← Назад
Решение #673295 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 январь
4-2101-2202/5122-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х”
акциядорлик жамиятининг жавобгар ХХХга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Х” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ХХХдан 585.223.400 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб,
даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили фаолият
кўрсатмаганлигини билдириб, қисман тўловлар амалга оширилганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида 2022 йил 22 декабрда иштирок этган мутахассис
даъвогар томонидан асосли даъво аризаси киритилганлигини билдириб,
истеъмолчининг айби билан газ ҳисоблагич ускунаси қуввати тугаб
қолганлиги натижасида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси
хотирасидан назорат қилинадиган маълумотлар кўринмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида 2023 йил 12 январда иштирок этган мутахассис
ҳисоблагич қиёсловдан ўтказилган вақтда соз ҳолатда бўлганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларни тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ
етказиб бериш тўғрисида 25.01.2022 йилда 5-21/778-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ
етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва
тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни
зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали
иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия
таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ
етказиб берилган.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни
амалга оширадилар.
Даъвогар жавобгарга нисбатан 585.223.400 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг жами
110.000.000 сўм қарздорлик тўлаб берилган.
Шунингдек,
ишга
мутахассис
сифатида
жалб
этилган
“Ўзнефтгазинспекция” маълумотнома тақдим этиб, истеъмолчининг айби
билан газ ҳисоблагич ускунаси қуввати тугаб қолганлиги натижасида
табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускунасида олинган газ ҳажми
кўринмай қолганлиги, носоз ҳолатга келиб қолганлиги, бу билан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
январдаги 22-сонли Қарорининг 125-банди бузилганлиги бундай ҳолатда
давлат
стандартига
асосан
асосли
равишда
қарздорлик
ҳисобланганлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш қоидалари”нинг (кейинги ўринларда Қоидалар деб
юритилади) 125-банди истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан
ташқари
томонидан
газлаштириш
учун
зарур
ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган
тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз
фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан
расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш
ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки
стандарт газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг
ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ даъво
муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.)
Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир
суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб
чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати табиий газ
истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг
айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ
йўқотилишига йўл қўйилганда-маълумотлар йўқотилган вақтдан
носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш
имкони бўлмаганда-охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти
ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво
муддатидан кўп бўлмаган даврда ундирилади.;
Қоидаларнинг 140-бандига кўра, истеъмолчи ўз тасарруфидаги газ
қувурлари ва газ хўжалиги ускуналарини техник соз ҳолатда сақлаши,
табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишидаги носозлик
аниқланган тақдирда, газ таъминоти ташкилотини ўзи учун қулай шаклда
дарҳол хабардор қилиш мажбурияти белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.16-бандига кўра, ўлчов
ускунасида ғайритабиий ҳолатлар юзага келганда ЎЗДСТ 8.064:2017
бўйича газнинг миқдори ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур стандарт бўйича ҳисобланганда жами 304.575.831 сўмлик
табиий газ истеъмол қилинганлиги аниқланган бу ҳақда далолатнома
расмийлаштирилган.
Шунингдек,
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
4.14-бандига кўра, истеъмолчи балансида бўлган газ тармоқлари ва
ГТҚдаги
технологик
йўқотишлар
истеъмолчига
ҳисобланиши
белгиланган. Шунга кўра, даъвогар томонидан технологик йўқотишлар
учун 1.747.200 сўм ҳисобланган ҳамда бу ҳақда далолатнома тузилган.
Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 475.223.400 сўм
қарздорликни ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгардан республика бюджетига
11.704.468 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талабини қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига
475.223.400 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Республика бюджетига ХХХдан 11.704.468 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик
муддатда Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят прокурор
протест келтириши мумкин.
Б.А.Джумаев