← Назад
Решение #673222 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 3 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 16 январь
№ 4-1603-2201/5094
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар–
«O`ZMELIOMASHLIZING» DUK манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар–
«РОРMAXSUSSUVPUDRAT» МЧЖ ҳисобидан лизинг тўловларидан бўлган
31.061.905 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили Д.Абдуллаев (2023 йил 9 январдаги
№02-сонли ишончнома асосида) иштирокида, замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланилган холда суд биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«O`ZMELIOMASHLIZING» DUK (кейинги матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«РОРMAXSUSSUVPUDRAT» МЧЖ ҳисобидан лизинг тўловларидан бўлган
31.061.905 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш
бериб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик тўлиқ
бартараф этилганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантириш рад этишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2013
йил 6 февралдаги 12/07-186-сонли шартномага асосан 1 дона «JY230ELB»
русумли эксковатор, 2013 йил 13 ноябрдаги 13/07-112-сонли шартномага
асосан 1 дона «JY623ELB» русумли эксковатор, 2013 йил 10 декабрдаги
13/07-126-сонли шартномага асосан 1 дона «SHACMAN» русумли самосвал,
2014 йил 18 декабрдаги 14/07-59-сонли шартномага асосан 1 дона «САКАДД-4005» русумли пайвандлаш агрегати, 2015 йил 25 мартдаги 14/07136-сонли шартномага асосан 1 дона «XE215CLL» русумли эксковатор,
2015 йил 8 апрелдаги 14/07-149-сонли шартномага асосан 1 дона
«SHACMAN» русумли самосвал, 2015 йил 4 августдаги 14/07-200-сонли
шартномага асосан 1 дона «ТУ-160» русумли бульдозер, 2019 йил 8
майдаги 18/07-78-сонли шартномага асосан «Вагон домик» русумли
техника даъвогар томонидан жавобгарга лизингга топшириш-қабул
қилиш далолатномаси асосида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
юқоридаги лизинг шартномаларидан келиб чиққан.
«Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган
истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар,
мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт
воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши
мумкин.
ФК 587-моддасининг талабларига кўра, лизинг шартномаси бўйича
лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага
олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф
билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш
мажбуриятини олиши, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши, ФК 597-моддасининг
биринчи қисмида эса агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида
тўлаши шартлиги белгиланган.
тўловларини тўлашда кечикиш ҳолатларига йўл қўйган ва 2022 йил 1
декабрь ҳолатига 31.061.905 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган.
Ваҳоланки, лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов
графикларига асосан жавобгар ҳар ойда лизинг тўловларини белгиланган
миқдорларда тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг лизинг тўловларидан бўлган
31.061.905 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби
қонунчиликка ва шартномалар шартларига кўра асосли қўйилган.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномада, жавобгар томонидан қарздорлик судгача тўлиқ
тўланганлиги
кўрсатилган.
Суд
қарздорлик
тўлиқ
бартараф
этилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Мазкур модданинг бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши лозимлиги кўрсатилган. Шу муносабат билан ишни судда
кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 621.238,1 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«O`ZMELIOMASHLIZING» DUK манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар«РОРMAXSUSSUVPUDRAT»
МЧЖ
ҳисобидан
«O`ZMELIOMASHLIZING» DUK фойдасига тўланган 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар- «РОРMAXSUSSUVPUDRAT» МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 621.238,1 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақида ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Шокиров