← Назад
Решение #673147 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 535 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 538 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/35007-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – О.Мирзаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва
Ш.Маҳмудовдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
даъвогарнинг вакиллари К.Рахимова (2022 йил 19 декабрдаги 450-сонли
ишончнома), Д.Ибрагимова (2022 йил 7 июлдаги ишончнома), жавобгарнинг
вакиллари А.Джураев (раҳбар), А.Қурбонов (2023 йил 16 январдаги
ишончнома) иштирокида, даъвогар “Toshkent shahar sog’liqni saqlash bosh
boshqarmasi maxsuslashtirilgan avtoxo’jalik” давлат муассасасининг жавобгар
“Ideas techno polimer” хусусий корхонасига нисбатан Учтепа тумани, Фозилтепа
кўчаси, 34-уй манзилидаги 256,3 кв.метрдан иборат корхона мулки бўлган
бинони бўшатиб шартнома шартларига ва мўлжалланган мақсадига мувофиқ
ҳолатда қайтариш ва топшириш қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузиш
вазифасини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган суд қарорлари устидан “Ideas techno polimer” хусусий
корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
ижарага берувчи деб юритилади), “Toshkent shahar sog’liqni saqlash bosh
boshqarmasi maxsuslashtirilgan avtoxo’jalik” давлат муассасаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) “Ideas techno polimer” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 мартда
0950/01-21-сонли уч томонлама ижара шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, жавобгар (ижарага олувчи)га Тошкент шаҳри, Учтепа
тумани, Фозилтепа кўчаси, 34-уй манзилидаги умумий майдони
256,3 кв.метрдан иборат бўлган бино (бундан буён матнда объект деб
юритилади) ижарага берилган. Кейинчалик, тарафлар ўртасида тузилган
қўшимча келишув билан ижара муддати 2022 йил 30 июнга қадар
узайтирилган.
Шартномада белгиланган ижара муддати тугашидан олдин даъвогар
ижарага берувчига 2022 йил 7 майда хат билан мурожаат қилиб, ижарага
берилган объект даъвогарнинг эҳтиёжлари учун кераклигини маълум қилиб,
объектни 2022 йил 1 июлдан бошлаб ижара учун ким ошди савдосига
қўймасликни сўрган.
Шартномада белгиланган ижара муддати тугаганлиги муносабати билан
даъвогарнинг жавобгарга объектни бўшатиб бериш ҳақида юборган
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 34-уй
манзилидаги 256,3 кв.метрдан иборат корхона мулки бўлган бинони бўшатиб
шартнома шартларига ва мўлжалланган мақсадига мувофиқ ҳолатда
қайтаришни ва топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузиш
вазифасини юклатишни сўраган.
Ишни биринчи инстанцияда кўриш жараёнида даъвогар жавобгарга
нисбатан Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 34-уй манзилидаги
256,3 кв.метрдан иборат муассаса мулкини қайтариш ва топшириш-қабул
қилиш тўғрисидаги далолатномани тузиш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво
аризасига аниқлик киритиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Суднинг 2022 йил 12 августдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли бўлган Учтепа тумани,
Фозилтепа кўчаси, 34-уй манзилидаги 256,3 кв.метрдан иборат бўлган мулкни
қайтариш ва топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани тузиш
мажбурияти юкланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 17 октябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юзасидан янги қарор қабул қилинган.
Биринчи инстанция судига тақдим этилган даъво аризасига аниқлик киритиш
ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган. Даъвогарга тегишли бўлган
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 34-уй манзилидаги
256,3 кв.метрдан иборат бўлган мулкни қайтариш ва ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргандан сўнг жавобгар 15 кунлик муддатда мажбурий тартибда
чиқарилиши белгиланган. Шунингдек, даъвонинг жавобгар зиммасига Тошкент
шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 34-уй манзилидаги 256,3 кв.метрдан
иборат бўлган мулкни қайтариш юзасидан топшириш-қабул қилиш
далолатномасини тузиш вазифасини юклаш тўғрисидаги талаби бўйича иш
юритиш тугатилган.
Жавобгар суд қарорлари устидан кассация шикояти бериб, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини
ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 октябрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш ҳақида қарор қабул
қилишни сўраган.
Жавобгарнинг вакиллари кассация шикояти важларини қувватлаб, судлар
томонидан иш бир томонлама, фақат даъвогарнинг манфаати кўзланиб кўриб
чиқилганлиги,
судлар
томонидан
жавобгарнинг
важлари
тўлиқ
эшитилмаганлиги, гарчи жавобгарнинг номи “Ideas techno polimer” хусусий
корхона бўлса-да, суд қарорларида “Ideas techno polimer” масъулияти чекланган
жамияти деб ёзилганлиги, даъво аризаси “Toshkent shahar sog’liqni saqlash bosh
boshqarmasi maxsuslashtirilgan avtoxo’jalik” давлат муассасаси томонидан
берилганлиги, ваҳоланки шартнома ва қўшимча келишувга кўра, ижарага
берувчи Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳисобланиши, даъвогар эса
шартномани фақатгина балансда сақловчи сифатида имзолаганлигини
таъкидлаб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги
ҳал қилув қарорини ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 октябрдаги қарорини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш ҳақида
қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогарнинг вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътирози борлиги,
шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар томонидан иш бир
томонлама, фақат даъвогарнинг манфаати кўзланиб кўриб чиқилган деган
ноўрин эътироз билдирилганлиги, жавобгарнинг важлари апелляция
инстанцияси суди томонидан тўлиқ эшитилиб, ҳар бир важига тўлиқ баҳо
берилганлигини қайд этиб, жавобгарнинг оғзаки илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгарнинг вакили судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб,
суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили
иштирокини таъминлашни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси суд мажлисининг вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини, ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисоблашга асос мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига асосан
2021 йил 15 мартда тарафлар ҳамда ижарага берувчи ўртасида объектни
ижарага бериш тўғрисида 0950/01-21-сонли уч томонлама шартнома тузилган.
Шартноманинг 2.2-бандида, ушбу шартнома шартлари объектни ижарага
олувчига 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача муддатга ижарага бериш
муносабатларига тадбиқ этилиши белгиланган.
Шартнома тарафлари ўртасида 2022 йил 29 апрелда тузилган 1446/01-22сонли қўшимча келишувга кўра, ижара муддати 2022 йил 30 июнгача
узайтирилган.
Ижара муддати тамом бўлгандан сўнг даъвогар 2022 йил 1 июлда ва
6 июлда жавобгарга ижарага олинган ҳудудни бўшатиб қўйиш ва ижара
объектини топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатномаси билан қайтариш
ҳақида талабномалар юборган. Бироқ, ушбу талабномалар оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига биноан мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги
102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига кўра, тузилган ижара шартномаси
шартларига мувофиқ балансда сақловчи ижарага берувчи иштирокида давлат
мулкини шартнома шартларига ва давлат мулкининг мўлжалланган мақсадига
мувофиқ ҳолатда ижарага олувчига бериши, ижарага олувчи эса ижара муддати
тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, ҳақиқий
эмас деб ҳисобланганда балансда сақловчига қайтариши шарт.
ИПКнинг 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга
ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган
ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни,
шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Биринчи инстанция суди томонидан ишни бошқа кунга қолдириш
тўғрисида ажрим ва суд мажлиси баённомаси расмийлаштирилмасдан ва иш
ҳужжатларига қўшиб қўйилмасдан, ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси жалб этилган бўлса-да, бироқ уни тегишли тарзда суд
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмасдан иш кўриб
чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари
бузилиб, ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги сабабли апелляция инстанцияси
суди томонидан мазкур ҳал қилув қарори бекор қилиниб, объектнинг ижара
муддати тамом бўлганлиги инобатга олиниб, даъвонинг ижара объектини
даъвогарга қайтариш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиб, асосли қарор қабул
қилинган.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар зиммасига объектни топширишқабул қилиш тўғрисида далолатнома тузиш мажбуриятини юклаш сўралган
бўлиб, бироқ, мазкур талаб иқтисодий судга тааллуқли эмас.
Чунки, ИПКнинг 25-моддасида ишларнинг судга тааллуқлилиги,
26-моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар белгиланган
бўлиб, бироқ бундай талаблар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилиши
назарда тутилмаган.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса, суд
иш юритишни тугатади.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди даъвонинг жавобгар зиммасига
ижара
объектини
қайтариш
юзасидан
топшириш-қабул
қилиш
далолатномасини тузиш вазифасини юклаш тўғрисидаги талаб бўйича иш
юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатиш ҳақида асосли
хулосага келган.
Кассация шикоятининг шартнома ва қўшимча келишувга кўра, ижарага
берувчи Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳисобланиши, даъвогар эса,
шартномани фақатгина балансдан сақловчи сифатида имзолаганлиги, шу
сабабли “Toshkent shahar sog’liqni saqlash bosh boshqarmasi maxsuslashtirilgan
avtoxo’jalik” давлат муассасаси даъвогар бўла олмаслиги ҳақидаги важлари
билан келишиб бўлмайди.
Чунки, ФКнинг 538-моддасига кўра, мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи
шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Ижара объекти даъвогарнинг балансида
бўлиб, у ўзига тегишли мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
Қолаверса, юқорида қайд этилган Низом 25-бандининг мазмунига кўра,
ижара муддати тугагач, ижарага олувчи ижарага олинган объектни балансда
сақловчига қайтариши лозим. Шунга кўра, жавобгарнинг ушбу эътирози
асоссиздир.
Шунингдек, жавобгарнинг номи суд қарорларида “Ideas techno polimer”
масъулияти чекланган жамияти деб нотўғри кўрсатилганлиги ҳақидаги
жавобгарнинг важлари суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлмайди.
Чунки, юридик шахсларнинг давлат реестридан олинган расмий
маълумотга кўра, даъвогарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли “масъулияти
чекланган жамияти” деб кўрсатилган.
Ҳақиқатан ҳам, шартнома ва қўшимча келишув ва бошқа ҳужжатлар
даъвогар томонидан “Ideas techno polimer” хусусий корхонаси сифатида
расмийлаштирилган ва ҳужжатларга хусусий корхонанинг муҳри қўйилган.
Аммо, мазкур ҳужжатларда қайд этилган даъвогарга тегишли солиқ
тўловчининг идентификация (СТИР) рақами орқали унинг ҳуқуқий мақоми
юридик шахсларнинг давлат реестридан текширилганда, даъвогар масъулияти
чекланган жамияти сифатида давлат рўйхатига олинганлиги аниқланган. Яъни,
даъвогар ўз талабини жавобгарга нисбатан билдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган янги қарор қабул қилган.
Шу сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига биноан, кассация шикояти учун олдиндан
тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Ideas techno polimer” масъулияти чекланган жамияти (хусусий
корхонаси)нинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Ideas techno polimer” масъулияти
чекланган
жамияти
(хусусий
корхонаси)нинг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Ш.Маҳмудов