← Назад
Решение #673113 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 16 январ
4-1405-2201/3714-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга
нисбатан 15637132 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, аризачи вакили Б.В. (2023 йил 10 январдаги 22-08376-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига
тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат
солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича
2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига жами 28000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан
жавобгарга 2022 йил 1 ноябрда аризачи томонидан талабнома солиқ тўловчининг шахсий
кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома бўйича
молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги бартараф
этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган дебиторлик қарзининг фоизлар
эквивалентида 15637132 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб,
мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.В. судга маълумотнома тақдим
қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан 27104,87 АҚШ доллари миқдоридаги
дебитор қарздорлиги бартараф қилинганлигини ва унинг бугунги кундаги дебитор
қарздорлиги 895,13 АҚШ долларини ташкил этишини маълум қилиб, аризани қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/148-хдфу” грифи остида)
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 2022 йилнинг 1
октябр ҳолатига NEUFARM KIMYA INSAATTARIM TURIZM GIDA SAN. VE DIS TIC.LTD.STI
(Туркия) билан 201208366305603494220200004 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича
28000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф
этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 1 ноябр куни
22-90898-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор
қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган молиявий жаримани
қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи
билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш
норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган
санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни
репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан
эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар
суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Аниқланишича, жавобгарнинг юқорида қайд этилган импорт шартномаси бўйича
28000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик жавобгар томонидан
бартараф қилинмаган.
Низомнинг 28-бандида, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилиши, талабномада
жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши белгиланган.
Жарима қўллаш тўғрисидаги талабнома аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 1
ноябр куни (2022 йил 1 ноябрдаги 22-90898-сонли талабнома) юборилган бўлиб,
2022 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси
бўйича 1 АҚШ доллари 11 169,38 сўмни ташкил этган.
Шунинг учун, ХХХ ва NEUFARM KIMYA INSAATTARIM TURIZM GIDA SAN. VE DIS
TIC.LTD.STI (Туркия) ўртасида тузилган импорт шартномаси бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик 2022 йил 30 июл ҳолатига юзага келган бўлиб,
2022 йил 28 октябр ҳолатига (90 банк куни) томом бўлгандан сўнг 360 кунгача
кечикканлиги учун 28000 АҚШ долларининг 5 фоизи (2022 йил 1 ноябрдаги Марказий
банкнинг расмий курси бўйича 11 169,38 АҚШ доллари)нинг сўмдаги қиймати 15637132 сўм
молиявий жарима ҳисобланган.
Бироқ, суд мажлисида аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган
маълумотномадан,
жавобгарнинг
бугунги
кун
ҳолатига
ИДН
рақами
201208366305603494220200004 импорт шартномаси бўйича 27104,87 АҚШ доллари
миқдоридаги дебитор қарздорлиги бартараф қилинганлиги ва унинг бугунги кундаги
дебитор қарздорлиги 895,13 АҚШ долларини ташкил этиши маълум бўлди.
Юқорида қайд қилинган Низомнинг 28-банди 10-хатбошисига кўра, аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда —
аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилиши белгиланган.
Суд, мазкур ҳолатда аризачининг аризасини асосли деб ҳисоблаб, бироқ жавобгар
томонидан 201208366305603494220200004 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича
27104,87 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлиги бартараф қилинганлиги ва
унинг бугунги кундаги дебитор қарздорлиги 895,13 АҚШ долларини ташкил этганлигини
ва ушбу ҳолат банкнинг маълумотномаси билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб,
жавобгарга нисбатан 895,13 АҚШ долларининг 5 фоизи (2022 йил 1 ноябрдаги Марказий
банкнинг расмий курси бўйича 11 169,38 АҚШ доллари)нинг сўмдаги қиймати 499902,35 сўм
молиявий жарима қўллашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ариза талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ХХХ нисбатан 499902,35 сўм молиявий жарима қўллашни, қўлланилган
499902,35 сўм молиявий жаримани ундиришни аризачи ХХХ зиммасига юклашни, ариза
талабининг 15137229,65 сўм молиявий жарима қўллаш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни,
жавобгар
ХХХ
ҳисобидан
аризачи
ХХХ
фойдасига
24 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 15637132 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХга нисбатан 499902,35 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган 499902,35 сўм молиявий жаримани ундириш аризачи ХХХ зиммасига
юклатилсин.
Ариза талабининг 15137229,65 сўм молиявий жарима қўллаш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов