Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/2773 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BUISNES GREAT FUTURE 2020 масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Саодатли яшил дала фермер хўжалиги
Source ID 1007981 Claim ID 3096856 PDF Hash 75678472798ab977... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/2773-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида, даъвогар “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Б.Олимовнинг жавобгар “Саодатли яшил дала” фермер хўжалиги ҳисобидан молиявий ёрдам учун ўтказилган 2 570 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Даъво аризада баён қилинишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2202/1139-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 03 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб аталади) соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз (банкрот) деб эътироф этилган ва “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритиш очилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Олимов Баходир Одилжонович (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинлангани, даъвогар томонидан “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамиятининг банк айланмаси таҳлил қилинганда, “Саодатли яшил дала” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)нинг ҳисоб рақамига “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 2 570 000 сўм молиявий ёрдам пуллари ўтказиб берилганлиги, лекин жавобгарнинг ҳисоб рақамидан жами 2 570 000 сўм молиявий ёрдам пуллари “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига қайтарилмагани, тугатиш бошқарувчиси томонидан ушбу қарздорликни қайтариши, акс ҳолда ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги 14.12.2022 йил кунги №01/024-Б.О-сонли талабномани жавобгарга почта алоқа юборилгани, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгани, шу сабабли ўтказилган молиявий ёрдам пулини қайтаришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Суднинг соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш ва ишни тайинлаш бўйича ажрими қабул қилинган. Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга почта бўлими орқали етказилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарлик ёзма фикр билдирмаган, бироқ жавобгар жамиятига жами 2 570 000 сўм молиявий ёрдам пулларини нақт пул шаклида етказиб берилганлиги тўғрисидаги 2022 йил 01 январь кунги маълумотнома ва солиштирма далолатнома тақдим қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2202/1139-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 03 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз (банкрот) деб эътироф этилган ва “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритиш очилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Олимов Баходир Одилжонович (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган. Даъвогар томонидан “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамиятининг банк айланмаси таҳлил қилинганда, жавобгарга “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти томонидан “08.05.2020 йил кунги шартномага асосан молиявий ёрдам учун ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда 600 000 сўм, “21.05.2020 йил кунги шартномага асосан молиявий ёрдам учун ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда 1 200 000 сўм, “16.06.2020 йил кунги шартномага асосан молиявий ёрдам учун ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда 770 000 сўм жами 2 570 000 сўм маблағлар ўтказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни қайтариши, акс ҳолда ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги №01/024-Б.О-сонли талабномани жавобгарга почта алоқа юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар ўтказилган молиявий ёрдам пулини қайтаришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Иш хужжатларини ўрганиш давомида “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти собиқ хисобчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамиятига 2 570 000 сўм молиявий ёрдам пулларини нақт пул шаклида етказиб берилганлиги хақида 2022 йил 01 январь кунги маълумотнома ва солиштирма далолатнома тақдим қилган шу сабабли “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти олдида жавобгарнинг ҳеч қандай дебитор қарзи мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогар талаби асослантирилмагани инобатга олиб, даъво талабини рад қилишни лозим топади. Суд иқтисодий иши бўйича суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, даъвогар “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 2031-2035-моддаларига асосан, қарор қилди: Даъво аризаси рад этилсин. “BUISNES GREAT FUTURE 2020” масъулияти чекланган жамияти хисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатини ўзининг зиммасида қолдирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг қарздорлик иҳтиёрий тўланмаган тақдирда ижро варақа берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Судья У.М.Бузурходжаев