← Назад
Решение #673165 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 январь
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Н.Абдумўминов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
“ХХХ” АЖ фойдасига 4 510 614,22 сўм асосий қарз, 77 781,30 сўм пеня, электр
тармоғига қайта улаш хизмати учун 8 801 200 сўм ва суд харажатини
жавобгардан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “ХХХ” АЖ манфаатида даъво аризаси билан Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 4 510 614,22 сўм асосий қарз, 77
781,30 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 8 801 200 сўм ва
суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, суд муҳокамаси кунига
қадар жавобгар юзага келган қарздорликни қопламаганлиги боис, даъво
талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили
иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
1
4-1104-2301/19-сонли иш
Шунингдек, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги
ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ушбу иқтисодий ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим этилган материалларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган
бўлса, 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки
уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 474-моддасига кўра,
агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган
энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида
белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Тарафлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти”
шартномаси тузилган.
Томонлар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш
шартномаси бўйича корхона (даъвогар) истеъмолчига электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериши, истеъмолчи (жавобгар) эса истеъмол
қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириши лозим бўлган бўлсада,
жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан тўловларни амалга оширмаган.
2
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 4 510
614,22 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларига ва судга тақдим этган
маълумотига кўра, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгунга қадар жавобгар
томонидан вужудга келган ўзининг асосий қарздорлигини қопламаганлиги
боис, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 4 510 614,22 сўмни
ташкил этиши аниқланди ҳамда мазкур ҳолат бўйича даъвогар вакили 2023
йил 16 январдаги №45-01/20-6-сонли маълумотномани ҳамда бир томонлама
тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини судга
тақдим этди.
Тараф вакилини суд мажлисидаги кўрсатмаларига кўра, иш
ҳужжатларидаги маълумотлар ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга
асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 4 510 614,22 сўмни
ташкил этиши суд муҳокамасида ўз исботини топди.
Ушбуларга асосан, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги
ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 4 510 614,22 сўм асосий қарздорликни ундириш
талаби ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан,
истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, корхонага
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида ҳамда электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоизи миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилиши
белгиланган. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50
фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳам белгиланган.
Ушбу асосга кўра, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 77 781,30 сўм
пеня ундириб беришни сўраган.
Мазкур ҳолатда, суд етказиб берилган энергия учун жавобгар ўз вақтида
тўловни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
пеня ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 77 781,30 сўм пеня
қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги
кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг пеня қарздорлиги тўлаб
берилмаганлиги боис, суд ушбу талабни ҳам тўлиқ қаноатлантирилиши лозим
деб топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш”
қоидаларининг 132-бандига кўра, истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу
Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни
қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, маиший
истеъмолчи — юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар уларни қайта
улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади (ЭҲНАТга уланган
истеъмолчилардан ташқари).
Даъвогар томонидан судга тақдим этган №U-27250-000515-сонли, №U27250-000018-сонли
далолатномаларидан
аниқланишича,
даъвогар
томонидан жавобгарга 8 801 200 сўмлик электр тармоқларига
истеъмолчини қайта улаш хизмати амалга оширилган.
3
Ушбу ҳолатда, суд, иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги
8 801 200 сўм электр тармоқларига истеъмолчини қайта улаш хизмати учун
қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги
кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг мазкур қарздорлиги тўлаб
берилмаганлиги боис, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан электр тармоғига
қайта улаш хизмати учун 8 801 200 сўм ундириш талабини ҳам тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур иқтисодий ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 244,
333, 474-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон
қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларига амал
қилиб, суд
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 4 510 614,22 сўм асосий қарз, 77 781,30
сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 8 801 200 сўм ва 24 000
сўм почта ҳаражати ундирилсин;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4