Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/1403 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Капитал Суғурта" АЖ суғурта компанияси Ответчик / Подсудимый Мехринисо ва Машхура хусусий корхонаси
Source ID 1006440 Claim ID 3062305 PDF Hash 0f6b7b21a6e3db44... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 357-моддаси аролик кодекси 357 code_article
ФКнинг 947-моддаси ФКнинг 947 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15 Тел: (0-374) 223-49-21, факс: 228-39-72, Эл.почта: and.vis@umail.uz ҚАРОР Андижон шаҳри 2023 йил 16 январь 4-1705-2202/1403-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья И.Жўраев Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд раиси ўринбосари Ш.Мирзаев раислигида, судьялар У.Холиқов ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг котиблигида, “Мехринсо ва Машхура” хусусий корхонаси раҳбари Х.Хуркинова (паспорт асосида), вакили У.Тухтасинов (паспорт асосида), “KAPITAL SUG`URTA” акциядорлик жамияти суғурта компанияси вакили Ш.Хамраев (адвокат, 2022 йил 28 декабрдаги 237/22-сонли ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “KAPITAL SUG`URTA” акциядорлик жамияти суғурта компанияси манфаатида “Мехринсо ва Машхура” хусусий корхонасидан 79 283 577,73 сўм асосий қарздорлик, 1 433 620 сўм фоиз, 1 500 000 сўм вакил харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган ҳужжатларни Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнларда – “палата” деб юритилади) палата аъзоси “KAPITAL SUG`URTA” акциядорлик жамияти суғурта компанияси (бундан буён матнларда – “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Мехринсо ва Машхура” хусусий корхонасидан (бундан буён матнларда – “жавобгар” деб юритилади) 79 283 577,73 сўм асосий қарздорлик, 1 433 620 сўм фоиз, 1 500 000 сўм вакил харажатларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 октябрдаги ажрими билан АТБ “Капиталбанк” (бундан буён матнларда – “банк” деб юритилади) ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта бозорини ривожлантириш агентлигидан мутахассис жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, палата томонидан киритилган апелляция шикоятида даъвогар билан банк ўртасида суғурта шартномаси тузилганлиги, ушбу шартнома асосида банкнинг кредит портфеллари суғурта қилинганлиги, жавобгарнинг банк олдидаги кредит мажбуриятлари ҳам суғурта даврида кредит портфели таркибида бўлганлиги, жавобгар томонидан тўланмасдан қолган кредит қарздорлиги ҳам суғурта ҳодисаси сифатида эътироф этилганлиги ҳамда шу сабабли банкка тўлаб берилганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, даъвогар билан банк ўртасида суғурта шартномаси тузилганлигини, ушбу шартнома асосида банкнинг кредит портфеллари суғурта қилинганлигини, банк томонидан мижозларга ажратилган қиймати 10 000 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларининг қайтарилмаслик ҳавфи суғурталанганлигини, айнан қайси кредит портфеллари суғурталанганлиги ҳақидаги рўйхат мавжуд эмаслигини, жавобгарнинг банк олдидаги кредит мажбуриятлари ҳам суғурта даврида кредит портфели таркибида бўлганлигини, жавобгар томонидан тўланмасдан қолган кредит қарздорлиги ҳам даъвогар ва банк ўртасида тузилган 2022 йил 31 январдаги 0105/502/1/2200258-сонли шартнома асосида суғурта ҳодисаси сифатида эътироф этилганлигини ҳамда 2022 йил 2 июндаги тўлов топшириқномаси билан ушбу маблағ банкка тўлаб берилганлигини, билдириб, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, ҳақиқатдан кредит шартномалари асосида кредит маблағлари ажратилганлигини, олинган кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли суд томонидан кредит қарздорликлари ундирилиб, ундирув гаровга қўйилган мулкларга қаратилганлигини, гаровдаги мулклар банк балансига қабул қилинганлигини, банк томонидан ортиқча 13 000 000 сўм атрофидаги пул маблағлари жавобгарга қайтариб берилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Палата ва банк суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида улардан вакиллар иштирок этмади. Палата шикоятида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 январдаги суд мажлисида банк вакили ўз тушунтиришида банк билан жавобгар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси асосида жавобгарга 920 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли банк томонидан судга кредит қарздорликни ундиришни сўраб судга мурожаат