Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2321 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Холияров Сардор Бойназарович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1007490 Claim ID 3073107 PDF Hash 5bca651d058f7592... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Яккабоғ тумани 4 4-1806-2201/2321-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили И.Рахимқулов (2023 йил 4 январдаги №22-00061-сонли ишончномага асосан), (жавобгар вакили иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туман иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигига нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 9 960 066,9 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили И.Рахимқулов аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Марказий банк ЎзР Давлат солиқ қўмитасига берган 2022 йил 10 майдаги №13-27/67ХДФУ хатида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 216-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 май ҳолатига ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор қарздорликлари тўғрисида маълумот юборилган. Даъво аризасида ва иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалиги ҳамда Австрия Республикасининг «VORAN Maschinen GmbH» корхонаси билан тузилган 2016639946513033207210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 1130,3 Euro миқдорида ва Австрия Республикасининг “ИП «VORAN Maschinen GmbH»” корхонаси билан тузилган 2016639946513033207200200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 911 Euro миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида тузилган шартномалари билан жами 2041,3 Euro миқдордаги шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан унинг контрагентига 2041,3 Euro миқдорида пул маблағи чиқарилган, аммо қонунда белгиланган муддатда муддатда маҳсулот кирим қилинмаган ва натижада муддати ўтган қарздорлик вужудга келган. «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигининг Австрия Республикасининг «VORAN Maschinen GmbH» корхонаси билан тузилган 2016639946513033207210200001 ИДН ва Австрия Республикасининг «VORAN Maschinen GmbH» корхонаси билан тузилган 2016639946513033207200200001 ИДН рақамли импорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 1 апрелда вужудга келган бўлиб, ЎзР Президентининг 21.04.2021 йилги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган импорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда туиилганлиги сабабли, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасида 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланган. Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 5 ноярбь санаси билан талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича жавобгарнинг 2041,3 Euro миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 1 ноябрь санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 10843,84 сўмдан 360 кундан 545 кунгача кечиктирилган кун учун муддати ўтган дебитор қарз суммасининг 10 фоизи миқдорида, яъни (2041,3х10843,84)х10%=2 213 553,05 сўм ва 545 кундан ортиқ кечиктирилган кун учун муддати ўтоган дебитор қарздорлик суммасининг 35 фоизи миқдорида, яънги (2041,3х10843,84)х35=7 747 435,70 сўм, жами 9 960 066,9 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 9 960 066,9 сўм жарима қўллашни сўраган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган. Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигининг Австрия Республикасининг “ИП «VORAN Maschinen GmbH»” корхонаси билан тузилган 2016639946513033207210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 30.03.2021 йилда 1130,3 Euro миқдорида пул маблағи тўлаб берилган ва Австрия Республикасининг “ИП «VORAN Maschinen GmbH»” корхонаси билан тузилган 2016639946513033207200200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 16.12.2020 йилда 911 Euro миқдорида пул маблағи тўлаб берилган ва ушбу суммалар бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган импорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин, дейилган. ЎзР 2019 йил 22 октябрдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Аризачи жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 180 кунгача кечиккан деб ҳисоблаб, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига асосан муддати ўтган дебитор қарздорнинг 5 фоизига тенг миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигининг Австрия Республикасининг “ИП «VORAN Maschinen GmbH»” корхонаси билан тузилган 2016639946513033207210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 1130,3 Euro миқдорида ва Австрия Республикасининг “ИП «VORAN Maschinen GmbH»” корхонаси билан тузилган 2016639946513033207200200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 911 Euro миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф этилмаган. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 илдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 9 960 066,9 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан почта ҳаражати учун тўланган 24000 сўм суд ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигига нисбатан 9 960 066,9 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «Холияров Сардор Бойназарович» фермер хўжалигидан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига почта ҳаражати учну тўланган 24000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов