Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/2297 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый XALILULLOH-KAMRONBEK KELAJAGI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021129 Claim ID 3084955 PDF Hash 64b51a408c7d931c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2202/2297-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар «Халилуллох Камронбек Келажаги” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили М.Аскаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Халилуллох Камронбек Келажаги” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 28 125 000 сўм муддати келган кредит қарз, 10 214 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 2 680 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгарга айланма маблағни тўлдириш учун нақд пулсиз шаклда 50 000 000 сўм кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит тўловларини сурункали равишда келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, жавобгар томонидан 2022 йил 27 декабрь куни 2 240 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, ушбу тўловдан кредит фоизлари учун 1 805 000 сўм, 435 000 сўм пеня учун ўтганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозини билдирмади. 2023 йил 13 январь куни банк ходимлари томонидан жавобгарнинг Улуғнор тумани, Сариқсув МФЙ, Таскин кўчасига суд мажлиси ҳақида огохлантириш учун борилганда жамият раҳбари М.Қодирова кўрсатилган манзилда йўқлиги аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ раиси томонидан берилган маълумотномада ҳақиқатдан ҳам жамият Улуғнор тумани, Сариқсув МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатганлиги, ҳозирда жамият раҳбари М.Қодирова МФЙ ҳудудида яшамаётганлиги, ушбу фуқаро қаерда яшаётганлигидан хабари йўқлиги ҳақида маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, юқоридаги қонун нормасига асосан ишни палата вакили ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Улуғнор филиали ва «Халилуллох Камронбек Келажаги” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 мартда №11г-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга айланма маблағларни тўлдириш учун нақд пулсиз шаклда 50 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 50 000 000 сўм кредит асосий ва унга ҳисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар билан “Улуғнорда Бунёдкор Ривожи” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 март куни № 11-сонли махсулот етказиб бериш шартномаси расмийлаштирилган. Даъвогар ушбу шартнома бўйича 2022 йил 11 апрель кунги №15-сонли тўлов топшириқномага асосан шартномада келишилган 50 000 000 сўм тўловни “Улуғнорда Бунёдкор Ривожи” МЧЖ ҳисоб рақамига амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил декабрь ойи ҳолатига 28 125 000 сўм муддати келган кредит қарз, 10 214 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 2 680 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорликни ундириб беришни сўраган. Кредит шартноманинг 4.7-бандига кўра, қарз олувчи шартноманинг 3.5-3.11-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, муддатидан олдин кредит асосий қарз ва хисобланган фоизлари билан банк қайтаришни талаб этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар белгиланган муддатларда ҳамда қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 16 январь куни берилган маълумотномада судга даъво киритилганидан сўнг жавобгар ҳисоб рақамига 2022 йил 27 декабрь куни 2 240 000 сўм кредит қарздорлик учун тўлов қилингани, ушбу тўловдан кредит фоизлари учун 1 805 000 сўм, муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган пеня учун 435 000 сўм ўтгани маълум қилинган. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд, тўланган маблағнинг 1 805 000 сўми банк томонидан кредитга ҳисобланган 2 680 000 сўм фоиз қарз суммасидан чегириб ташланганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28 125 000 сўм муддати келган кредит қарз, 10 214 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 875 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада кредит қарздорлик ундирувини гаровга қўйилган мулкларга қаратиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд ўтилган. Бироқ, суд томонидан кредит шартномасига оид йиғма жилд ўрганилганда, жавобгар томонидан даъвогарга мажбуриятни таъминлаш учун бирор бир ашё берилмаганлиги, гаров шартномаси расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Даъвогар вакили ҳам суд мажлисида банк билан жавобгар ўртасида гаров шартномаси расмийлаштирилмаганлигини, даъво аризада ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш ҳақидаги талаб нотўғри ёзилиб қолинганлигини билдириб тушунтириш берди. Шу сабабли суд, даъвони ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, 820 380 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Халилуллох Камронбек Келажаги” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 28 125 000 сўм муддати келган кредит қарз, 10 214 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 875 000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлик ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 820 380 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат да шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Ш.Абдухаликов