Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/4093 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый KOROSKON SOG`LOM CHORVASI фермер хўжалиги
Source ID 1020252 Claim ID 3095150 PDF Hash 68fd0735b94a2aa4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi, Chortoq ko’chasi, 15-uy 161200, Yangikurgan town, Chаrtаk street, 15 Тel: 0(369) 63-22-559 0(369) 63-21-796 0(369) 63-21-886 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Янгиқўрғон шаҳарчаси 2023 йил 16 январь 4-1604-2202/4093-сонли иш Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Т.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, ААнинг жавобгар ББнинг 10190112,63 сўм солиқ қарздорлиги ундирувини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни иқтисодий суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризада баён этилишича, ААга (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 10190112,63 сўм солиқ қарздорлиги белгиланган муддатда тўлаб берилмаган. Қарздорликни тўланиши юзасидан 2022 йил 21 ноябрда 21002150-сонли талабнома юборилган, жавобгар томонидан мазкур талабномага эътирози борлиги ҳақида жавоб хати берилган. Шу боис, даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгарнинг 10190112,63 сўм солиқ қарздорлиги ундирувини қарздорнинг молмулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари суд мажлисига келмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг аризаси суднинг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатилган ҳамда ишни кўриш 2023 йил 16 январга тайинланган. Суднинг ажрими электрон шаклда 2022 йил 29 декабрда даъвогарга юборилган ва 2023 йил 10 январда даъвогарнинг электрон манзилига бориб тушган. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади ҳамда иш ҳужжатларида даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Шу сабабли, даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддаси, биринчи қисми, 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги кўрсатиб берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: ААнинг жавобгар ББнинг 10190112,63 сўм солиқ қарздорлиги ундирувини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Т.Тўхтабоев “Ажрим аслига тўғри”, судья Ш.Т.Тўхтабоев