишига келишилган. ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилини суд куни ҳолатига тақдим этган маълумотномасига кўра, 2023 йил 16 январь ҳолатига қисман тўлов амалга оширилган, натижада кредит тўловларидан муддати ўтган қарзи 3.833.000 сўм асосий, фоизидан бўлган қарзи 3.450.000 сўм ҳамда муддати келмаган кредит тўловларидан қарзи 41.666.000 сўмни ташкил этган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан кредит тўловларидан муддати ўтган қарзи 3.833.000 сўм асосий, фоизидан бўлган қарзи 3.450.000 сўм ҳамда муддати келмаган 41.666.000 сўм жами 48.949.000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 1.145.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ «Агробанк» манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «CHUST AGRO BIO SERVIS» фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ «Агробанк» фойдасига кредит тўловларидан муддати ўтган 3.833.000 сўм асосий, фоизидан бўлган 3.450.000 сўм ҳамда муддати келмаган 41.666.000 сўм жами 48.949.000 сўм қарздорлиги муддатидан олдин ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар- «CHUST AGRO BIO SERVIS» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1.145.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров