← Назад
Решение #673177 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 январь
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Н.Абдумўминов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили
Э.Жумабаев (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
“ХХХ” АЖ фойдасига 16 011 602,46 сўм асосий қарз, 2 852 722,20 сўм пеня ва суд
харажатини жавобгардан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “ХХХ” АЖ манфаатида даъво аризаси билан Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 16 011 602,46 сўм асосий қарз, 2 852
722,20 сўм пеня ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, суд муҳокамаси кунига
қадар жавобгар юзага келган қарздорликни қопламаганлиги боис, даъво
талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, истеъмол қилинган
электр энергияси бўйича юзага келган қарздорликни тўлаш учун вақт
кераклигини айтиб, амалдаги қонунчилик доирасида пеняни камайтиришни
сўраб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тараф вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим этилган материалларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
1
4-1104-2301/18-сонли иш
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган
бўлса, 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки
уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 474-моддасига кўра,
агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган
энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида
белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Тарафлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр таъминоти”
шартномаси тузилган.
Томонлар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш
шартномаси бўйича корхона (даъвогар) истеъмолчига электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериши, истеъмолчи (жавобгар) эса истеъмол
қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириши лозим бўлган бўлсада,
жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан тўловларни амалга оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 16 011
602,46 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларига ва судга тақдим этган
маълумотига кўра, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгунга қадар жавобгар
томонидан вужудга келган ўзининг асосий қарздорлигини қопламаганлиги
боис, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 16 011 602,46
сўмни ташкил этиши аниқланди ҳамда мазкур ҳолат бўйича даъвогар вакили
2023 йил 16 январдаги №45-01/20-4-сонли маълумотномани ҳамда бир
томонлама
тасдиқланган
ўзаро
ҳисоб-китобларни
солиштириш
далолатномасини судга тақдим этди.
Тараф вакилини суд мажлисидаги кўрсатмаларига кўра, иш
ҳужжатларидаги маълумотлар ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга
асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 16 011 602,46 сўмни
ташкил этиши суд муҳокамасида ўз исботини топди.
Ушбуларга асосан, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги
ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 16 011 602,46 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан,
истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, корхонага
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида ҳамда электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоизи миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилиши
белгиланган. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50
фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳам белгиланган.
Ушбу асосга кўра, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 2 852 722,20
2
Мазкур ҳолатда, суд етказиб берилган энергия учун жавобгар ўз вақтида
тўловни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
пеня ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2 852 722,20 сўм пеня
қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги
кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг пеня қарздорлиги тўлаб
берилмаганлиги боис, суд ушбу талабни ҳам тўлиқ қаноатлантирилиши лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур иқтисодий ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 244,
333, 474-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон
қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларига амал
қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 16 011 602,46 сўм асосий қарз, 2 852
722,20 сўм пеня ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин;
- Республика бюджетига 377 286,49 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
3