Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/8729 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение DIYOR BIZNES масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Давлат кадастрлар палатаси
Source ID 1004982 Claim ID 2987830 PDF Hash 4646105865111a8f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 10-моддаси нинг 10 law
судлар томонидан ИПК 73-моддаси судлар томонидан ИПК 73 law
аролик кодексининг 335-моддаси аролик кодекси 335 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2213/8729-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.У.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья- И.Б.Хакимова Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари С.Мухторалиев (адвокат, 2023 йил 5 январдаги 8-сонли ишончнома ва 2022 йил 15 декабрдаги 29-сонли ордер асосида), Ж.Исхаков (раҳбар, 2023 йил 5 январдаги 7-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Н.Ходжамов бош юрисконсульт (2022 йил 15 декабрдаги 01-05-236-сонли ишончнома асосида), С.Абдуразаков бошқарма бошлиғи (2022 йил 26 декабрдаги 03-05-237-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Diyor Biznes” қўшма корхонасининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасидан 1 500 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Diyor Biznes” хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 500 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан тил қоидаси талаблари бузилганлиги, даъво аризаси, тақдим этилган ҳужжатлар, тушунтиришлар ва суд мажлиси рус тилида бўлганлиги, суднинг ҳал қилув қарори эса ўзбек тилида қабул қилинганлиги, апелляция инстанцияси судида даъвогар ишни кўришни рус тилида олиб боришни сўраганлиги, жавобгар вакили рус тилини яхши билмаганлиги учун апелляция инстанцияси суди таржимонни таклиф қилмоқчи бўлганлиги, бироқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 10-моддасига риоя қилмасдан таржимон таклиф қилинмаганлиги, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг кўчмас мулкига таъқиқ ноқонуний қўйилганлиги, давлат органининг ноқонуний ҳаракатлари билан даъвогарга зарар етказилганлиги, судлар жавобгарнинг 2022 йил 14 февралдаги 01218-сонли хати билан Тошкент туманлараро маъмурий судига йўллаган мурожаатида ўзининг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини тан олаётганлигини инобатга олмаётганлиги, суд ҳужжатлари билан даъвогарнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинганлиги ҳақидаги хулосаси ҳақиқий ҳолатларга тўғри келмаслиги, судлар мазкур ҳолатларни текширмасдан, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганмасдан, унга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ушбу ҳолатлар аниқланганлиги ҳақида хулосага келганлиги, даъвогарнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи тикланганлиги, Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 январдаги ажрими билан даъвогарнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинмаганлиги, апелляция инстанцияси судининг ажримидаги қайтарма ижро қисми бекор қилинганлиги, бироқ судлар низоли объектга мулк ҳуқуқи бекор қилинганлиги ҳақида хулоса келганлиги, ушбу ҳолат низонинг предметига тўғри келмаслиги, даъвогар ва фуқаро Ш.Каюмов (2021 йил сентябрь-ноябрь) ўртасида битимни амалга оширилган вақтда сотиладиган кўчмас мулк даъвогарнинг мулки ҳисобланганлиги, мулк ҳуқуқи жавобгар томонидан 2021 йил 14 январда рўйхатга олинганлиги, бу мавжуд кадастр паспорти нусхалари билан тасдиқланиши, агар шартнома тузиш вақтида ва жавобгар томонидан ноқонуний таъқиқ қўйиш вақтида кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаганда, маъмурий судда бу ҳолатлар аниқланган бўлиши ва даъвогарни аризасини иш юритишга қабул қилмаган бўлиши мумкинлиги, апелляция инстанцияси суди маъмурий суд томонидан аниқланган ҳолатларни рад қилаётганлиги ва жавобгар манфаатида талқин қилаётганлиги, судлар даъвогарга мазкур низодаги мулк тегишли эмаслиги ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, мазкур кўчмас мулк даъвогарнинг шахсий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги ва унга жавобгар томонидан ноқонуний таъқиқ қўйилганлиги, мазкур тақиқ ҳақида даъвогарга ҳеч нарса маълум бўлмаганлиги, шу боис даъвогар фуқаро Ш.