← Назад
Решение #673243 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2203/2419-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ж.Мамитов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- У.Холиков
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили
М.Кадиров (2022 йил 19 январдаги 22-02748-сонли ишончномага асосан),
“MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Хакимов
(2023 йил 12 январдаги 01/02-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар “MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иш
юзасидан қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 сентябрдаги
қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди
ва фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди кўмагида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “MAX TRANS INVEST” масъулияти
чекланган жамияти билан Туркия Республикасининг “OKSID KIMYA DIS
TICARET LTD STI” компанияси ўртасида 2019 йил 15 декабрда 15/12-сонли
импорт шартномаси имзоланган.
Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасининг аризачига
юборган 2022 йил 10 майдаги 23-18/75-сонли маълумот хатига кўра,
жавобгар билан “OKSID KIMYA DIS TICARET LTD STI” компанияси ўртасида
тузилган ушбу импорт шартномасига асосан жавобгарнинг 1 401 000 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга
келганлиги маълум қилинган.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 20 майда 22-30402-сонли
талабнома юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган 1 401 000 АҚШ
доллари миқдоридаги дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида
бартараф қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)нинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 20 май
ҳолатига валюта курси (1$=11 088,2) бўйича 1 401 000 АҚШ доллари
миқдоридаги дебитор қарздорлик учун 10 фоизи миқдорида 1 553 456 820
сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган.
Бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгач,
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
аризачи, ДСБ деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “MAX
TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади)га нисбатан 1 553 456 820 сўм
жарима қўллашни сўраган
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги
ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилган ва жавобгарга
нисбатан Низомга асосан 1 553 456 820 сўм молиявий жарима
қўлланилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 сентябрдаги қарори билан апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилган, Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 30.04.2021 йилдаги ПФ-6218-сонли Фармони билан
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
03.11.2017
йилдаги
ПҚ-3351-сонли қарорининг 1–банди б-кичик бандининг биринчи
хатбошиси “тадбиркорлик субъектларига” сўзларидан кейин “(устав
капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлардан
ташқари)” сўзлари билан, в-кичик банди “импорт қилувчиларга”
сўзларидан кейин “(устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам
бўлган ташкилотлардан ташқари)” сўзлари билан тўлдирилган бўлиб, бу
билан импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчи устав капиталида
давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга молиявий жаримани
қўллаш бекор қилинганлиги, жавобгар устав капиталида давлат улуши
мавжуд эмаслиги ва унга молиявий санкция қўллаш мумкин эмаслиги,
мазкур ҳолатда молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза Низомга
асосланганлиги, аммо жаримани қўллаш юқоридаги ПҚ-3351-сонли Қарор
билан чекланганлиги, бу тақиқ Президентнинг 06.04.2022 йилдаги
ПФ-97-сонли Фармони билан бекор бўлганлиги, шу пайтдан бошлаб устав
капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга
молиявий жаримани қўллаш мумкинлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
орқага қайтиш кучига эга эмаслиги сабабли чекловнинг амала қилиш янги
шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, биринчи инстанция суди
янги қабул қилинган механизмни аввал вужудга келган муносабатга
тадбиқ этиб, моддий ҳуқуқ нормасини бузганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятида
келтирган
важларни
қўллаб-қувватлаб,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 30.04.2021 йилдаги ПФ-6218-сонли
Фармони билан Президентнинг 03.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сонли
қарорининг 1–банди б-кичик бандининг биринчи хатбошисига
“тадбиркорлик субъектларига” сўзларидан кейин “(устав капиталида
давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлардан ташқари)” сўзлари,
в-кичик банди “импорт қилувчиларга” сўзларидан кейин “(устав
капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлардан
ташқари)” сўзлари ўзгартириш киритилганлиги, шунга кўра импорт
операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик
ҳосил бўлганлиги учун устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам
бўлган ташкилотларга молиявий жаримани қўллаш бекор қилинганлиги,
жавобгар устав капиталида давлат улуши мавжуд эмаслиги сабабли унга
молиявий санкция қўллаш мумкин эмаслигини билдириб, кассация
шикоятини қаноатлантириб, аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида аризачи Андижон вилоят давлат солиқ
бошқармаси вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгарга
нисбатан муқаддам 5 фоиз молиявий санкция қўлланилганлиги, молиявий
санкция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 283-сонли
қарори асосида асосли ҳисобланганлигини билдириб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан
— «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан
бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Шунингдек Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда
қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб
белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон Қарорининг
10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар
учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб
янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 20 майда 22-30402-сонли
талабнома юборилиб, муддати ўтказиб юборилган 1 401 000 АҚШ доллари
дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки
Низомнинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 20 май
ҳолатига валюта курси (1$=11 088,2) бўйича 1 401 000 АҚШ доллари
миқдоридаги дебитор қарздорлик учун 10 фоизи миқдорида 1 553 456 820
сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган.
Аниқланишича, жавобгар билан унинг чет элдаги ҳамкори
ўртасидаги импорт шартномаси бўйича Андижон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1701-2201/254-сонли ҳал қилув қарори
билан жавобгарнинг 1 401 000 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик
қарздорлиги мавжуд бўлганлиги сабабли дастлаб 5 фоиз миқдорида
758 291 250 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш,
жавобгарга нисбатан 1 553 456 820 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллаш, қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи зиммасига
юклашни лозим топган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисида суд томонидан
қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан
тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва
302-моддаларига
мувофиқ
қарорнинг
бекор
қилиниши
ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги
ПФ-6218-сон Фармони 2-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлар
тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорининг 1-банди:
«б» кичик бандининг биринчи хатбошиси «тадбиркорлик
субъектларига» сўзларидан кейин «(устав капиталида давлат улуши
50 фоиздан кам бўлган ташкилотлардан ташқари)» сўзлари билан
тўлдирилган;
«в» кичик банди «импорт қилувчиларга» сўзларидан кейин «(устав
капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлардан
ташқари)» сўзлари билан тўлдирилган.
Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи
савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида” 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-97-сон Фармони
иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-3351-сон қарорининг 1-банди «б» кичик бандининг биринчи
хатбошисидаги ҳамда «в» кичик бандидаги «давлат улуши 50 фоиздан кам
бўлган» сўзлари «давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган» сўзлари билан
алмаштирилган.
Мазкур ҳар икки ўзгартиришлар жавобгарга молиявий санкция
қўллашга тааллуқли эмас. Сабаби жавобгар устав капиталида давлат
улуши мавжуд бўлмаган.
Юқоридаги ўзгартиришлар эса устав капиталида давлат улуши
50 фоиздан кам бўлган корхоналар, шунингдек давлат улуши 50 фоиздан
кўп бўлган корхоналарга тааллуқли.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар
бозорларида
савдони
янада
эркинлаштириш
ва
рақобатни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги
ПФ-5564-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши
50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро
муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкцияларни
бекор килиш, бундан ташқи савдо шартномалари бўйича қарзлар мустасно
эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг
4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, биринчи ва апелляция инстанция судлари моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ
қонуний, адолатли ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, ушбу
қарорларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Қайд этилганларган кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб кассация
инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ ихтиёрий тўланган почта
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги
ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
7
қолдирилсин.
“MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
“MAX TRANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм
харажат ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев