← Назад
Решение #673118 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 49 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 102 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
10-1610/14674-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья А.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 16 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта
прокурори М.Қурбанова, “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо компанияси
акциядорлик жамиятининг вакиллари А.Йўлдашев, К.Комилов (2023 йил
9 январдаги ишончномалар билан), М.Мўминов (2022 йил 6 декабрдаги
ишончнома билан), М.Козоков (2023 йил 9 январдаги 06/23-сонли
ишончнома), ТИФ “Миллий банки” вакиллари Т.Каримов, И.Абасов
(2023 йил 5 январдаги ишончнома билан) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо компанияси
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар ТИФ “Миллий банки” ва ТИФ
“Миллий банки” Марказий амалиёт бўлимидан асоссиз ечиб олинган
500 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун
50 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати биринчи инстанция бўйича чиқарилган 2022 йил
10 февралдаги ажрими ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 11 майдаги қарори устидан
“Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация
шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд
биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзинтеримпекс” ташқи савдо
компанияси акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ТИФ
“Миллий банки” ва ТИФ “Миллий банки” Марказий амалиёт бўлимидан
10-1610/14674
асоссиз ечиб олинган 500 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб
олганлиги учун 50 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни
сўраган.
Суднинг 2016 йил 28 июндаги ажрими билан “Азия инвест банк”
акциядорлик жамияти, “Ўзтадбиркорэкспорт” масъулияти чекланган
жамияти, “Ўзтадбикорэкспорт” акциядорлик жамияти низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2016 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қаноатлантирилган. ТИФ “Миллий банки”дан
“Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамияти фойдасига асоссиз ечиб олинган
500 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун
50 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундирилган. ТИФ “Миллий банки”
Марказий амалиёт бўлимига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 17 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими билан ТИФ “Миллий банки”
ва “Uz trade” акциядорлик жамияти ўртасида 2019 йил 23 январда тузилган
келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.
Кассация инстанцияси судининг 2019 йил 8 апрелдаги қарори билан
2019 йил 23 январдаги ажрим бекор қилиниб, ТИФ “Миллий банки”нинг
келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2019 йил 21 июндаги қарори билан ТИФ “Миллий
банки”нинг назорат шикояти қисман қаноатлантирилиб, 2019 йил
8 апрелдаги қарорнинг ТИФ “Миллий банки”дан бюджетга 8 055 135 сўм
давлат божи ундириш қисми бекор қилинган. Қарорнинг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд Раёсатининг 2019 йил 31 октябрдаги қарори билан келишув
битимини тасдиқлаш ҳақидаги суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими
ва кассация инстанцияси судининг 2019 йил 8 апрелдаги қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2019 йил 21 июндаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш
учун Олий суднинг биринчи инстанциясига юборилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи
инстанциясининг 2019 йил 13 январдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
томонидан
“Ўзинтеримпекс”
ва “Ўзмарказимпекс” акциядорлик жамиятларида олиб борилаётган
текшириш ўз якунига етгунига қадар иш бўйича иш юритиш тўхтатилган.
Олий суднинг 2021 йил 17 декабрдаги ажрими билан иш юритиш
тикланган.
Олий суднинг 2022 йил 10 февралдаги ажрими билан 10-1610/14674сонли иш бўйича “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти тугатилаётган
2
10-1610/14674
"Ўзинтреимпэкс" акциядорлик жамиятининг ҳуқуқлари, шартномалари ва
мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар иш
юритиш тўхтатилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 11 майдаги қарори билан 2022 йил
10 февралдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
“Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамияти кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил
31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли Қарорида “Ўзмарказимпекс” акциядорлик
жамияти ва “Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамиятининг ташқи савдо
компанияларини қайта ташкил этиш, уларнинг негизида кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига
уларнинг маҳсулотларини экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш функциясини
зиммасига юклаган ҳолда “Ўзтадбиркорэкспорт” акциядорлик жамияти
тузиш ва “Ўзтадбиркорэкспорт” акциядорлик жамияти тугатилаётган
“Ўзмарказимпекс” акциядорлик жамияти ва “Ўзинтеримпекс” акциядорлик
жамиятларнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича
ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланганлиги, кейинчалик Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сонли қарори
“Ўзтадбиркорэкспорт” акциядорлик жамияти қайта номланиб “Uztrade”
ташқи савдо компаниясини тузиш белгиланганлиги, суд мазкур иккита
қарорларни қўллаб “Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамияти ва “Uztrade”
акциядорлик жамияти ўртасида ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал бўлгунга
қадар иш юритиш тўхтатганлиги, бироқ даъвогар мустақил фаолият олиб
бораётганлиги, судларда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашаётганлиги,
“Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамиятининг акциядорлари умумий
йиғилиши томонидан жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул
қилинмаганлиги ва кассация шикоятига қўшимчасида қўшимча важларини
келтириб, Олий судининг 2022 йил 10 февралдаги ажрими ва 11 майдаги
қарорини бекор қилиб, иш юритишни тиклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятини
қаноатлантириб
беришни,
биринчи
ва
апелляция
инстанцияларнинг суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради.
Жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи
ва апелляция инстанцияларнинг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Бош прокуратура катта прокурори кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, биринчи ва апелляция
инстанцияларнинг суд ҳужжатларини бекор қилишни, кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
3
10-1610/14674
Республикаси
Президентининг
2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли Қарори 2-бандида Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо
вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш,
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари акциядорларининг
қарорларини
ҳисобга
олган
ҳолда:
“Ўзмарказимпэкс”
АЖ
ва “Ўзинтеримпэкс” АЖ ташқи савдо компанияларини қайта ташкил этиш,
уларнинг негизида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига,
деҳқон ва фермер хўжаликларига уларнинг маҳсулотларини экспорт
қилишда ёрдам кўрсатиш функциясини зиммасига юклаган ҳолда
“Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ тузиш тўғрисидаги; “Ўзтадбиркорэкспорт”
ИТСК МЧЖни тугатиш тўғрисидаги; “Ўзсаноатмашимпэкс” АЖ,
“Марказсаноатэкспорт” АЖни қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида
машинасозлик, металлургия, кимё ва нефт-кимё саноати корхоналари,
қурилиш материаллари саноати ва бошқа саноат тузилмаларига уларнинг
маҳсулотларини экспорт қилишда ёрдам кўрсатиш функциясини зиммасига
юклаган ҳолда “Ўзсаноатэкспорт” АЖ тузиш тўғрисидаги таклифлари
қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги
ПҚ-3009-сонли қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо
вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг хорижда “Ўзтадбиркорэкспорт”
АЖнинг кенг жойлашишини таъминлашга йўналтирилган чоратадбирларни амалга ошириш, чет эл ҳамкорлари сонини кенгайтириш,
“Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ номини акциядорлик жамияти кўринишидаги
“Ўзтрейд” ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясига ўзгартириш
йўли орқали ташқи бозорларда ишончли ва барқарор компания имиджини
шакллантириш таклифига розилик берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги
ПҚ-3009-сонли қарори 10-банди биринчи қисмида Ўзбекистон
Республикаси Ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда уларнинг
активларини кейинчалик “Ўзтрейд” АЖнинг устав фондини шакллантириш
учун ўтказган ҳолда “Ўзмарказимпекс” АЖ ва “Ўзинтеримпекс” АЖ ташқи
савдо компанияларини қайта ташкил этиш жараёнларини белгиланган
тартибда якунлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 49-моддасига кўра
юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш,
ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки
таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига
мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Агар юридик шахс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилган
орган ёки юридик шахснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил
этишга вакил қилинган органи юридик шахсни ваколатли давлат
4
10-1610/14674
органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса,
суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг
бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил
этишни топширади.
“Ўзинтеримпэкс”
АЖнинг
ҳуқуқлари,
шартномалари
ва
мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал қилинганлиги
масаласи ҳал қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим
қилинмаганлиги сабабли, биринчи инстанция суди “Ўзтрейд” АЖ
тугатилаётган “Ўзинтрейдимпэкс” АЖнинг ҳуқуқлари, шартномалари
ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар
иш юритишни тўхтатиб туришни лозим деб топган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди мазкур
ҳолатларни инобатга олиб, “Ўзтрейд” АЖ тугатилаётган “Ўзинтеримпэкс”
АЖнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий
ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақида асосли хулосага келган деган хулоса билан ажримни ўзгаришсиз
қолдирди.
Бироқ, қуйидагиларга кўра биринчи ва апелляция инстанциялари
ишни кўришни тўхтатиш асосли деб топиб барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси
102-моддасининг иккинчи бандига кўра ишда иштирок этувчи шахс бўлган
юридик шахс қайта ташкил этилганда, иш юритишни тўхтатиб туришга
ҳақли. Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг қайта
ташкил этиш жараёнлари бошланганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил
31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сонли қарори билан
“Ўзинтеримпекс” АЖ ташқи савдо компанияларини қайта ташкил этиш
жараёнларини белгиланган тартибда якунлаши белгиланган, бироқ
даъвогарнинг важларига кўра акциядорларнинг мазкур масала бўйича
қарори қабул қилинмаган, ваҳоланки Фуқаролик кодексининг 49-моддасида
назарда тутилган “юридик шахсни ваколатли давлат органининг қарорида
белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат
органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлаш
ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил этишни топшириш” бўйича
даъво ариза мавжудлиги ҳақида ҳам судга маълум бўлмади.
Шундан келиб чиқиб, биринчи ва апелляция инстанцияларнинг
ажрими ва қарори бекор қилиниши лозим.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
5
10-1610/14674
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги
ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси
суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Шунга кўра, даъвогарнинг иш юритишни тиклаш бўйича кассация
шикоятидаги талаби рад этилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган Олий суд
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанция бўйича
чиқарилган 2022 йил 10 февралдаги ажрими ва Олий суд Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 11 майдаги қарорини
бекор қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“Ўзинтеримпекс” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи
инстанция бўйича чиқарилган 2022 йил 10 февралдаги ажрими ва Олий суд
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
11 майдаги қарори бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Ш. Мирзахакимов
Т. Аннаева
6
10-1610/14674