← Назад
Решение #673235 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арсозлик кодекси | 81 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2101/1344-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья-Б.Мамадалиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Ш.Махмудовнинг
раислигида,
судьялар
А.Абдуллаев
ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uz-Prista” қўшма корхонаси вакили
Ғ.Қодиров (ишончномага асосан) ва Н.Умарова (ишончномага асосан),
М.Желев (директор), “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти
чекланган жамияти вакили М.Эгамбердиева (ишончномага асосан) ва
Ш.Халилов (ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги вакили С.Ғаниев (ишончномага асосан)нинг
иштирокида,
даъвогар
масъулияти
чекланган
жамият
шаклидаги
“Uz-Prista” қўшма корхонасининг жавобгар “Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи” масъулияти чекланган жамиятининг эгалигидаги ер участкаси орқали
ўтиш ва жавобгар ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва
трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар
ўтказиш ва улардан фойдаланиш мақсадида сервитут белгилашни, ҳуқуқини
ҳимоя қилиш учун қилган харажатлари (адвокатлик хизмати тўловлари) ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш
юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
28 майдаги чиқарилган ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 сентябрдаги қарори устидан
даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
Олий суд биносида Фарғона вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
23 декабрдаги “Ўз-Тексако” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида”
455-сонли қарорининг 1-бандида “Ўзбекнефтгаз” миллий корпорацияси
“Ўзнефтқайтаишлаш” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасининг ва Американинг
“Тексако Оверсиз Холдинг Инкорпорейтед (Тексако)” корпорациясининг
Фарғона шаҳрида устав фондидаги улушлари Америка томониники 6,21 млн
АҚШ долларини (50,1 фоизни) ва Ўзбекистон томониники 6,19 млн АҚШ
долларини (49,9 фоизни) ташкил қиладиган, юқори сифатли мойлар ишлаб
чиқариш, уларни қадоқлаш ва идишларга жойлаш бўйича “Ўз-Тексако” қўшма
корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши, 6-бандида
эса “Ўз-Тексако” қўшма корхонасига “Ўзнефтқайтаишлаш” давлат-ишлаб
чиқариш бирлашмаси ҳудудидаги ер участкаси узоқ муддатли ижара шартлари
билан берилиши, ушбу ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати
ўзбекистонлик таъсисчининг қўшма корхона устав фондига улушининг бир
қисми ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу Қарор асосида Масъулияти чекланган жамият шаклидаги
“Ўз-Тексако” ўзбек-америка қўшма корхонаси ташкил этилган ва 2010 йил
23 июлдаги гувоҳномага кўра, қўшма корхонанинг Фарғона шаҳар “Нефтчилар
саноат зонаси” У.Юсупов кўчаси, 240-уй (ФНҚИЗ ҳудуди) манзилида бўлган
3688,35 кв.м ер майдонида жойлашган, фойдали майдони 2777,27 кв.м., умумий
майдони 2688,35 кв.м. бўлган тайёр маҳсулотлар омбори мулк ҳуқуқи асосида
тегишли эканлиги қайд қилинган.
Кейинчалик, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 ноябрдаги “Юқори
сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 304-сонли қарорининг 1-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар,
инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг
компанияси, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ўз-Тексако” қўшма
корхонаси қатнашчилари ҳамда “Prista Oil Нolding” EAD (Болгария)
компаниясининг “Texaсo Overseas Нolding Inc.” (АҚШ) компанияси томонидан
масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ўз-Тексако” қўшма корхонасининг
устав фондидаги 50,1 фоиз миқдоридаги ўз улушини “Prista Oil Нolding” EAD
(Болгария) компаниясига сотиш тўғрисидаги; масъулияти чекланган жамият
шаклидаги “Ўз-Тексако” қўшма корхонасини масъулияти чекланган жамият
шаклидаги “Uz-Prista” қўшма корхонаси деб қайта номлаш тўғрисидаги
таклифлари маъқулланиб, ушбу Қарор асосида хорижий улуш “Prista Oil
Нolding” EAD (Болгария) компанияси томонидан сотиб олинган.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uz-Prista” қўшма корхонаси
(Ижарачи) ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган
жамияти (Ижарага берувчи) ўртасида 2012 йил 21 июнда 618-пр-сонли ижара
шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра Ижарага берувчи умумий майдони
12 563 кв.м. бўлган ҳудудни бино-иншоотлари ва ускуналари билан биргаликда
ижарага бериш, Ижарачи эса объектларни қабул қилиш ва ижара ҳақини тўлаш
келишилган.
Даъвогар масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uz-Prista” қўшма
корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “Фарғона
нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ер участкаси орқали ўтиш, ер участкасидан электр
узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа
линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича сервитут
белгилаш, шунингдек ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қилган харажатлари
(адвокатлик хизмати тўловлари)ни сўраган.
Суднинг 2021 йил 5 майдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат Солиқ
Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси
Фарғона вилоят бошқармаси ва Мудофаа вазирлиги 99415-сонли ҳарбий қисм
низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида жалб этилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 29 сентябрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб
даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини
бекор қилишни хамда даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар охирги вақтда
ижара шартномасини бекор қилишга ҳаракат қилаётганлиги, заводдаги давлат
улушни сотишни режалаштирилаётганлиги ва ҳудудни қайта бўлиниши хавфи
мавжуд бўлиб, бу даъвогарга ноқулайлик туғдириши мумкинлиги, жавобгар
ижара шартномаси бўйича зиммасига ҳудудга кириб чиқиш имкониятини
бериш мажбуриятини олган бўлиб, даъвогарнинг сервитут ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорида сервитут белгилаш таклифини юбормаганлигини қайд этганлиги,
даъвогар 2021 йил 11 мартда эътирозномасида сервитут талаби
кўрсатилганлиги ва сервитут келишуви юборилганлиги, судлар жавобгарнинг
даъвогарга мулкни бузиш ва мулкни қайтариш талабини қўйганлиги
тўғрисидаги хатларни инобатга олмаганлиги, жавобгар даъвогарнинг мулкидан
эркин фойдаланишга тўсқинлик қилиб келганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар
бўлса-да, суд учинчи шахснинг маълумотномасига асосланганлиги
кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, қўшма корхона
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида ташкил
этилиб, ушбу Қарорга асосан даъвогарга ер майдони бутун фаолият даврига
ижара асосида берилганлиги, охирги вақтларда жавобгар ижара шартномасини
бекор қилишни ва даъвогардан омборхонани бузишни талаб қилиб бир неча
марта ёзма мурожаат қилганлиги, натижада даъвогар ўз мулкида доимий
фаолият юритишига ишончи комил бўлмаётганлиги, даъвогарда давлат
активларининг улуши мавжуд бўлиб, ижара шартномасини бекор қилиниши
натижасида ушбу улуш тақдири муаммоли бўлиб қолиши мумкинлиги, ер
майдони даъвогарга бутун фаолияти даврида берилганлиги, тайёр маҳсулотлар
омбори даъвогарга кадастр ҳужжати бўйича мулк ҳуқуқи асосида тегишли
эканлиги, жавобгар томонидан тўсқинлик бўлишидан қатъи назар даъвогар
мулкидан келгусида ҳам тўлақонли фойдаланиш мақсадида сервитут
белгиламоқчи бўлиб, судга даъво берганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, тарафлар қўшма корхонани ташкил этиш юзасидан Қўшма
корхона тўғрисидаги шартноманинг 5.2.1.1-бандида “Ўзнефтқайтаишлаш”
ДИЧБ қўшма корхона фаолияти учун зарур коммунал ва бошқа хизматларни
кўрсатиши ва бу харажатлар ДИЧБнинг корхона уставига қўшган улуши
бўлиши белгиланганлиги, мазкур шартноманинг 2.9-бандига кўра қўшма
корхонанинг фаолият даври 15 йил (1997-2011й.) этиб белгиланганлиги,
Ўзбекистон томони улушни киритиб, мажбуриятини бажариб бўлганлиги, завод
стратегик муҳим тоифадаги объект эканлиги, даъвогар ҳудудга киришига
монелиқ қилинган ҳолатлар мавжуд эмаслиги, 2012 йилдан даъвогарга пуллик
асосида хизмат кўрсатиб келинаётганлиги, даъвогар завод ҳудудидан электр
узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа
линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш учун Идоралараро махсус комиссиянинг
рухсатини олиши лозимлиги, заводнинг бир қисми 2022 йил июль ойида
инвесторга сотилганлиги, мазкур ишни кўриш вақтида суд сайёр суд қилиб
жойига чиқиб кўрганлиги, даъвогар вакили ва қўриқлаш хизмати вакиллари
завод ҳудудига кириб чиқиш учун даъвогар ходимларига тўсқинлик мавжуд
эмаслигини билдиришганлиги, даъвогар мулкидан тўлақонли фойдаланишига
жавобгар томонидан тўсқинлик қилинганлиги ва сервитут белгилаш учун
зарурат мавжудлиги даъвогар томонидан тегишли далиллар билан исботлаб
берилмаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги вакили завод бугунги кунда ишончли
бошқарувга берилганлиги ва сотувга қўйилганлиги, ҳпқиқатдан ҳам даъвогарда
давлат улуши мавжудлиги, жавобгар томонидан даъвогарга мулкидан
тўлақонли фойдаланиш имконияти берилмаслиги давлат улушининг келгуси
тақдирига салбий таъсир қилиши сабабли ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун
даъво талабини қаноатлантиириш мақсадга мувофиқлигини билдирди.
