← Назад
Решение #673291 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида»ги Конун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 43 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 143 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| оунун | 43 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| онуннинг | 158 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 январь
4-1501-2204/12749-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили ХХХ (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгардан вакиллар иштирок
этмаган ҳолда, аризачи «А» масъулияти чекланган жамиятининг қарздор «Б»
масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятининг кредитор «А» масъулияти
чекланган жамияти олдида қарзи 236 456 405,3 сўмни ташкил этган.
Кредитор «А» масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат
этиб, қарздор «Б»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, қарздорни банкрот деб эътироф этишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 декабрь кунги ажримига асосан соддалаштирилган
таомил бўйича банкротликка оид ариза иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабларини қувватлаб, қарздорни
банкрот деб топишни сўради.
Жавобгардан суд мажлисига вакиллар келмади. Суднинг ишни 2022 йил
27 декабрь кунига тайинлаш ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига
юборилган, почта алоқаси бўлими томонидан судга “Хабарнома бўйича келмаган”
деб маълумот тақдим қилинган. Жавобгарни ишда иштирокини таъминлаш
мақсадида суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган. Жавобгар вакили Н.Ғаниевага
суд
чақирув
қоғози
Олий
суднинг
интерактив
порталидан
https://xat.uz/e/api/file/8502819/6084918 хавола орқали электрон шаклда етказилган.
Шундай бўлса-да суд мажлисига жавобгардан вакиллар келмади.
Бундай ҳолда жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд
мажлисини жавобгарнинг иштирокисиз ўтказишни лозим топди
Иш материалларига қараганда, қарздор «Б»
масъулияти чекланган
жамиятининг кредитор «А»
масъулияти чекланган жамияти олдида қарзи
236 456 405,3 сўмни ташкил этган. Кредитор «А» масъулияти чекланган жамияти
ушбу қарздорликни ва унга ҳисобланган пеня ва фоиз суммаларини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар «Б» масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
222 474
932
сўм
асосий
қарз,
8 400 000 сўм пеня, 5 561 873,3 сўм давлат божи ва 19 600 сўм почта харажати
ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатлари асосида ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилган.
Бироқ, суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида қарздорни мол-мулки
мавжудлиги аниқланмаганлиги тўғрисида кредиторга маълумот тақдим қилинган.
Кредитор «А» масъулияти чекланган жамияти қарздорни узоқ муддат
давомида тўловларни амалга оширмаганлиги, мажбуриятлар бўйича кредитор
талабини қондиришга имконияти йўқлиги сабабли қарздорни банкрот деб топишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси « Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
Конуннинг 5-моддасига мувофиқ, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза
бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Қонуннинг 37-моддасига кўра Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Қарздор корхона пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини
кондиришга ва мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас.
Қонуннинг 43-моддасида кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган
ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини,
шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар,
тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
илова қилиниши кўрсатилган.
Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган
пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан
боғлиқ бўлган ѐки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун
топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган
тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш
муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати
бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича
неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер
солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан
аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб
турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни
тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод
этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик
тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни
қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро
ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир
иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини
эътироф этиш, маънавий зиѐнни компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш,
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар
мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга,
маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш
таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат
ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг
барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида
йўл қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг
бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш
вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади,
қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан
тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг
қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади.
Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномасини тугатиш ѐки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида
буйруқ чиқаради.
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили жараѐнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга
бўлади.”
Суд томонидан тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд
ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг
53-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд
ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг
манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади.
Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар
олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ
харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ѐки кредиторлар
йиғилишининг ѐхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш
ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан
судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг
ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қонуннинг
143-моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган.
Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаѐтганда барча кредиторларнинг
манфаатларини кредиторлар йиғилиши ѐки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга
ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли
эмас.
Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан
кредиторлар йиғилишининг баѐнномаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар
кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай
судга топширилиши лозим.
Иш ҳужжатларида Қоунуннинг 43-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар,
шунингдек, 2022 йил 5 декабрь куни 1690-сонли тўлов топшириқномаси билан
6 440 000 сўм суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўғрисидаги ҳужжатлар
илова қилинган.
Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани
қаноатлантириб қарздорни банкрот деб топишни, уни тугатишга доир иш
юритишни бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Давлат
активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан тақдим этилган номзодлардан белгиланган тартибда аттестациядан
ўтган ва 2-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Ниѐзов Ахмаджон
Акбаралиевични тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ қарздор «Б»
масъулияти чекланган жамиятидан тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 24 000
сўм почта харажатини кредитор «А» масъулияти чекланган жамияти ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Юқорида баѐн қилинганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 50-54, 140-144, 148,
241, моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф
этилсин, уни тугатишга доир иш юритиш қўзғатилсин.
Қарздор «Б»
масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошкарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Ниѐзов Ахмаджон
Акбаралиевич тайинлансин.
Кредитор «А»
масъулияти чекланган жамияти томонидан
суд
депозитига суд бошқарувчинини
иш ҳақи
учун
2022 йил
5 декабрь куни 1690-сонли тўлов топшириқномаси билан 6 440 000 сўм тўлов
ўтказилгани инобатга олинсин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Ниѐзов зиммасига қуйидаги ҳаракатларни
амалга ошириш мажбурияти юклатилсин:
- қарздорни банкрот деб топилгани ҳамда тугатишга доир иш юритиш
очилганлиги ҳақида матбуотда эълон бериш;
- қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини
қарздорнинг барча кредиторларига юбориш;
- қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш;
- қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган молмулкларини аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш;
- қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари
ва банк айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидаларида” белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик
фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш, ҳамда бундай
аломатлар мавжуд ѐки мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосани 30 кун муддат
ичида судга ва кредиторлар йиғилишига, шу билан биргаликда бундай
аломатлар мавжудлиги ҳақидаги хулосани белгиланган тартибда ҳуқуқни
муҳофаза этувчи давлат органларига тегишли чораларни кўриш учун тақдим
этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 144-моддасида белгиланган тугатиш бошқарувчисининг барча
мажбуриятларини тўлиқ бажариш;
- Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар
юзасидан 2023 йилнинг 13 февраль санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова
қилган ҳолда оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш;
- Тугатиш ишларини 2023 йилнинг 13 март кунига қадар тамомлаш ва
иқтисодий судга Қонуннинг 158-моддасида белгиланган тартибда тугатишга
доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти хисобидан кредитор «А»
масъулияти чекланган жамиятига 900 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти хисобидан 75 000 сўм ВКА
харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар ДСИ, МИБ Фарғона
шаҳар бўлимига, суд тугатиш бошқарувчисига ва Давлат хизматлари агентлиги
Фарғона шаҳар бўлимига юборилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов