Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2201/5476 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кокандский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Жуманазар Одилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BIZ-PRO масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый IMPEX PETROL PRODUKT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021271 Claim ID 3093861 PDF Hash 24deec9c2153acec... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 341-моддаси аролик Кодекси 341 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’QON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KOKAND INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150700, Qo’qon shahar, I.Buxoriy ko‘chasi, 37 150700, Kokand,I.Bukhari street, 37 Tel: (+99873) 543-48-15 е-mail: i.quqon@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2023 йил 16 январь 4-1502-2201/5476-сон иш Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «Bizpro» МЧЖ суд бошқарувчисининг жавобгар «Impex petrol product» МЧЖдан 25.200.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида жавобгар вакили-рахбар Ж.Ташкенбаевнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Biz-pro» МЧЖ суд бошқарувчиси судга аризаси билан мурожаат қилиб, «Impex petrol product» МЧЖдан 25.200.000 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида судга қарзни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди: Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 4-1502-2202/3209-сонли иши бўйича 2022 йил 17 октябрь кунги ҳал қилув қарорига асосан «Biz-pro» МЧЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилган. Тугатиш ишлари жараёнида жамиятнинг банк айланмаси ўрганилганида «Biz-pro» МЧЖ томонидан «Impex petrol product» МЧЖга жами 25.200.000 сўм миқдорида молиявий ёрдам ўтказилганлиги ва бу пул маблағи қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар «Biz-pro» МЧЖ тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ишни суд мажлисида кўриш вақтида аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 09.11.2021 йилдаги 2-сонли ҳамда 15.11.2021 йилдаги 65-сонли молиявий ёрдам шартномалари бўйича «Impex petrol product» МЧЖ 15.12.2021 йил кунги 31-сонли хисоб-фактурага асосан «Biz-pro» МЧЖга 25.200.000 сўмлик қурилиш моллари етказиб берган. Тарафлар ўртасидаги қарз шартномаси юзасидан дастлаб даъвогар жавобгарга молиявий ёрдам ўтказиб берганлиги, кейинчалик жавобгар қарз эвазига юқорида қайд этилган маҳсулотларни даъвогарга топширганлиги, шунингдек топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан ҳам ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 67моддасига асосан исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 341-моддасида мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган. Демак, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажарганлиги сабабли унинг тугатилаётган корхона олдида мажбурияти мавжуд эмас. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво аризасини асоссиз деб бахолайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу асосда, суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. «Biz-pro» МЧЖ тугатиш бошқарувчисидан: - бюджетга 504.000 сўм давлат божи; - Қўқон туманлараро иқтисодий судининг депозитига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.Эргашев