Суд мажлисида вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаси ва
Мудофаа вазирлиги 99415-сонли ҳарбий қисм вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят
бошқармаси ва Мудофаа вазирлиги 99415-сонли ҳарбий қисм вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар даъво аризасида жавобгар
томонидан ҳудудга кириб чиқишга ва мулкидан тўлиқ фойдаланишга
тўсқинлик бўлаётганлиги, даъвогарнинг жавобгарга сервитут белгилаш
тўғрисида келишув тузиш юзасидан мурожаати эътиборсиз қолдирилганлиги
важи билан жавобгар ер участкаси орқали ўтиш, жавобгар ер участкасидан
электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва
бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича
сервитут белгилаш, шунингдек ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қилган
харажатлари (адвокатлик хизмати тўловлари)ни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 173-моддасининг тўртинчи қисмида сервитут белгилашни
талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга
мувофиқ сервитут белгиланиши, сервитутни белгилаш хусусида келиша
олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут
белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал
этилиши кўрсатиб ўтилган.
ФК 173-моддасининг биринчи қисмида кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа
кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса –
бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган
тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақли
эканлиги, иккинчи қисмида ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта
олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва
улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк
эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин
бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши
мумкинлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси 81-моддасининг
биринчи қисмида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда сервитутлар
шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг манфаатлари шаҳарсозлик фаолияти
объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларнинг бут
сақланишини таъминлаш бўйича бошқа эҳтиёжлар учун ўзга ер участкасидан
чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқисиз таъминланиши мумкин бўлмаган
тақдирда белгиланиши кўрсатилган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2021 йил 11 март кунги юборилган
03-028-сонли сервитут белгилаш тўғрисидаги талабнома хатига жавобгар
томонидан 2012 йил 21 июнь кунги 618пр-сонли ижара шартномаси 2021 йил
1 майдан бекор қилинганлиги сабабли сервитут белгилаш мақсадга мувофиқ
эмас деб 2021 йил 13 апрель куни 01-11/1199-сонли жавоб хати юборилган.
Биринчи инстанция суди 2021 йил 24 май куни Фарғона шаҳар, Саноат
кўчаси, 240-уйда жойлашган даъвогарга тегишли бино даъвогар, жавобгар,
жавобгарнинг қўриқлаш хизмати вакиллари иштирокида кўздан кечирилганда
даъвогарнинг бино-иншоотлари асосий дарвозадан 2-3 км ичкарида
жойлашганлиги, даъвогар биносига қадар 2 та пост мавжудлиги, ушбу постлар
ҳарбий қисм зобитлари томонидан текширилиб ўтказилиши аниқланиб,
даъвогар ходимлари, хусусан У.Эминджонов билан мулоқот қилинганда бинога
кириб-чиқиш ва хом ашёларни олиб кириш ҳамда тайёр маҳсулотларни олиб
чиқишда ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаганлигини, ҳарбий қисм зобитлари ҳам
даъвогар ходимларига ўз биноларига кириш ва чиқишда шу кунга қадар
жавобгар раҳбарияти томонидан бирор марта ҳам чекловлар қўйилмаганлигини
билдирганлиги сабабли сервитут белгилаш сўралган ҳудуд бўйича
даъвогарнинг ҳудудга кириб чиқишга ва ўз мулкидан тўлақонли фойдаланишга
тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланмаганлиги, жавобгарнинг ҳудудига
барча коммуникациялар ўтказилганлиги ва бу борада ҳеч қандай тўсқинлик
мавжуд эмаслиги, бу ҳолат юқорида қайд этилган тарафлар вакилларининг ва
учинчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги далиллар билан ўз
исботини топганлиги тўғрисида хулоса қилиб, сервитут белгилаш учун
қонуний асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни
рад қилишни, ўз навбатида даъвогарнинг жавобгардан адвокатлик ҳизмати
учун тўланган 5 000 000 сўм ундириш талабини ҳам рад қилишни лозим топган.
Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами
билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан даъвогарга ўз мулкидан
фойдаланишига, жавобгар ҳудуди орқали кириб-чиқишига ва фаолиятини
тўлақонли амалга оширишга тўсқинликлар бўлганлиги, даъвогарнинг сервитут
белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжлари
мавжудлиги тегишли далиллар билан исботлаб берилмаган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг жавобгар охирги вақтда ижара
шартномасини бекор қилишга ҳаракат қилаётганлиги, заводдаги давлат улушни
сотишни режалаштирилаётганлиги ва ҳудудни қайта бўлиниши хавфи
мавжудлиги, даъвогарга ноқулайлик туғдириши мумкинлиги, даъвогарга
мулкини бузиш тўғрисида мурожаат қилганлиги, ушбу асосларга кўра сервитут
белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги важлар билан келишмайди. Сабаби
жавобгар келтирган ушбу ҳолатлар даъвогарнинг мулкидан тўлиқ
фойдаланишига монелик қилувчи ва сервитут белгилаш заруратини келтириб
чиқарувчи реал омиллар бўлиб ҳисобланмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни,
ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда
ихтиёрий тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдириб, кассация
7
инстанциясида ишни видеоконференцалоқа режимида кўрганлик учун 75 000
сўм харажатни ундиришни лозим топди.
Бинобарин ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 28 майдаги чиқарилган ҳал қилув қарори ва
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
29 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uz-Prista” қўшма корхонаси
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов