Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/13 Дата решения 16.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ROHAT AGROPRODUCTS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021371 Claim ID 3097534 PDF Hash c26a824a91fd709a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 январь Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Н.Абдумўминов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 15 653 972,50 сўм асосий қарз, 417 884,25 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 3 000 000 сўм ва суд харажатини жавобгардан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ХХХ “ХХХ” АЖ манфаатида даъво аризаси билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 15 653 972,50 сўм асосий қарз, 417 884,25 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 3 000 000 сўм ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар юзага келган қарздорликни қопламаганлиги боис, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб 1 4-1104-2301/13-сонли иш ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ушбу иқтисодий ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган материалларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тарафлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш” шартномаси тузилган. Томонлар ўртасида тузилган электр энергиясини етказиб бериш шартномаси бўйича корхона (даъвогар) истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, истеъмолчи (жавобгар) эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаши лозим бўлган. Жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириши лозим бўлган бўлсада, жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан тўловларни амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 15 653 972,50 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, даъвогар 2 вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларига ва судга тақдим этган маълумотига кўра, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгунга қадар жавобгар томонидан вужудга келган ўзининг асосий қарздорлигини қопламаганлиги боис, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 15 653 972,50 сўмни ташкил этиши аниқланди ҳамда мазкур ҳолат бўйича даъвогар вакили 2023 йил 16 январдаги №45-01/20-12-сонли маълумотномани ҳамда бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини судга тақдим этди. Тараф вакилини суд мажлисидаги кўрсатмаларига кўра, иш ҳужжатларидаги маълумотлар ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 15 653 972,50 сўмни ташкил этиши суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ушбуларга асосан, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 15 653 972,50 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни лозим топади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан, истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида ҳамда электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоизи миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳам белгиланган. Ушбу асосга кўра, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгардан 417 884,25 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Мазкур ҳолатда, суд етказиб берилган энергия учун жавобгар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 417 884,25 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг пеня қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги боис, суд ушбу талабни ҳам тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 132-бандига кўра, истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, маиший истеъмолчи — юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилардан ташқари). Даъвогар томонидан судга тақдим этган №U-27250-000280-сонли далолатномасидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 3 000 000 сўмлик электр тармоқларига истеъмолчини қайта улаш хизмати амалга оширилган. Ушбу ҳолатда, суд, иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3 000 000 сўм электр тармоқларига истеъмолчини қайта улаш хизмати учун 3 қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар жавобгар томонидан ўзининг мазкур қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги боис, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 3 000 000 сўм ундириш талабини ҳам тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд мазкур иқтисодий ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 244, 333, 474-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 1-илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларига амал қилиб, суд Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 15 653 972,50 сўм асосий қарз, 417 884,25 сўм пеня, электр тармоғига қайта улаш хизмати учун 3 000 000 сўм ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин; - Республика бюджетига 381 437,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 4