← Назад
Решение #673202 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
сонли иш
2023 йил 16 январь 4-1107-2201/3837-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, даъвогар "AZIYANATIONALTRANS" МЧЖнинг
жавобгар “O`ZBEKKO`MIR” АЖ ҳисобидан 413 128 677 сўм
асосий қарз, 41 312 867 сўм зарар ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини даъвогар вакили И.Касимов (10.01.2023
йилдаги ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили
А.Закиров (04.01.2023 йилдаги 04/01-сонли ишончнома
асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
"AZIYANATIONALTRANS"
МЧЖ
(сотувчи)
ва
“O`ZBEKKO`MIR” АЖ (харидор) ўртасида жами 6 та олдисотди шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра жавобгар
шартномада
кўрсатилган
миқдор
ва
қийматда
ассортиментдаги қўнғир кўмир, каолин маҳсулотларини
шартномада белгиланган муддатларда даъвогар харидорга
етказиб
бериш,
даъвогар
харидор
эса
товар
учун
шартномаларда белгиланган муддатларда тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур
шартномага
асосан
даъвогар
ўз
мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 1 178 302 533 сўм
пул маблағини тўлаб берган, жавобгар томонидан маҳсулот
тўлиқ етказиб берилмаган, натижада 413 128 677 сўм асосий
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
қарзни
тўлаш
тўғрисида юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра даъвогар "AZIYANATIONALTRANS" МЧЖ
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
“O`ZBEKKO`MIR” АЖ ҳисобидан 413 128 677 сўм асосий
қарз, 41 312 867 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб,
суддан
уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, асосий
қарздорликни тўлиқ тан олиб, 413 128 677 сўм асосий
қарздорликни тан олинганлиги тўғрисидаги бир тарафлама
тасдиқланган
ўзаро
солиштириш
таққослаш
далолатномасини судга тақдим қилиб, суддан даъвонинг
неустойка ундириш талабини рад қилишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгарнинг важларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини
қаноатлантирилган
даъво
талабларига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олдисотди шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
мувофиқ
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги
учун,
агар
қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги ҳужжатларга кўра "AZIYANATIONALTRANS"
МЧЖ (сотувчи) ва “O`ZBEKKO`MIR” АЖ (харидор) ўртасида
02.03.2021 йилда 20210302-сонли, 03.05.2021 йилда 621сонли, 31.05.2021 йилда 20210531-сонли, 25.10.2021 йилда
20211025-сонли, 27.10.2021 йилда 20211027-сонли ва
02.03.2022 йилда 290-сонли олди-сотди шартномалари
тузилган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар харидор
томонидан жавобгар сотувчига жами 1 178 302 533 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилган. Ўз навбатида сотувчи
жавобгар томонидан 765 173 856 сўмлик товар харидор
даъвогарга етказиб берилган ва жавобгар томонидан
шартномавий
мажбуриятлар
лозим
даражада
тўлиқ
бажарилмаган. Натижада 2022 йилнинг 11 июнь куни
ҳолатида жавобгарнинг даъвогар олдида 413 128 677 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Аниқланишича
бугунги
кунга
қадар
жавобгар
томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган, маҳсулот даъвогарга етказиб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 413 128 677 сўм қарзи
ишдаги ҳужжатлардан, жумладан ҳисобварақ-фактуралар,
жавобгар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 10 январдаги
ўзаро
солиштириш-таққослаш
далолатномаси
ва
суд
мажлисида даъвогар ва жавобгар вакилларининг берган
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
талаби қаноатлантирилиши, жавобгар хисобидан унинг
фойдасига 413 128 677 сўм асосий қарз суммаси ундирилиши
лозим.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 41 312 867 сўм
адвокат хизмати ҳақи (зарар) ундиришни сўраган.
ФКнинг
324-моддаси
талаби
бўйича,
қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги
ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни
тўлаши шарт.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши тушунилади.
Даъвогар ўзининг ушбу даъво аризасида бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун адвокатлик фирмаси билан юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузганлигини ва 41 312
867
сўм
пул
маблағи
фирма
ҳисобига
ўтказиб
берилганлигини, шунга кўра ушбу 41 312 867 сўм маблағни
жавобгардан зарар сифатида ундиришни сўраган.
Бироқ даъвогар томонидан мазкур даъво талаблари
асослаб берилмади. Адвокатлик бюроси билан тузилган
шартнома, пул маблағини ўтказиб берганлиги тўғрисидаги
тўлов топшириқномалари ва бошқа даъвонинг мазкур
қилинмади.
Шунга кўра даъвогарнинг зарар (адвокат хизмати ҳақи)
ундириш талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
ИПКнинг
118-моддаси
1-қисмига
асосан
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд давлат божини ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклашни ва почта харажатини жавобгардан
даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПК 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “O`ZBEKKO`MIR” АЖ ҳисобидан даъвогар
"AZIYANATIONALTRANS" МЧЖ фойдасига 413 128 677 сўм
асосий қарз, 4 131 287 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 413 128 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев