Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3381 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот АЖ Ответчик / Подсудимый Дўстлик туман мактабгача таълим муассаси
Source ID 1021029 Claim ID 3095077 PDF Hash 27a3ead4e6928ee0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
Кодекснинг 333-моддаси Кодекс 333 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 январь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3381-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг, жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимидан 58.691.100 сўм асосий қарз ва 18.910.300 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Жўраев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими (кейинги ўринларда жавобгар)дан 58.691.100 сўм асосий қарз ва 18.910.300 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими билан ишга Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Жўраев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарзга ҳисобланган пеняни ундириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Дўстлик туман мактабгача таълим бўлими (Истеъмолчи) ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали (Етказиб берувчи) ўртасида 2022 йил 17 февралда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 7/2-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 58.691.100 сўмни ташкил этиши аниқланди. Қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, Абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, 478-моддасида агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши белгиланган, Кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган такдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб белгиланган. Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 58.691.100 сўм асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Шу сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 58.691.100 сўм асосий қарзни ундиришни талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Шунингдек, даъво аризасида шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандига асосан 18.910.300 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, жавобгар муддати ўтган ҳар бир куни учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг жавобгардан 18.910.300 сўм пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.782.060 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.782.060 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига, давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 474, 478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 3.782.060 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Дўстлик туман мактабгача таълим бўлимидан Республика бюджетига 1.552.028 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья О.Эргашев