Каюмов билан олди-сотди шартномасини тузганлиги, таъқиқ ҳақида нотариусда билганлиги, билиши биланоқ жавобгардан уни ечиш талабини қўйганлиги, судлар кўчмас мулк даъвогарга тегишли эмаслигини тасдиқласа-да, бироқ солиқ органлари томонидан мазкур мулкка солиқ ҳисобланганлиги ҳақидаги ҳужжатларни инкор қилаётганлиги, суд мажлисида жавобгар вакили жавобгар томонидан мазкур кўчмас мулкка нисбатан даъвогарнинг ҳуқуқи бекор қилинганлигини баён қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 281-сонли қарори асосида даъвогарнинг мулки оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига берилганлиги, “Биофарм Плюс” масъулияти чекланган жамиятининг аризасига асосан Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 15 июндаги қарори билан оператив бошқариш ҳуқуқини жавобгар томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ушбу суд ҳужжатлари апелляция инстанциясига тақдим 3 этилган бўлса-да, судьялар томонидан инобатга олинмаганлиги, судлар томонидан ИПК 73-моддасининг учинчи қисми бузилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгартиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 290-сонли қарорида “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик компанияси “Вакцина” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат тасарруфидан чиқарилиши белгиланган. “Вакцина” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат мулк қўмитасининг 1995 йил 29 декабрдаги буйруғи билан давлат тасарруфидан чиқарилиб, “Узбиофарм” очиқ акционерлик жамиятига айлантирилган. Давлат мулк қўмитаси, “Узбиофарм” очиқ акционерлик жамияти ва “Ўзфармсаноат” акционерлик компанияси ўртасида 1996 йил 25 январда уч томонлама келишув тузилиб, бирлашмага 1996 йил 26 июлда 1040-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилган. Юнусобод туман ҳокимининг 1996 йил 19 феврадаги 292-сонли қарори билан жамият устави рўйхатга олинган. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1996 йил 6 майда Эмиссия рисоласи рўйхатдан ўтказилган. Биржада ўтказилган 2005 йил 6 майда олди-сотди шартномасига асосан “Узбиофарм” очиқ акционерлик жамияти Г.Мавдонов кўчаси, 37-уйда жойлашган “Бактерия ва вирус ишлаб чиқариш корхонаси” Блок-Я биносининг 688 кв.м. қисми “Технофарм” очиқ акционерлик жамиятига 18.185 минг сўмга, 485 кв.м. қисми жисмоний шахс Владимир Хаимовга 10 млн сўмга сотилган. Тарафлар ўртасида 2005 йил 9 августдаги келишув билан бинонинг 667 кв.м. қисми “Технофарм” очиқ акционерлик жамиятига, 455 кв.м. қисми жисмоний шахс В.Хаимовга сотилиши бўйича шартномага ўзгартириш киритилган. В.Хаимов томонидан 2006 йил 20 сентябрда мазкур бино “Технофарм Плюс” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондига 10 млн сўмга бадал сифатида киритилган. “Узбиофарм” очиқ акционерлик жамияти акциядорларининг 2009 йил 25 декабрдаги умумий йиғилиши томонидан акционерлик жамияти масъулияти чекланган жамиятига айлантириш ҳақида қарор қабул қилинган. “Узбиофарм” масъулияти чекланган жамиятининг 2010 йил 2 июндаги таъсис шартномаси ва устави давлат рўйхатидан ўтган. “Узбиофарм” очиқ акционерлик жамиятининг акциялари 2010 йил 6 сентябрда бекор қилинган. “Технофарм плюс” масъулияти чекланган жамияти 2012 йил 11 майда мазкур кўчмас мулкни “Диёр бизнес” масъулияти чекланган жамиятига 144.300,0 сўмга сотган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2017 йил 8 июндаги ҳал қилув қарори билан Давлат рақобат қўмитасининг “Диёр бизнес” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан буйруқ, давлат ордери, ҳоким қарори, устав ва унга ўзгартиришлар ҳақидаги қарорлар, эмиссия рисолалари, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва мулкни олиб бериш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилган. Мулк “Диёр бизнес” масъулияти чекланган жамияти эгалигидан “Вакцина” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги қарори билан низоли кўчмас мулк Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг оператив бошқарувига берилиб, ушбу ҳуқуқ 2018 йил 20 августда давлат рўйхатидан ўтказилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2020 йил 18 августдаги ажрими билан 2017 йил 8 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб янги қарор қабул қилинган. Давлат рақобат қўмитасининг “Диёр бизнес” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан буйруқ, давлат ордери, ҳоким қарори, устав ва унга ўзгартиришлар ҳақидаги қарорлар, эмиссия рисолалари, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва мулкни олиб бериш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантириш рад қилинган. “Диёр бизнес” масъулияти чекланган жамияти эгалигига расмийлаштириш тарзида қайтарма ижрога йўл қўйилган. Мазкур суд қарори эгалик ҳуқуқини кадастр идораларида расмийлаштириш учун асос сифатида қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 январдаги ажрими билан Тошкент шаҳар судининг 2020 