қилинганлигини, Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2018 йил 24 январдаги 2-1705-1801/182-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан банкнинг талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлигини, банк фойдасига жавобгардан 876 061 681 сўм кредит қарздорлиги ундирилганлигини ҳамда ундирув гаровдаги 2 та мулкларга қаратилганлигини, шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2018 йил 25 октябрдаги 2-1705-1807/2036-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан банкнинг талаби қаноатлантирилиб, банк фойдасига жавобгардан 148 366 396 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик ундирилганлигини ҳамда ундирув гаровдаги мулкга қаратилганлигини, Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2 та ҳал қилув қарори билан банк фойдасида жавобгардан 1 024 428 077 сўм кредит қарздорлиги ундирилганлигини, ҳал қилув қарорларининг ижроси юзасидан ижро ҳаракатлари амалга оширилганлигини, ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги мулклар сотилмаганлиги боис давлат ижроси томонидан гаровдаги мулклар банкка таклиф хати асосида таклиф этилганлигини, давлат ижрочисининг тегишли қарорлари ҳамда электрон онлайн-аукционда сотилмаган ундирувчига таклиф қилинган мол-мулкни ундирувчига топшириш тўғрисидаги 2018 йил 22 ноябрда тузилган далолатномалар асосида гаровдаги мулклар 1 037 610 000 сўм эвазига қабул қилиб олинганлигини, ҳал қилув қарорларига асосан ундирилган маблағдан банк балансига олинган гаров мулкларидаги тафовут сумма – 13 181 923 сўм маблағ жавобгарга қайтариб тўлаб берилганлигини, юқоридагилардан бошқа кредит қарздорлигини ундириш юзасидан ҳал қилув қарорлари қабул қилинмаганлигини, бироқ, ҳақиқатда жавобгарнинг 79 283 577,73 сўм фоиз тўловларидан бўлган қарздорлиги тўланмасдан қолиб кетганлигини, даъвогар билан тузилган суғурта шартномаси асосида кредит портфеллари суғурта қилинганлигини, ушбу тўланмай қолган маблағ ҳам суғурта ҳодисаси сифатида эътироф этилганлигини ҳамда даъвогар томонидан банкка тўлаб берилганлигини маълум қилган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни ҳамда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, суғурталовчи (даъвогар) ва суғурта қилдирувчи (банк) ўртасида 2022 йил 31 январда 0105/502/1/2200258-сонли “Кредит портфелини суғурталаш бўйича бош суғурта шартнома”си тузилган ҳамда суғурта қилдирувчига 281377-сонли суғурта полиси тақдим этилган. Суғурта шартномасининг 2.1-бандига биноан, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда тақдирда суғурта қилдирувчига етказилган зарарни қоплаш, суғурта қилдирувчи эса суғурта бадалини белгиланган миқдор ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-биндига биноан, суғурта объекти бўлиб, суғурта қилдирувчи (банк)нинг ва унинг таркибий бўлинмаларининг кредит портфели бўйича қарз олувчиларнинг тўланмаган кредит қарздорликлари натижасида етказилган зарар этиб белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандида қандай ҳодисалар суғурта ҳодисаси сифатида эътироф этилиши келишилган. Банк томонидан даъвогарга ёзма равишда мурожаат қилиниб, унда банк филиали ва жавобгар ўртасида тузилган 6РКЛ К-2/15, 6РКЛ К-4/15, 6РКЛ К5/15, 6РКЛ К-16/15, 6РКЛ К-18/15, 6РКЛ К-19/15-сонли кредит шартномалари шартлари ва тўлов жадвалига асосан кредитни қайтариш тўловлар ҳар ойнинг белгиланган санасига қадар амалга оширилиши белгиланганлигига қарамасдан жавобгар томонидан мавжуд асосий қарз ўз вақтида тўланмаётганлиги маълум қилиб, 2022 йил 31 январда тузилган 0105/502/1/2200258-сонли “Кредит портфелини суғурталаш бўйича бош суғурта шартнома”сига асосан бу ҳолатни суғурта ҳодисаси деб тан олишни ҳамда мавжуд қарздорликни тўлиқ қоплаб беришни сўраган. Даъвогар томонидан 2022 йил 2 июнда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, тегишли хулоса асосида суғурта шартномаси ҳамда суғурта қилдирувчи (банк) томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан юз берган ҳодиса суғурта ҳодисаси деб тан олинган, суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товони миқдори 79 283 577,73 сўм деб белгиланган. Суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товони миқдори, яъни 79 283 577,73 сўм маблағ 2022 йил 2 июндаги 5959-сонли электрон тўлов топшириқномаси орқали тўлов мақсадида “0105/502/1/2200258-сонли шартномага биноан” деб банкнинг тегишли ҳисоб-рақамига тўлаб берилган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнларда – “ФК” деб юритилади) 957моддаси талабига биноан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан банкка тўлаб берилган 79 283 577,73 сўм асосий қарзни, 1 433 620 сўм унга ҳисобланган фоизни ҳамда 1 500 000 сўм вакил харажатларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанцияси суди даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида ҳамда суд мажлисида келтирган важлари билан келиша олмайди. Банк томонидан жавобгарга 2015 йил 29 декабрда тузилган 6РКЛ/15сонли кредит шартномасига асосан 60 ой муддатга 920 000 000 сўм, 2016 йил 7 январда тузилган 6РКЛ К-2/15-сонли кредит шартномасига асосан 36 ой муддатга 400 000 000 сўм, 2016 йил 8 февралда тузилган 6РКЛ К-4/15-сонли кредит шартномасига асосан 36 ой муддатга 50 000 000 сўм, 2016 йил 23 февралда тузилган 6РКЛ К-5/15-сонли кредит шартномасига асосан 36 ой муддатга 48 000 000 сўм, 2017 йил 27 февралда тузилган 6РКЛ К-16/15-сонли кредит шартномасига асосан 18 ой муддатга 50 000 000 сўм, 2017 йил 31 майда тузилган 6РКЛ К-18/15-сонли кредит шартномасига асосан 18 ой муддатга 87 000 000 сўм, 2017 йил 7 августда тузилган 6РКЛ К-19/15-сонли кредит шартномасига асосан 18 ой муддатга 123 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Банк билан жавобгар ўртасида 2015 йил 29 декабрда тузилган 6РКЛ/15сонли кредит шартномаси бўйича кредит тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли банк Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2018 йил 24 январдаги 2-1705-1801/182-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан банкнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор қилинган ҳамда банк фойдасига жавобгардан 876 061 681 сўм кредит қарздорлиги ундирилган, ундирув жавобгарга тегишли бўлган Қўрғонтепа шаҳар, Мустақиллик кўчаси ўрамида жойлашган 47,17 кв.метр ер майдонида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчасига ва қўшимча жавобгар Артикова Маликахонга тегишли бўлган қаратилган Қўрғонтепа шаҳар, Мустақиллик кўчаси ўрамида жойлашган 250 кв.метр ер майдонида жойлашган икки қаватли меҳмонхона ва ошхона биносига қаратилиб, гаров мулкларининг бошланғич сотув баҳолари белгилаб берилган. Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2018 йил 25 октябрдаги 2-1705-1807/2036-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан банкнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, банк фойдасига жавобгардан 148 366 396 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик ундирилган ҳамда ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 2018 йил 29 сентябрдаги 10-448/2018-сонли таклиф хати билан ундириш гаровга қаратилган реализация қилинмаган мулкларни сотиш нархидан 10 фоиз камайтирилган суммада банкда қолдиришни таклиф қилган. Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими давлат ижрочисининг 2018 йил 13 октябрдаги “Сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари асосида гаровдаги ҳамда ундириш қаратилган мулклар 785 610 000 сўм ва 252 000 000 сўм ҳисобидаги қарздорлик эвазига банк филиалига топширилган ва бу ҳақида 2018 йил 22 ноябрда тегишли далолатномалар расмийлаштирилган. Банк вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришига асосан, Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2 та ҳал қилув қарори билан банк фойдасида жавобгардан 1 024 428 077 сўм кредит қарздорлиги ундирилганлигини, 2018 йил 22 ноябрда тузилган далолатномалар асосида гаровдаги мулклар 1 037 610 000 сўм қарздорлик эвазига қабул қилиб олинганлигини, ҳал қилув қарорларига асосан ундирилган маблағдан банк балансига олинган гаров мулкларидаги тафовут сумма – 13 181 923 сўм маблағ жавобгарга қайтариб тўлаб берилганлигини, 79 283 577,73 сўм қарздорлик эса фоиз тўловларидан вужудга келган қарздорлик эканлигини, юқоридагилардан бошқа кредит қарздорлигини ундириш юзасидан ҳал қилув қарорлари қабул қилинмаганлигини маълум қилган. Жавобгар томонидан 79 283 577,73 сўм асосий қарздорлик ўз вақтида банкка тўланмаётганлигини билдириб, банк даъвогардан бу ҳолатни суғурта ҳодисаси деб тан олишни ҳамда мавжуд қарздорликни тўлиқ қоплаб беришни сўраган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва банк вакилининг кўрсатмасига биноан 79 283 577,73 сўм фоиз тўловларидан ҳосил бўлган қарздорлиги бўлиб, ушбу суммани ундириш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарори мавжуд эмас, тарафлар томонидан ҳам ушбу ҳал қилув қарори судга тақдим этилмади. Шунингдек, бош суғурта шартномасининг 6.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзолангандан кейин кучга кириши ва мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар тарафлар томонидан тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилиши, Фуқаролик кодексининг 357-моддасига асосан шартноманинг шартлари 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилиши белгиланган. Шартноманинг 6.4-бандида эса ушбу шартнома билан шартлашилган суғурта товонини тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбурияти кучга киргандан кейин содир бўлган суғурта ҳодисаларига нисбатан тадбиқ этилиши ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврига амал қилиши, суғурта товонини тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбурияти суғурта мукофоти тўлангандан кейин кучга кириши белгиланган. Даъвогар томонидан томонидан тақдим этилган суғурта полисига асосан суғурта даври 2022 йил 22 апрель кунидан 2022 йил 21 августгача этиб белгиланган. ФКнинг 947-моддаси иккинчи қисмига биноан, агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади. ФКнинг 957-моддаси иккинчи қисмига биноан, суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Яъни, жавобгарнинг банк олдидаги 79 283 577,73 сўм фоиз тўловларидан ҳосил бўлган қарздорлигини ундириш билан боғлиқ тегишли суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлиши ҳамда тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарорининг (бундан буён матнларда – “қарор” деб юритилади) 7-бандида “ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтдан кучга киради ва унинг шартлари, агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.” деб тушунтириш берилган. Қарорнинг 22-бандида “Агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса. Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.” деб тушунтириш берилган. Суғурталовчи (даъвогар) ва суғурта қилдирувчи (банк) ўртасида 2022 йил 31 январда тузилган 0105/502/1/2200258-сонли “Кредит портфелини суғурталаш бўйича бош суғурта шартнома”си ҳам мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлиб, банк томонидан мижозларга ажратилган қиймати 10 000 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларининг қайтарилмаслик ҳавфи суғурталанган. Айнан қандай кредит портфеллари суғурталанганлиги ҳақидаги рўйхат ҳам мавжуд эмас. Банк томонидан 79 283 577,73 сўм фоиз тўловларидан ҳосил бўлган қарздорликни белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрмаган, бу суммани ундириш тўғрисида тегишли суднинг ҳал қилув қарори мавжуд бўлмаса-да ҳамда жавобгарнинг банк олдидаги мажбуриятлари суғурта даври бошланишидан олдин вужудга келган бўлишига қарамай, даъвогар томонидан асоссиз равишда банкка 79 283 577,73 сўм суғурта тўлови тўлаб берилган. Ваҳоланки, суғурта шартномаси асосида берилган суғурта полисида суғурта даври 2022 йил 22 апрель кунидан 2022 йил 21 август кунига қадар этиб белгиланган. Қарорнинг 11.2-бандига биноан, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда юз берган бўлса-да, зарар етказилиши унинг амал қилиш даври тугагандан кейин бошланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи томонидан ФКнинг 951моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, суғурта товонини тўлашга мажбур бўлади. Мазкур ҳолатда, суғурта ҳодисаси содир бўлган дея эътироф этилаётган воқеилик ҳамда зарар етказилиши суғурта шартномаси тузилишидан олдин вужудга келган. Биринчи инстанция суди даъво талабининг 79 283 577,73 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги қисми рад этилганлиги сабабли унга ҳисобланган 1 433 620 сўм фоиз ҳамда 1 500 000 сўм вакилга қилган харажатларини ундириш ҳақидаги даъво талабларини ҳам рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 278-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 822 171,9 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига 75 000 суд харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “KAPITAL SUG`URTA” акциядорлик жамияти суғурта компаниясидан республика бюджетига 822 171,9 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига 75 000 суд харажати ундирилсин. “KAPITAL SUG`URTA” акциядорлик жамияти суғурта компанияси томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ш.Мирзаев Ҳайъат аъзолари У.Холиқов Д.Убайдуллаев