Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3826 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умид спертр бизнес масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бест лайн экспрес масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029950 Claim ID 3091816 PDF Hash 1daa1ca9dfead7e3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
Ушбу кодекснинг 169-моддаси Ушбу кодекс 169 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ушбу кодекснинг 75-моддаси ушбу кодекс 75 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2201/3826-сонли иш Оҳангарон шаҳри 4-1107- Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов котиблигида, даъвогар “UMID SPEKTR BIZNES” МЧЖнинг жавобгар “BEST LINE-EXPRESS” МЧЖдан 46 868 176 сўм асосий қарз, 24 000 000 сўм пеня жами 70 868 176 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили З.Ортиқов (раҳбар), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “UMID SPEKTR BIZNES” МЧЖ (“Бажарувчи”) билан жавобгар “BEST LINE-EXPRESS” МЧЖ (“Буюртмачи”) ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, бажарувчи томонидан 66 705 576 сўмлик хизмат кўрсатилган. Буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматлар учун 19 857 400 сўм тўлов амалга оширилган, натижада 46 868 176 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича бажарувчи буюртмачига талабнома юборган. Лекин буюртмачи талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шундан сўнг, даъвогар “UMID SPEKTR BIZNES” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “BEST LINE-EXPRESS” МЧЖдан 46 868 176 сўм асосий қарз, 24 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, судга қўшимча даъво аризасини тақдим қилиб, унга кўра ушбу асосий қарздорликнинг 1 179 488 сўм қисми тарафлар ўртасида тузилган 15.12.2021 йилдаги 3-сонли шартномадан келиб чиққанлигини таъкидлаб, дастлабки даъвонинг асоси сифатида ушбу шартномани даъвога қўшишни сўради, шунингдек даъво талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган. Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга, даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ушбу кодекснинг 169-моддасига кўра суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Мазкур қўшимча даъво ариза ИПК талабларига риоя қилинган ҳолда судга тақдим қилинган. Қўшимча даъво аризанинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 05 январда хизмат кўрсатиш тўғрисида 1-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга автомобил транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатиш бошқалар юзасидан 45 668 688 сўмлик хизматлар кўрсатган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилмаган ва натижада 45 868 688 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган. Бундан ташқари тарафлар ўртасида 2021 йил 15 декабрдаги 3-сонли шартнома тузилган, унга кўра даъвогар томонидан жами 21 036 886 сўмлик хизматлар кўрсатилган, ўз навбатида жавобгар томонидан ушбу хизматлар учун 19 857 400 сўм тўлов амалга оширилган ва натижада ушбу шартнома бўйича 1 179 710 сўм қарздорлик ҳосил бўлган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги жами 46 848 176 сўмни (45 668 688 + 1 179 710) ташкил қилган. Бироқ даъвогар судга ушбу 2021 йил 15 декабрдаги 3сонли хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тақдим қила олмади. Аммо иш ҳужжатларида ушбу шартномага асосан 21 036 886 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги тўғрисидаги 2021 йил 30 декабродаги 3-сонли ҳисобварақфактура мавжуд. Ушбу ҳолатлар ишда иштирок этган даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари, ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 05 январдаги 1-сонли шартнома, 2021 йил 30 декабрдаги 3сонли ҳисобварақ-фактура, 2022 йил 31 январдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактура, 2022 йил 28 февралдаги 4-сонли ҳисобварақ-фактура, 2022 йил 31 мартдаги 5-сонли ҳисобварақ-фактура ва ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан унинг фойдасига 46 868 176 сўм асосий қарздорлик ундирилиши лозим. Шунингдек шартноманинг 4.2-банди ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддаси талабларига кўра даъвогар томонидан 24 000 000 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шартноманинг 2.3-бандига асосан кўрсатилган хизматлар учун 5 кун ичида 100 фоиз олдиндан тўловлар амалга оширилиши лозим. Бажарувчи томонидан кўрсатилган хизматлар ҳисобфактура орқали 2022 йилнинг январь-март ойларида расмийлаштирилиб буюртмачига топширилган бўлса-да, бугунги кунга қадар буюртмачи томонидан тўлов амалга оширилмаган. Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 6 469 730 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда, почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 46 868 176 сўм асосий қарз, 6 469 730 сўм пеня, 708 682 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиши лозим. Бинобарин, ФКнинг 234,236,263,326,333,703,705моддаларини, ИПКнинг 66,72,75,118,128,170,176-179,186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “BEST LINE-EXPRESS” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “UMID SPEKTR BIZNES” МЧЖ ҳисобига 46 868 176 сўм асосий қарз, 6 469 730 сўм пеня, 708 682 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, тегишли ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.Б.Тўраев