Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3835 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангрен иссиқлик энергияси Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Имонбек гранд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008388 Claim ID 3097240 PDF Hash d7e3e9b6875bb0ad... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур Кодекс 2034 8 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил ---------- 4-1107-2201/------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси --------, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “--------------” ДУК манфаатиданинг жавобгар “-------------” МЧЖ ҳисобидан 1 230 245 сўм асосий қарз ва 615 122 сўм пеня ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “--------------” ДУК манфаатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан 1 230 245 сўм асосий қарз ва 615 122 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим 2022 йил 30 декабрь куни чиқарилган бўлсада, тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари сув етказиб бериш ва оқава сувларини қабул қилиш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “--------------” ДУК ва “--------------” МЧЖ ўртасида 2021 йил 04 ноябрда 742-сонли иссиқлик энергиясини бериш тўғрисида шартнома тузилган. Аниқланишича шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2 155 245 сўмлик иссиқлик энергияси етказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан ушбу иссиқлик энергияси тўлиқ қабул қилиб олинган ва тўлов тўлиқ амалга оширилмаган натижада 1 230 245 сўм асосий қарз вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар, ўзаро солиштириш далолатномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг фойдасига 1 230 245 сўм асосий қарз суммаси ундирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 4.5-бандига асосан даъвогар жавобгардан 615 122 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан иссиқлик энергияси учун олдиндан 15 фоиз, ҳар ой учун кейинги ойнинг ўттизинчи санасига қадар якуний тўлов амалга оширилиши лозим. Бироқ иссиқлик энергияси даъвогар таъминотчи томонидан 2021 йил ноябрь-декабрь, 2022 йилнинг январь-март ойларига қадар етказиб берилган бўлса-да, жами 1 230 245 сўмлик иссиқлик энергияси учун бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган. Шартноманинг 4.5-бандига асосан иссиқлик энергияси ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи томонидан таъминотчига ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорда, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлаши тўғрисида келишилган. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 209 141 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 1 230 245 сўм асосий қарз, 209 141 сўм сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим. Юқорида баён этилганларга асосан, суд ИПКнинг 118, 176-179, 180, 2031-2035-моддалари ҳамда ФКнинг 234, 236, 326, 333моддаларини қўллаб, Жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан: - “--------------” ДУК фойдасига 1 230 245 сўм асосий қарз, 209 141 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. --------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Судья -----------