Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3740 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қувурқурилишсервис хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Бобуржон обод қурувчи масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1020931 Claim ID 3082955 PDF Hash 68820745b44e4bb6... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 16 январь 4-1405-2202/3740-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида, жавобгар ЖЖЖдан 100 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференция алоқа режимида даъвогар ХХХ вакили Ш.Маҳмудов (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, ЖЖЖ ва ХХХ ўртасида 2022 йил 17 августда 17/22-сонли шартномаси имзолаган, шартномага асосан, жавобгар ЖЖЖ ер ости сув қудуқларини қазиш ва қайта таъмирлаш ишларини бажариш, даъвогар ХХХ эса бажарилган ишларнинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган, даъвогар келишилган суммадан 100 000 000 сўм миқдорида жавобгар ЖЖЖ хисоб рақамига ўтказиб берган, бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари сабабли даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 100 000 000 сўмни ундириб беришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили Ш.Маҳмудов кўрсатма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини билдириб, жавобгар хисоб рақамига ўтказиб берилган 100 000 000 сўм ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаларига мувофиқ ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, ЖЖЖ ва ХХХ ўртасида 2022 йил 17 августда 17/22-сонли шартнома имзолаган. Шартномага асосан, жавобгар ЖЖЖ даъвогарга ер ости сув қудуқларини қазиш ва қайта таъмирлаш ишларини бажариш, даъвогар ХХХ эса бажарилган ишларнинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Судга тақдим қилинган ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг суд муҳокамасида берган кўрсатмаларига кўра, жавобгарнинг хисоб рақамига 2022 йил 22 август куни 60 000 000 сўм ва 2022 йил 31 август куни 40 000 000 сўм ўтказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган, шунингдек, даъвогар томонидан ўтказиб берилган 100 000 000 сўм маблағлар даъвогарга қайтарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу Кодекснинг 242-моддасига кўра эса, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар ХХХ 2022 йил 20 сентябрда жавобгар ЖЖЖга огоҳлантириш хати орқали шартнома шартларига биноан келишилган ишларни бошлашни ёки ўтказиб берилган маблағларни қайтаришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хатига хеч қандай муносабат билдирилмаган. Қайд этилганларга кўра, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖдан 100 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 100 000 000 сўмни ундиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 100 000 000 сўм,олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан давлат бюджетига 2 000 000 сўм, Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев