← Назад
Решение #673230 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1703-2202/2289-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Ferlev” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Улуғнор туман йўллардан
фойдаланиш унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Пўлатов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили К.Вахобов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), «Ferlev” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Улуғнор туман
йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб
юритилади)дан 10 875 871 сўм асосий қарз ва 13 087 587 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги
№ 345-сонли “Таъсисчи бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга
ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарорига асосан Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги
барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан
хизмат кўрсатилиши белгиланган.
Суднинг 2022 йил 19 декабрдаги ажрими билан Андижон вилоят Молия
ва Ғазначилик бошқармалари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан
шартнома талаблари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам
даъвогардан жавобгарнинг махсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
қарздорлиги мавжудлигини, асосий қарздорликка нисбатан эътирози
йўқлигини, даъвогар 13 087 587 сўм миқдорида пеня ундиришни талаб
қилаётганлигини билдириб, пеня миқдорини камайтириб беришни сўради.
Ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Молия
ва Ғазначилик бошқармалари вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келишмади ва низо юзасидан эътирозларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни Андижон вилоят Молия
ва Ғазначилик бошқармалари вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2021 йил 18 февралда 600 000 000 сўмлик нефт махсулотлари етказиб бериш
бўйича шартнома расмийлаштирилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга
нефт махсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар
учун тўлиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан 2021 йил 18 февралдаги №347-сонли ҳисобварақфактура билан 32 044 977,81 сўмлик, 2021 йил 27 февралдаги №399-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 29 519 992,62 сўмлик, 2021 йил 13 мартдаги
№486-сонли ҳисобварақ-фактура билан 31 979 977,86 сўмлик, 2021 йил
18 майдаги №924-сонли ҳисобварақ-фактура билан 32 083 977,79 сўмлик,
2021 йил 4 июндаги №1176-сонли ҳисобварақ-фактура билан 35 769 965,70
сўмлик жами 161 398 891 сўмлик нефт махсулотлари етказиб берилган,
жавобгар етказиб берилган махсулот учун тўловларни амалга оширмаган.
Даъво аризада даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган бошқа
шартномалар бўйича жавобгарнинг 30 523 020 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги
аниқланганлиги, ушбу ҳақдорлик №325-сонли шартнома бўйича қарздорлик
қўшиб ҳисобланганда жавобгарнинг жами 130 987 871 сўм дебитор қарздорлиги
юзага келганлиги кўрсатилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябр
ҳолатига расмийлаштирилган таққослаш далолатномасида жавобгарни
даъвогардан 130 875 862 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Даъвогар
мавжуд
қарздорликларни
тўлаб
бериш
юзасидан
2022 йил 20 июлдаги №21-ТФ-сонли талабномаси жавобгарга почта алоқа
хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъвогар ва жавобгар
вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактура, таққослаш далолатномалари билан ўз
тасдиғини топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шартноманинг 6.4-бандида етказиб берилган махсулот ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида
тўланмаган сумманинг 0.5 фоизи миқдорида, лекин жами тўлов кечиктирилган
сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаланиши
кўрсатилган.
Даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида тўланмаганлиги
учун 13 087 587 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Жавобгар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида даъвони пеня
ундириш ҳақидаги қисми бўйича пеня миқдорини камайтиришни сўрасада,
жавобгарнинг ҳозирги кунда мулкий аҳволи яхши эмаслиги ҳақида бирор бир
ёзма ҳужжат тақдим этмади.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогарнинг
фойдасига 130 875 871 сўм асосий қарз, 13 087 587 сўм пеня, судга мурожаат
қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, шунингдек, ишни
кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети фойдасига 2 879
269,16 сўм давлат божи, 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ суд харажатини Олий суд депозит ҳисоб рақамига
ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши;
ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қарор
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Улуғнор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан:
- «Ferlev” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 130 875 871 сўм
асосий қарз, 13 087 587 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 879 269,16 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов