Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/2598 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый BINOKOR SUPER SERVICE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007950 Claim ID 3090747 PDF Hash 1341923e3a0d81ba... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz АЖРИМ Юқоричирчиқ 2023 йил 16 4-1105-2201/2598-сонли тумани январь иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан жавобгар “Binokor Super Servis” МЧЖга берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2019 йил 18 февралдаги TV 0102 F5-сонли, 2019 йил 11 ноябрдаги TV 0318-сонли лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси (матнда бошқарма деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (матнда минерал ресурслар қўмитаси деб юритилади) томонидан жавобгар “Binokor Super Servis” МЧЖга (матнда жавобгар деб юритилади) берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2019 йил 18 февралдаги TV 0102 F5-сонли, 2019 йил 11 ноябрдаги TV 0318сонли лицензияларни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, минерал ресурслар қўмитаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида аризачи, жавобгар ва минерал ресурслар қўмитаси вакили иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига кўра суд ишни тарафлар вакилисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга 2019 йил 18 февралда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган “Қизилсой-1” конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун TV 0102-сонли F5 лицензия ва 2019 йил 11 ноябрда Юқоричирчиқ туманида жойлашган “Бинокор-3” конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун TV 0318-сонли F5 лицензия берилган. томонидан 2021 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун топширган солиқ ҳисоботлари ва 5ГР ҳисоботлари ўрганилганда “Қизилсой-1” конидан қазиб олинган 5.580 м3, “Бинокор-3” конидан қазиб олинган 24.280 м3 миқдордаги фойдали қазилмалар солиқ ҳисоботида кўрсатилмаганлиги аниқланган. Яъни, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботида қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўлиқ кўрсатилмаган. Бошқарма томонидан “Қизилсой-1” конидан қазиб олинган фойдали қазилмалар учун қўшимча 41.850.000 сўм, “Бинокор-3” конидан қазиб олинган фойдали қазилмалар учун қўшимча 182.100.000 сўм солиқ ҳисобланган. Бошқарма томонидан жавобгарга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган. Жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмагандан сўнг судга ариза билан мурожаат қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. ИПК 107-моддасига асосан даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво аризаси суд томонидан кўрмасдан қолдирилади. ИПК 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Суд аризани муҳокама қилиб, ариза мазкур турдаги аризаларни имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблаб, аризани қўрмасдан қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Ренспубликаси Қонуни талабига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта харажатлари эса аризачи зиммасида қолдирилади. Демак, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195, 217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд ажрим қ и л д и: Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан тўланган суд харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан 10 кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ғ.Машкуров