Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 22-0904/5623 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Хоразммахсустузатиш очиқ акциядорлик жамияти
Source ID 1005738 Claim ID 3006641 PDF Hash 39fb628a5370cd0f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Рузметов ЖК 192-11-моддаси Рузметов ЖК 192-11 law
Алланазаров эса ЖК 228-моддасининг 1-қисми Алланазаров эса ЖК 228 1 law
тганлиги сабабли ЖПК 84-моддаси тганлиги сабабли ЖПК 84 law
Рузметовга нисбатан ЖК 192-11-моддаси Рузметовга нисбатан ЖК 192-11 law
лган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси лган жиноят иши ЖПК 84 law
Алланазаровга нисбатан ЖК 228-моддасининг 1-қисми Алланазаровга нисбатан ЖК 228 1 law
бандида ИПК 327-моддаси бандида ИПК 327 law
процессуал кодексининг 84-моддаси процессуал кодекси 84 code_article
ужжати ИПК 327-моддаси ужжати ИПК 327 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Бунда кассация инстанцияси суди ИПК 328-моддаси Бунда кассация инстанцияси суди ИПК 328 law
шунингдек ИПК 327-моддаси шунингдек ИПК 327 law
йича ИПКнинг 328-моддаси йича ИПК 328 law
йиса ИПК 110-моддаси йиса ИПК 110 law
ртинчи хатбошисида ИПК 328-моддаси ртинчи хатбошисида ИПК 328 law
бундан ИПК 327-моддаси бундан ИПК 327 law
ИПК 327-моддаси ИПК 327 law
тгандан кейин берилган ариза ИПК 331-моддаси тгандан кейин берилган ариза ИПК 331 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
22-0904/5623-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ш.Джамолов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 22-0904/5623 2023 йил 16 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Хоразммахсустузатиш” очиқ акциядорлик жамияти кредитори Э.Джаббаров ва унинг вакили С.Собиров (2022 йил 18 октябрдаги 000156-сонли ордерга асосан), кредитор Р.Джаббаров, Суд бошқарувчилари ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими раиси О.Абидовнинг иштирокида, “Хоразммахсустузатиш” ОАЖ кредитори, фуқаролар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровларнинг 22-0904/5623-сонли иш бўйича Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза юзасидан Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги аризани рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровлар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Хоразм вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, “Хоразммахсустузатиш” очиқ акциядорлик жамияти (бундан буён матнда ОАЖ деб юритилади)ни банкрот деб топиш ва ОАЖга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни сўраган. Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан ОАЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Я.Рузметов тайинланган. Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ажрими билан 2009 йил 17 ноябрдаги ОАЖ кредиторлари йиғилишининг ОАТБ “Агробанк” Хоразм вилоят бошқармаси (бундан буён матнда Банк деб юритилади) томонидан ОАЖнинг мол-мулклари белгиланган тартибда Банк балансига қабул қилиш ҳақидаги қарори маъқулланган. ОАЖнинг тугатиш бошқарувчиси Я.Рузметовга ва банкга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойишида белгиланган тартибда ва муддатда ишларни бажариш мажбурияти юклатилган. Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 17 декабрдаги ажрими билан ОАЖнинг банкротлик иши бўйича тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланиб, тугатиш иши юзасидан иш юритиш тугатилган. ОАЖнинг 3.249.457.059 сўмлик асосий воситалари, 716.670.011 сўмлик эҳтиёт қисм ва тайёр маҳсулотлар, 12.092.000 сўмлик 9.279 дона бошқа корхоналарнинг акциялари, 379.686.173 сўмлик дебиторлик қарзлари Банк балансига ўтказилганлиги инобатга олиниб, Банк зиммасига ОАЖнинг 143.142.505 сўмлик кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойишида белгиланган тартибда қоплаш мажбурияти юклатилган. Урганч шаҳар ҳокимлиги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2009 йил 18 декабрдаги 1143-сонли қарори билан ОАЖ давлат реестридан чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2010 йил 1 декабрдаги ажрими билан суд ҳужжатлари устидан берилган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Олий суднинг 2019 йил 1 февралдаги ажрими билан ОАЖ акциядори Э.Джаббаров томонидан берилган назорат шикоятини судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган. “Хоразммахсустузатиш” ОАЖ кредиторлари Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровлар судга ариза тақдим қилиб, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини ҳамда 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолат бўйича кўриб чиқишни сўраганлар. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги ажрими билан аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш қисми рад этилган. Аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Мазкур ажрим устидан аризачилар томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ажримни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан ОАЖ соҳта банкрот қилинганлиги, яъни ДСИдан бўлган 186 млн. сўм қарз эвазига 5 млрд. 871 млн. сўмлик мол мулки бўлган корхона сохта банкрот қилинганлиги ва Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ноқонуний ажримлари билан корхона ғайриқонуний тугатилиб, ортиқча 5 млрд. 274 млн. 418 минг сўмлик мол-мулки Банк балансига ғайриқонуний ўтказилганлиги, Урганч шаҳар ДСИ тавсиясига кўра тайинланган суд бошқарувчиси Я.Рузметов, банкротлик ишини юритишда ДСИ раҳбарияти, Республика Банк вакили Р.Алланазаров ва вилоят Банк мансабдор шахслари жиноят тил бириктириб, уюшган гуруҳ бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида” Қонуни талабларини бузиб, “Иқтисодий норчор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартиби”ни давлат улуши ва давлат активлари бўлмаган чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий корхонага ғайриқонуний қўллаб, жамиятга 5.274.418.000 сўм зарар етказиб жиноят содир этганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 2022 йил 26 августда қарор қабул қилиниб, суд бошқарувчиси Я.Рузметов ЖК 192-11-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддасининг 1-қисми ва 3-қисми билан, Банк вакили Р.Алланазаров эса ЖК 228-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-банди билан тугатилганлиги, уч йил ўтганида аризачининг айби йўқлиги кўрсатилган. 22-0904/5623 22-0904/5623 Суд мажлисида иштирок этган ОАЖ кредитори Э.Джаббаров ва унинг вакили С.Собиров апелляция шикоятида келтирган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ОАЖнинг солиқ органи олдида қарзи аслида мавжуд бўлмаганлиги, солиқ ва банк ходимлари ОАЖ фаолиятини тугатиш учун банкрот деб топиш йўлини ўйлаб топганлиги, суд бошқарувчиси Я.Рузметов банк ходимлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ОАЖнинг мол-мулки ва активларини банк балансига ғайриқонуний ўтказиб юборганлиги ва ҳужжатларни сохталаштирганлиги жиноят иши бўйича қабул қилинган қарорда кўрсатилганлиги, суд бошқарувчиси Я.Рузметов ва банк вакили Р.Алланазаров ОАЖни сохта банкрот қилганлиги, суд бошқарувчиси томонидан кредиторлар йиғилиши ҳақида хабар бермаганлиги ва йиғилишда иштирок этмаганлиги, “Иқтисодий норчор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартиби”ни давлат улуши ва давлат активлари бўлмаган чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий корхонага ғайриқонуний қўллаб, жамиятга 5 млрд. сўмдан ортиқ зарар етказганлиги, бугунги кунда берилган ариза терговчининг 2022 йил 26 августдаги қарори билан аниқланган ҳолатларга асосланганлиги, ОАЖни банкрот деб топиш ва тугатиш ишларини якунлаш тўғрисидаги суд ҳужжатларидан кредиторлар ўз вақтида хабардор бўлмаганлиги, тергов ишлари узоқ муддат давом этганлиги ва кредитор Россия давлатида бўлганлиги сабабли ушбу суд ҳужжатларидан ўз вақтида хабардор бўла олмаганлиги ва улар устидан шикоят қилиш имкони бўлмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топилишини ва суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор Р.Джаббаров ҳам апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, кредитор Э.Джаббаровнинг тушунтиришларини тўлиқ тасдиқлашини билдирди ва апелляция шикоятини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида суд бошқарувчилари ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими раиси О.Абидов тушунтириш бериб, ОАЖ банкрот деб топилган вақтда вилоят монополия бошқармасида ишлаганлиги, ҳақиқатдан ҳам суд бошқарувчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Иқтисодий норчор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартиби” нотўғри қўллаганлиги, қолаверса ушбу тартиб давлат улуши ва давлат активлари бўлмаган чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий корхонага нотўғри қўлланилганлигини билдирди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегили тартибда хабардор қилинган Урганч шаҳар ДСИ ва Банк вакиллари судда иштирок этмади. Аввалги суд мажлисида иштирок этган ДСИ вакили апелляция шикоятини қонуний кўриб чиқишни сўраган. Аввалги суд мажлисида иштирок этган банк вакили эса суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш уч йил муддат давомида йўл қўйилиши, мазкур ҳолатда уч йил муддат ўтганлиги сабабли суд қонуний ажрим қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва 4 ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни ДСИ ва банк вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан ОАЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Я.Рузметов тайинланган. Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ажрими билан 2009 йил 17 ноябрдаги ОАЖ кредиторлари йиғилишининг Банк вилоят бошқармаси томонидан ОАЖннг мол-мулклари белгиланган тартибда банк балансига қабул қилиш ҳақидаги қарори маъқулланган. ОАЖнинг тугатиш бошқарувчиси Я.Рузметовга ва ОАТБ “Агробанк” Хоразм вилоят бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойишида белгиланган тартибда ва муддатда ишларни бажариш мажбурияти юклатилган. Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 17 декабрдаги ажрими билан ОАЖнинг банкротлик иши бўйича тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланиб, тугатиш иши юзасидан иш юритиш тугатилган. ОАЖнинг 3.249.457.059 сўмлик асосий воситалари, 716.670.011 сўмлик эҳтиёт қисм ва тайёр маҳсулотлар, 12.092.000 сўмлик 9.279 дона бошқа корхоналарнинг акциялари, 379.686.173 сўмлик дебиторлик қарзлари Банк Хоразм вилоят бошқармаси балансига ўтказилганлиги инобатга олиниб, Банк зиммасига ОАЖнинг 143.142.505 сўмлик кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойишида белгиланган тартибда қоплаш мажбурияти юклатилган. “Хоразммахсустузатиш” ОАЖ кредиторлари Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровлар судга ариза тақдим қилиб, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини ҳамда 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримлари қонун талабларига зид равишда қабул қилинганлиги, ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги ва жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан олиб борилиб, суд бошқарувчиси Я.Рузметовга нисбатан ЖК 192-11-моддаси 2-қисмининг “а”-банди, 228-моддаси 1-қисми ва 3-қисми билан бўлган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан, шунингдек Р.Алланазаровга нисбатан ЖК 228-моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб тугатиш тўғрисида 2022 йил 26 августда қарор қабул қилинганлигини билдириб, ушбу “Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисида”ги қарорга асосан Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини ҳамда 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолат бўйича кўриб чиқишни сўраганлар. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги ажрими билан аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш қисми рад 22-0904/5623 22-0904/5623 этилган. Аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Бунда биринчи инстанция суди Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг 2022 йил 26 августдаги “Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисида”ги қарори суд ҳужжатларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, юқорида қайд этилган моддий ҳуқуқ нормасининг талабига кўра аризачининг аризасида кўрсатган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми тасдиқланган бўлиши лозимлигини кўрсатиб, ОАЖ кредитори Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровларнинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги қисмини рад этишни лозим топган. Биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2003 йил 25 июлдаги 111-сон қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 6-бандида ИПК 327-моддасининг 2 ва 3-бандларига биноан ишда иштирок этувчи шахснинг ёхуд унинг вакилининг ёки судьянинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон гувоҳлик берганлиги, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги ва таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилганлиги, улар иштирокида кўрилган бошқа ишларда эмас, балки айнан ушбу ишни кўришда содир этилган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши мумкинлиги, ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асослар бўйича шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган тақдирда, иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги тўғрисидаги берилган тушунтиришлар эътибордан четда қолган. Суд бошқарувчиси Я.Рузметов ва банк ходими Р.Алланазровнинг ОАЖни банкрот деб топиш ва тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида содир этган жиноий қилмишлари жиноят иши юзасидан жиноят ишини тугатиш тўғрисида 2022 йил 26 августдаги қарор билан аниқланган ва айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан тугатилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан аризада кўрсатган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланмаганлигини асос қилиб, аризанинг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги қисмини рад қилиш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари, ишдаги ҳужжатларга кўра, муқаддам ОАЖ кредиторлари томонидан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисида бир нечта аризалар судга тақдим этилган ва судлар томонидан қуйидаги тўхтамларга келинган: 1) 2020 йил 14 январда кредитор Э.Джаббаров ариза билан мурожаат қилиб, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларига нисбатан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган ва ушбу аризада Я.Рузметовнинг жиноий қилмиши ва айби жиноят иши доирасида исботланганлиги, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун 2019 йил 16 декабрдаги қарор билан жиноят иши тугатилганлиги асос қилиб кўрсатган. Хоразм вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 18 мартдаги ажрими билан суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза берилганлиги сабабли иш юритиш тугатилган. Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 27 майдаги қарори билан Хоразм вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 18 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган, кредитор Э.Джаббаровнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 20 апрелдаги қарори билан Хоразм вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 18 мартдаги ажрими ва Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 27 майдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикоятининг ушбу қисми қаноатлантирмасдан қолдирилган. Кассация шикоятининг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримлари устидан берилган қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Бунда кассация инстанцияси суди ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмаслигини эътироф этиб, шунингдек Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримлари апелляция тартибида кўрилмаганлиги боис кассация шикоятининг ушбу ажримларга нисбатан бўлган қисми бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб тўхтамга келган. 2) 2021 йил 28 июнда кредиторлар Э.Джаббаров ва Р.Джаббаровлар ариза билан мурожаат қилиб, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган ва ушбу аризада ОАЖ кредиторлар йиғилиши баённомалари тугатиш бошқарувчиси Я.Рузметов томонидан сохталаштирганлиги, жиноят иши билан суд бошқарувчисининг айби исботланганлиги, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун 2019 йил 16 декабрдаги қарор билан жиноят иши тугатилганлиги асос қилиб кўрсатилган. Хоразм вилоят судининг 2021 йил 30 июндаги ажрими билан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Бунда суд суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилганлиги, шунингдек ИПК 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд эмас деб хулоса қилиб, ариза қайтарилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 9 сентябрдаги қарори билан кредиторлар Э.Джаббаров ва Р.Джаббаровларнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган. Хоразм вилоят судининг 2021 йил 30 июндаги ажрими ўзгартирилган. Ажримнинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларига оид қисми бекор қилинган. Аризанинг шу қисми бўйича янги қарор қабул қилинган. Аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Бунда кассация инстанцияси суди аризачилар томонидан Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта тўғрисидаги қисми бўйича ИПКнинг 328-моддасида белгиланган муддат ўтказиб юборилганлигини қайд этиб, биринчи инстанция суди аризанинг 2009 йил 22-0904/5623 22-0904/5623 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги қисми бўйича процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган деб топиб, ушбу ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича Хоразм вилоят иқтисодий судининг қонуний кучга кирган 2020 йил 18 мартдаги ажрими мавжудлигини инобатга олиб, аризанинг ушбу ажримларга нисбатан бўлган қисми бўйиса ИПК 110-моддасининг 2-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топган. 3) 2022 йил 18 февралда кредиторлар Э.Джаббаров ва Р.Джаббаровлар ариза билан мурожаат қилиб, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган ва ушбу аризада суд бошқарувчиси Я.Рузметовнинг жиноий қилмиши, жиноят иши билан айби исботланганлиги, жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун 2019 йил 16 декабрдаги қарор билан жиноят иши тугатилганлиги, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2022 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори билан суд бошқарувчи Я.Рузметовдан Э.Джаббаров фойдасига 2.081.262.391 сўм етказилган моддий зарар ва Р.Джаббаровнинг фойдасига 176.158.167 сўм етказилган моддий зарар ундирилганлигини асос қилиб кўрсатилган. Хоразм вилоят судининг 2022 йил 9 мартдаги ажрими билан аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорига оид қисми рад қилинган. Аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Бунда биринчи инстанция суди суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза берилганлигини асос қилиб, аризанинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги қисмини рад этишни, шунингдек Олий суднинг 2021 йил 20 апрелдаги ва 2021 йил 9 сентябрдаги қарорлари билан суднинг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларига ҳуқуқий баҳо берилиб, Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровнинг аризасида келтирилган ҳолатлар бўйича суднинг ушбу ажримлари бўйича иш юритиш тугатилганлиги ва мазкур суд қарорлари бугунги кунда ўз кучида бўлганлиги сабабли ажримни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш бўйича уч йил муддат ўтганлиги бугунги кунда қонуний кучда бўлган Хоразм вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 18 мартдаги ва Хоразм вилоят судининг 2021 йил 30 июндаги ажримлари билан аниқланган. Пленум қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошисида ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган ариза кўриб чиқилмаслиги, бундан ИПК 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно эканлиги, ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгандан кейин берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилиши, агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритиш тугатилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Шунга кўра аризанинг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан аризанинг суднинг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларига оид қисми бўйича иш юритиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. ИПК 281-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан аризанинг суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш қисми бўйича рад қилишда процессуал ҳуқуқ нормасини бузиб, нотўғри тўхтамга келган. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантириш, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришни лозим топади. Ихтиёрий тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдириб, ишни апелляция инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 279, 280-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Хоразммахсустузатиш” очиқ акциядорлик жамияти кредиторлари Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги ажрими ўзгартирилсин. Ажримнинг кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаров аризасининг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш қисмини рад қилиш қисми бекор қилинсин. Шу қисмида янги қарор қабул қилинсин. Кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаров аризасининг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримнинг қолгн қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаров ҳисобидан солидар тартибда ишни апелляция инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўрганлик учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75 000 сўм ундирилсин. 22-0904/5623 9 Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев 22-0904/5623