← Назад
Решение #673136 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
4-1501-2201/13094-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А»
манфаатида жавобгар – "Б" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022
йил 28 сентябрь кунги электрон тарзда юборилган шартномани давлат
рўйҳатидан ўтказишни тасдиқлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «А» манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022
йил 28 сентябрь кунги электрон тарзда юборилган шартномани давлат
рўйҳатидан ўтказишни тасдиқлаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ушбу
даъво аризаси юзасидан жавобгар билан ўзаро медиатив келишув тузилганлиги
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмасада, 2023 йил 9 январь
кунги медиатив келишувни тасдиқлаган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим
этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, суд агар, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115моддаси биринчи қисмига кўра, давлат божи қонунчиликда белгиланган
ҳолларда қайтарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандига кўра, давлат божи агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда тўлиқ ёки
қисман қайтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан
озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини
инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини ундирмасликни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «А»
фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Маматожиев