йил 18 августдаги ажримининг суд ҳужжатини қайтарма ижрога йўл қўйишга оид қисми бекор қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 19 мартдаги ажрими билан Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси, 37-уй манзилидаги объектга даъвони таъминлаш сифатида таъқиқ қўйилган. Мазкур ҳолатда, бинога нисбатан мулк ҳуқуқи кадастр ҳужжатлари билан даъвогарга тегишли бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги қарори билан низоли кўчмас мулк Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан тегишли бўлган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги қарори бугунги кунга қадар бекор қилинмаган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 10 августдаги ажрими билан 2021 йил 19 мартдаги таъқиқ бекор қилинган, 2021 йил 24 сентябрда эса жавобгар томонидан низоли объектга 1-сонли таъқиқ қўйилган. Орадан, 10 кундан ошиқ вақт ўтгандан сўнг, даъвогар (сотувчи) ва фуқаро Ш.Каюмов (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 5 октябрда 15-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.3-бандида сотилаётган объект мулк ҳуқуқи асосида даъвогар (сотувчи)га тегишли эканлиги ва сотувчи мулкни бегоналаштириш бўйича хатлаш (таъқиқ) ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эътирозлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Демак, даъвогар кўчмас мулкка тақиқ қўйилганлигини кадастр органидан белгиланган тартибда текширмасдан, шартноманинг 1.3-бандига асосан сотиб олувчи олдида кўчмас мулк таъқиқда эмаслиги ҳақида кафолат берган. Шартнома 2-иловасининг 5-бандида агар сотувчининг айби билан шартнома бекор қилинса ёки битимни нотариал расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни ўз вақтида йиғмаса, сотувчи закалат суммасининг икки баравари миқдорда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, даъвогар ва фуқаро Ш.Каюмов ўртасида 2021 йил 27 октябрда келишув тузилган бўлиб, мазкур келишувнинг 3-бандида сотувчи сотиб олувчига компенсация сифатида 1 500 000 000 сўм миқдорида неустойка (жарима)ни пластик карточкага тўлаши белгиланган. Бундай ҳолатда, даъвогар олди-сотди шартномасида белгиланган мажбурият бўйича кўчмас мулк таъқиқда мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини ўрганмасдан туриб, ўзининг айби билан зарарнинг кўпайишига сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Қолаверса, даъвогар (сотувчи) ва фуқаро Ш.Каюмов (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 5 октябрда 15-сонли олди-сотди шартномаси шартларида неустойка (жарима) тўлаш мажбурияти белгиланмаган бўлса-да, кўчмас мулкка таъқиқ мавжудлигини билган пайтдан сўнг, яъни 2021 йил 27 октябрдаги келишувнинг 3-бандида даъвогарнинг жарима тўлаш мажбурияти белгиланган. Шу боис, даъвогар томонидан келишувнинг 3-бандида белгиланган жарима суммаси фуқаро Ш.Каюмовга тўлаб берилганлигини асос қилиб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 500 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Бундай ҳолатда, даъвогарга зарар етказилишида, унинг ўзи сабаб бўлган. Судлар даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да, суд қарорларининг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг низоли объектга нисбатан даъвогарнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинганлиги ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Чунки, фуқаролик судлари қарорларида кўчмас мулкка нисбатан даъвогарда мулк ҳуқуқи мавжудлиги кўрсатилган. Шу билан бирга, мулкка нисбатан оператив бошқаруви давлат ташкилотига тегишли бўлган. Бу эса, мазкур мулк бугунги кунда ҳам низоли эканлигини англатади. Шу боис, судлов ҳайъати суд қарорларининг асослантирувчи қисмидаги даъвогарнинг низоли объектга нисбатан даъвогарнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинганлигига оид жумлани чиқариб ташлашни лозим топади. Даъвогарнинг судлар томонидан тил қоидасига риоя қилинмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, суд мажлиси баённомаларида суд мажлиси тарафларнинг розилиги билан ўзбек тилида олиб борилганлиги кўрсатиб ўтилган. ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. 6 Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгартиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Diyor Biznes” хорижий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори ўзгартирилсин. Суд қарорларининг асослантирувчи қисмидан низоли объектга нисбатан даъвогарнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинганлигига оид қисми чиқариб ташлансин. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов Р. Сагатов