Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3379 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SILVERLEAFE МЧЖ ҚК Ответчик / Подсудимый USTA SAFAR OTA фермер хўжалиги
Source ID 1021035 Claim ID 3095643 PDF Hash 308c9a0a67a11f2f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3379-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Уста Сафар ота” фермер хўжалигидан 65.687.000 сўм асосий қарз ва 19.706.100 сўм жаримани ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида), жавобгар “Уста Сафар ота” фермер хўжалиги раҳбари У.Қодирқуловларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда даъвогар) ва “Уста Сафар ота” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 22 январь куни пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра жавобгар ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес режаси)га асосан 25 гектар ер майдонида 56 тонна пахта хом ашёсини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.6-бандида даъвогар томонидан молиялаштирилган ҳудудда жавобгар томонидан етиштириладиган пахта хом ашёси тўлиқ ҳажмда даъвогарга етказиб берилиши қайд этилган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиштириб олиш билан боғлиқ харажатлари молиялаштириб борилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган ва даъвогарга шартномада белгиланган миқдорда пахта хом ашёси топширилмаган. Даъвогар томонидан 2022 йил 11 ноябрь куни жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан огохлантириш хати юборилган. Бироқ, даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 65.687.000 сўм асосий қарз ва 19.706.100 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Пирназаров тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, судга даъво аризаси берилгандан сўнг жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик қисман қоплаб берилганлигини ҳисобга олиб, жавобгардан 38.345.000 сўм асосий қарз ва 19.706.100 сўм жаримани ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили У.Қодирқулов тушунтириш бериб, пахта чигити даъвогарга қарашли тракторлар ёрдамида чуқур экиб юборилганлиги ҳамда ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабабли яхши униб чиқмаганлигини, натижада даъвогардан қўшимимча равишда яна уруғлик чигит олиб, экин майдонини бузиб қайтадан экишга мажбур бўлганлигини, шу сабабли шартномада келишилган миқдорда пахта хом ашёси тўлиқ топширилган бўлсада, сарф харажатлар ошиб кетганлиги сабабли даъвогар олдида қарздорлик юзага келганлигини, бироқ даъвогарнинг жарима ундириш талаби асоссиз эканлигини маълум қилиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини рад қилишни ҳамда қарздорлик қисман бартараф этилганлигини ҳисобга олишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170-моддаларига асосланиб, ишни Палата вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан кўриб чиқишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгар пахта хом ашёсини етиштириш учун зарур маҳсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 65.687.000 сўм қарздорлик юзага келган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 237-моддаси талабига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2023 йил 16 январь ҳолатига 38.345.000 сўмни ташкил этади. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 65.687.000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 38.345.000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида асосан 19.706.100 сўм жаримани ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан бош тортганлиги учун жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланиши, бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам жавобгар томонидан тўланиши белгиланган. Бироқ, ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида маълум бўлишича, жавобгар томонидан шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот даъвогарга тўлиқ топширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогарнинг 19.706.100 сўм жарима ундириш талаби далиллар билан исботлаб берилмаганлиги сабабли суд даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 19.706.100 сўм жаримани ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 38.345.000 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “Уста Сафар ота” фермер хўжалигидан даъвогар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона фойдасига 38.345.000 сўм асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасидан Республика бюджетига 394.122 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Уста Сафар ота” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1.313.740 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев