Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/21373 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилояти божхона бошқармаси Божхона қўмитаси Ответчик / Подсудимый "DD GENERAL INSURANCE" акционерлик жамияти
Source ID 1008086 Claim ID 2921496 PDF Hash 2936506b1081310f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
га хориждан олиб келинган товарлар учун БКнинг 329-моддаси га хориждан олиб келинган товарлар учун БК 329 law
Божхона кодекси 332-моддаси Божхона кодекси 332 code_article
кодексининг 100-моддаси кодекси 100 code_article
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 329-моддаси нинг 329 law
БКнинг 339-моддаси БКнинг 339 law
БКнинг 329-моддаси БКнинг 329 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
БКнинг 351-моддаси БКнинг 351 law
аролик жавобгарлиги вужудга келганда БКнинг 345-моддаси аролик жавобгарлиги вужудга келганда БК 345 law
БКнинг 345-моддаси БКнинг 345 law
БКнинг 349-моддаси БКнинг 349 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/21373-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья –П.Закирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья - А.Усманов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 16 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлардан: “DD GENERAL INSURANCE” маъсулияти чекланган жамияти вакили Б.Иногамов (2022 йил 2 апрелдаги 01/45-сонли ишончнома асосида), Р.Ходжаев (2022 йил 16 февралдаги 01/44-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Наманган вилояти божхона бошқармасининг “DD GENERAL INSURANCE” маъсулияти чекланган жамияти ва “INVEST FINANCE PRODUCTION” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 948 899 474,50 сўм божхона тўловлари ва 67 950 691,37 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, “INVEST FINANCE PRODUCTION” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар МЧЖ деб юритилади) томонидан Наманган вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га хориждан олиб келинган товарлар учун БКнинг 329-моддасига асосан “Эркин муомалага чиқариш”да божхона тўловларини кечиктириб тўлаш сўралган ва БКнинг 339-345-модда талабларига асосан, божхона тўловларини тўланишини таъминлаш мақсадида жавобгар “DD GENERAL INSURANCE” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар суғурта компанияси деб юритилади) суғурта компаниясининг 2021 йил 6 июлдаги 0270/1303/1/2100271-001-сонли суғурта полиси тақдим этилган. Шунга кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 12 июлда 931 235 001,84 сўм миқдорида божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилган. МЧЖ томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 120 кунга, яъни 2021 йил 2 ноябрь кунига қадар кечиктириб тўлаш имконияти берилган. 1 Божхона кодекси 332-моддаси ҳамда Солиқ кодексининг 100-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси асосида божхона тўловлари кечиктирилган ҳар бир кун учун божхона тўловлари суммасидан жами 17 664 472,66 сўм миқдорида фоизлар ҳисобланган. МЧЖ томонидан белгиланган муддатда давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 948 899 474,50 сўм божхона тўловлари (931 235 001,84 +17 664 472,66 ) миқдоридаги божхона тўловлари тўланмаган ва суғурта ҳодисаси юзага келган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан божхона тўловларидан бўлган қарздорликни сўзсиз тартибда ундириш мақсадида, МЧЖнинг ҳисоб рақамларига инкассо топширқномалари юборилган. Бироқ, 2022 йил 17 январь холатига мазкур инкассо топшириқномалари бўйича МЧЖдан пул маблағлари келиб тушмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар суғурта компанияси ва жавобгар МЧЖ ҳисобидан 948 899 474,50 сўм божхона тўловларини ҳамда 67 950 691,37 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Суд жараёнида даъвогар вакиллари даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳамда даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисида, яъни даъво талабларининг пеня ундириш тўғрисидаги қисмини 67 950 691,37 сўмдан 81 415 574,91 сўмга кўпайтириш, шунингдек, 948 899 474,50 сўм божхона тўловларини жавобгар суғурта компанияси ҳисобидан, 81 415 574,91 сўм пеняни эса жавобгар МЧЖ ҳисобидан ундириш тўғрисида ариза тақдим этиб, уларни иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 июлдаги ажрими билан даъвогар вакиллари даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳамда даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар суғурта компанияси ҳисобидан даъвогар фойдасига 948 899 474,50 сўм божхона тўловлари ва 24 000 сўм почта харажати, жавобгар МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 81 415 574,91 сўм пеня ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар суғурта компанияси томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд 2 қарорларини бекор қилиш ҳамда даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар суғурта компанияси вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарорининг 22-бандида, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарурлиги ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эгалиги, қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши, мазкур Пленум қарорининг 22.1-бандида қонун ҳужжатларида мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг суғурта пули тўлаш ва қарздорнинг асосий мажбурияти бўйича солидар жавобгарлиги назарда тутилмаганлиги, шу муносабат билан судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурталовчи ва асосий қарздорга нисбатан арз қилинган бундай талабнинг суғурталовчига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилиши, талабнинг қарздорга нисбатан қисми эса мазмунан кўрилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилганлигини, мазкур ҳолатда божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги суд қарорлари ва давлат ижрочисининг қарори мавжуд эмаслиги сабабли жавобгар суғурта компанияси жавобгар МЧЖ билан бирга мазкур иш бўйича солидар жавобгар бўла олмаслиги тўғрисида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар, жавобгар МЧЖ ҳамда учинчи шахс иштирок этмади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар МЧЖ ҳамда учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни даъвогар, жавобгар МЧЖ ҳамда учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. 3 ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (матнда БК деб юритилади)нинг 329-моддасига асосан, божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга узайтирилиши божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир. БКнинг 339-моддасига асосан, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тўловчининг танловига кўра қуйидаги исталган усуллар орқали амалга оширилади: пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш; товарларни гаровга қўйиш; банк кафолатини тақдим этиш; божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш; кафиллик. БКнинг 329-моддасига кўра, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича имтиёзлар мавжуд бўлиб, унга кўра божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд жараёнида жавобгар вакиллари “DD GENERAL INSURANCE” МЧЖ қарздорликни тан олмай, даъвогарда инкассо топшириқномаларини қўйиб сўзсиз тартибда қарздорликни ечиб олиш имконияти мавжудлиги, ушбу ҳолатда қарздорликни солидар тартибда ундириш сўралганлиги сабабли даъво талаби асоссиз эканлиги тўғрисидаги важларни келтирилган. БКнинг 351-моддасига мувофиқ, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг банк ҳисобварақларида турган пул маблағлари ҳисобидан ундириш божхона органи томонидан банкка пул маблағларининг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали амалга оширилади. ФК 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган 4 сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. 2021 йил 6 июлда берилган суғурта полисига асосан фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганда БКнинг 345-моддасига асосан суғурта товони тўлаб берилиши белгиланган. БКнинг 345-моддасига асосан суғурта полиси билан таъминланган мажбурият тўловчи томонидан бажарилмаган тақдирда божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар суғурта полисини берган суғурталовчидан божхона органи томонидан сўзсиз тартибда қонунчиликка мувофиқ ундириб олинади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни суғурта полиси асосида жавобгарликни ўз зиммасига олган суғурта компанияси ҳисобидан ундириш юзасидан асосли хулосага келган. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан божхона тўловлари кечиктирилган 217 кун учун 67 950 691,37 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан суд муҳокамаси бошлангандан сўнг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза билан пеня миқдорини яна 43 кунга 13 464 883,54 сўм ҳисоблаб, жами 81 415 574,91 сўм пеня ундириб беришни сўраган. БКнинг 349-моддасига мувофиқ, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня тўланади. Пеня, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасини истисно этганда, уни ундириш бўйича мажбурий чоралар, шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъий назар, тўланади. Тўловчининг пеняни тўлаш бўйича мажбурияти божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик юзага келган кундан эътиборан пайдо бўлади ҳамда божхона тўловлари ва пеняни тўлаш бўйича қарздорлик амалда тўланган кунда тугатилади. Пеня уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи миқдорида ҳисобланади. Пенянинг умумий суммаси божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг миқдоридан ошмаслиги керак. Мазкур ҳолатда ҳам суд даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномаси ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг жавобгар МЧЖ ҳисобидан 81 415 574,91 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб тўғри хулосага келган. Шу сабабли, суд даъвогар томонидан талаб этилган 81 415 574,91 сўм пеня қонуний неустойка эканлиги, уни суд томонидан камайтириш мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳамда уни тўловчи - жавобгар МЧЖ дан ундириш юзасидан тўғри хулосага келган. 5 биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “DD GENERAL INSURANCE” маъсулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов Р.Хайдаров 6