← Назад
Решение #673088 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 420 | — | code_article | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 2035 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 январь
4-1107-2202/3863-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов даъвогар
“Grand construction” МЧЖнинг жавобгар “Portland” кичик корхонасига нисбатан
1.227.310 сўм асосий қарз ва 613.655 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Grand construction” МЧЖ (қуйида-даъвогар ёки харидор) иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Portland” кичик корхонаси (қуйида-жавобгар
ёки сотувчи) ҳисобидан 1.227.310 сўм асосий қарз ва 613.655 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 2034-моддаси 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Суднинг ажрими жавобгарнинг судга маълум бўлган манзилига юборилган
бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан қўшимча фикр мулоҳазаларни судга
тақдим этмади. Шу сабабли суд даъво аризадаги важларни ишдаги мавжуд
ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, харидор ва сотувчи ўртасида 02.01.2017 йилда 20сонли шартнома тузилган ва сотувчи 1.500 м 3 кислородни 4.960.500 сўм қийматда
етказиб беришни, харидор эса олинган кислород ҳақини олдиндан 100 фоиз
тўлашни зиммасига олган.
Маълумот учун: ушбу 20-сонли шартномада харидор сифатида “Ulkan
qurilish logistika” МЧЖ (стир:302204527) имзолаган. “Ulkan qurilish logistika”
МЧЖ “Grand construction” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилган.
Даъво аризага кўра, харидор томонидан 3.569.440 сўм тўловлар олдиндан
тўланган, олинган кислород қиймати 2.342.130 сўмни ташкил этади.
Даъвогарнинг тўлов ҳужжатлари билан пул маблағларни жавобгар ҳисобига
ўтказгани, бироқ жавобгар томонидан қисман кислород етказиб берилгани даъво
аризага илова қилинган ҳужжатлар шу жумладан, тарафлар ўртасида тузилган
ҳисоб фактуралар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Шунингдек, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган ва бир томонлама тасдиқланган актга кўра,
жавобгарнинг сўндирилмаган кредитор қарзи 1.227.310 сўмни ташкил этади.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият шартномадан келиб чиққан.
Ушбу кодекснинг 420-моддаси 3-қисмида олдиндан тўланган суммани олган
сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб
олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун
олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли, дейилган.
ФК 324-моддасида ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонуннинг 24-моддаси 1-қисмига кўра,
тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда, бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлаши ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун
ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда
жавобгар бўлиши белгиланган.
Суд қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, шунингдек пул маблағлари
ўтказилган бўлсада, товарлар тўлиқ етказиб берилмаганини инобатга олиб, ФК
420-моддаси 3-қисми ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий -ҳуқуқий базаси тўғрисида” Қонуннинг 24-моддаси 1-қисми
асосида 1.227.310 сўм маблағни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундириб беради.
Даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 613.655 сўм пеня
ундириш талаби ҳам қўйилган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
02.01.2017 йилдаги шартноманинг 5-бўлимида сотувчи товарларни етказиб
беришни кечиктирса ёки уларни етказиб бермаса, кечиктирилган ҳар бир кун
учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,5% миқдорда бироқ, 50% дан ортиқ
бўлмаган миқдорда харидорга пеня тўлаши белгиланган.
Шартнома шартидан келиб чиқиб даъвогар жавобгарга нисбатан мажбурият
бажарилмаган 1.798 кун учун 613.655 сўм пеня ҳисоблаган ва бунга даъвогар
ҳақли.
Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши
мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат
белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш
талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади, деб
тушунтириш берилган.
Шу сабабли даъвогарнинг 613.655 сўм пеня ундиришга оид талаби ҳам
асосли бўлиб, қаноатлантирилиши лозим бўлади. Чунки, даъвогар жавобгарга
02.12.2021 йил куни 88-сонли алоқа хат билан мурожаат қилиб, 1.227.310 сўмни
ихтиёрий тўлаб беришни сўраган бўлсада, тўловлар амалга оширилмагани,
бундай ҳолда охирги бир йил давомида пеня миқдори 2.239.840 сўмни ташкил
этиши, бироқ пеня миқдори бажарилмаган мажбуриятнинг 50% дан ошиб
кетмаслигини суд инобатга олади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси талаблари асосида
олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириб беради.
ИПК 2035-моддасига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Қайд этилганларга кўра, ФК 234, 420-моддалари, ИПК 118, 2034, 2035моддалари асосида суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Portland” кичик корхонаси ҳисобидан даъвогар “Grand
construction” МЧЖ фойдасига 1.227.310 сўм асосий қарз, 613.655 сўм пеня,
300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
(имзо)
Х.Каримов